«Ҳикматли дунё» диний-маърифий дастурининг навбатдаги «Умр сафари» деб номланган Ҳаж ва умра оид сони видеотасвирга туширилди.
Ушбу фильм муборак сафарга ҳозирлик кўраетган кишилар учун қулланма вазифасини ўтайди. Унда ҳаж ибодатини бажариш учун зарур бўладиган масалалар ҳақида батафсил тушунча берилган. Ҳажнинг бажарилиш тартиби Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари томонидан муфассал тарзда ёритилган.
Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: “Ҳикматли дунё” 3-қисм “Умр сафари” (DVD video)
Нашриёт: «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ
Сана: 2008
Ҳажми: 57 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг тавсияси ила нашр этилган
Ушбу видеоқўлланмадан ҳаж амалларини тўлиқ ва бекаму-кўст адо этишингиз учун қуйидаги саволларга ҳам жавоб топишингиз мумкин:
Ҳажни ният қилган киши нима учун иҳром кияди?
Иҳром нега оқ рангда бўлади?
Иҳром қаерда ўраниши керак?
Иҳромдаги киши билмасдан таъқиқланган ишни бажарса нима
«Явму тарвия»нинг маъноси нима?
Арафот водийсининг қандай маъноси бор?
Арафотдаги Намийра номли масжиднинг қаери Арафот ҳудудида эмас?
Нима учун Муздалифада тош терилади ва тунда қолинади?
Муздалифада бироз ухлаш суннатми?
Жабалур-Роҳматоғидаги устун нимани англатади?
Кетма-кет умра қилиш бир ҳажнинг савобига тўғри келадими?
Аёл киши ҳаж амаллари вақтида ҳайз кўрса.
Иброҳим алайҳиссалом мақомига қўл суркаш мумкинми?
Ҳажжи бадалда қурбонлик қилиш шарт эмасми?