«Ҳикматли дунё» диний-маърифий дастурининг навбатдаги Рамазон рўзасига оид сони видеотасвирга туширилди. Ушбу гўзал амални Парвардигоримиз буюрганидек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатганларидек адо этиш ниятида, Аллоҳ розилиги учун унинг илмини ўрганишни ҳоҳлаган юртдошларимизнинг рўза ибодатига оид саволларига шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари жавоб берадилар.
Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: “Ҳикматли дунё” 2-қисм “Рамазон”(DVD video)
Нашриёт: «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ
Сана: 2008
Ҳажми: 87 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг тавсияси ила нашр этилган
«Ҳикматли дунё» видеодастурининг муборак Рамазон ойига бағишланган ушбу сонида қуйидаги саволларга жавоб топишингиз мумкин:
1. Рўзадор кишининг тиш пастаси билан оғзини ювиши ҳақида
2 . Жунуб бўлган киши оғзини ёпиб, кейин ғусл қилиши мумкинми?
3. Рўзадор киши беихтиёр таом ҳидидан роҳатланиши гуноҳми?
4. Ёшликда мажбурлаб очтирилган рўзалар қабул бўлганми?
5. Ҳомиладор аёл Рамазон рўзасидан озод этиладими?
6. Хизматдаги кишилар Рамазон тунларини бедор ўтказа олмаса...
7. Ҳайит кунлари келинчакларнинг «ҳайит чойи» ҳақида
8. Эмизикли аёлнинг қазо рўзаси ҳақида
9. Вафот этган инсонга ифторликдан савоб борадими?
10. Оилада рўза тутишга норозилик бўлса...
11. Таровеҳ намозини қисқартириб ўқиш мумкинми?
12. Мусофир кишининг рўзаси
13. Вафот этган кишининг қазо рўзаларини тутиб бериш мумкинми?
14. Очликка ёки ташналикка чидолмай очиб юборилган рўза ҳақида
15. Рамазон ойининг охирги кунини белгилашдаги ихтилофлар
16. Ҳайит намозини ўқишнинг тартиб-қоидалари
«Ҳикматли дунё»-2 (DVD) «Моҳи Рамазон»
- Нашриёт: «Hilol Studio»
- Маҳсулот коди: C182
- Сотувда: Мавжуд
-
16 000 сўм