Menu
Your Cart

«Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидаги нодир асллар»

«Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидаги нодир асллар»
«Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидаги нодир асллар»
«Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидаги нодир асллар»
«Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидаги нодир асллар»

«Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидаги нодир асллар»
(Мухтасар)

Муаллиф: Ҳаким Термизий
Таржимон: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2023 (2022)
Ҳажми: 360 бет
ISBN: 978-9943-5982-0-1
Ўлчами: 84х108 1/32
Муқова: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича 2019 йил 31 октабрдаги 6059-рақамли хулосаси асосида тайёрланди



Муқаддима

Аллоҳ таолога жалолига ва жамолига яраша ҳамду санолар бўлсин!

Аллоҳ таолонинг энг афзал Расули, энг охирги Набийси Муҳаммад Мустафога энг тугал ва энг баркамол салавотлар ва саломлар бўлсин!

Аллоҳ таолонинг дини Исломни ва У Зотнинг каломи Қуръони Каримни, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, ҳадисларини, шариатимиз таълимотларини мусулмонларга етказиб беришда хизмат қилган уламоларга Аллоҳ таолонинг раҳмати ва мағфирати бўлсин!

Ҳар бир халқ, миллат ва қавмнинг ўзини, ўзлигини билиши ўта муҳим омиллардан биридир. Зотан, ўзини билмаган, ўзлигини билмаган, на ўзига ва на ўзгага фойда келтира олади. Ўзини ва ўзлигини яхши билиш учун эса, тарихини, ўтган аждодларини ва улар қолдирган илмларни, илмий меросларни яхшилаб ўрганиш керак бўлади.

Мазкур нарсаларни ўрганишдан ҳосил бўлган илм ва маърифат ҳозирги ва келажак авлодлар учун жуда ҳам аҳамиятли ва фойдалидир. Ўша илм ва маърифатлар уларни кўп нарсадан хабардор қилади. Ифодали қилиб айтганда, умрларини узайтиради, ота-боболари билан бирга яшагандек бўладилар. Улар мазкур илм ва маърифатлардан фойдаланиб оталари асрлар давомида эришган ютуқларга осонгина эришадилар. Уларнинг хатоларини такрорлашдан сақланадилар.

Бу борада ота-боболар у ёқда турсин, кези келганда миллат ва элатлардан иборат бўлган бутун бошли қитъалар аҳолиси ўзларига бегона бўлган халқларнинг қолдирган илми ва маърифатидан фойдаланиб улкан ютуқларга эришганлари маълум ва машҳур. Мисол учун, Европа халқларини олайлик. Уларнинг ўзлари бошлиқ бутун дун­ёга машҳур ҳақиқатлардан бири Европада ўрта асрлар зулмат, илмсизлик ва қолоқлик асрлари бўлгани маълум ва машҳур. Европаликларнинг ушбу жаҳолат ва зулматдан қутулишлари осон бўлмаган. Улар бу улкан ишни амалга ошириш учун жуда ҳам катта меҳнатлар ва ҳаракатлар қилишган. Бошқа халқларнинг, жумладан, мусулмонларнинг илм ва маърифатларидан кенг кўламда фойдаланишган.

Ҳозирги Испания, Португалия ва уларга қўшни бўлган давлатларнинг баъзи ҳудудларида саккиз юз йилга яқин давр мобайнида Андалусия номли Ислом давлати ҳукм сурган. Бу давлатда илм-фан, маданият гуллаб-яшнаган. Мусулмонларнинг турли илмий ўқув юртларида бошқа динларга мансуб кишилар ҳам бемалол таълим олишган, илмий тажрибаларда иштирок этишган.

Аввал ҳам кўп марта такрорланганидек, Европа Ислом олимлари ва файласуфларининг овозидан уйғонди. Улар европаликларга бу илмларни Ишбилийя (Севилья), Қуртуба (Кордова), Ғарнота (Гранада) ва бошқа шаҳарлардаги масжидларда ўргатдилар. Ғарбнинг илк йўлбошчилари мадрасаларимизга қаттиқ қизиқиш ва қизғин муҳаббат билан қарар эдилар. Бу мадрасаларда илмлар шу даражада эркин муҳитда ўргатилар эдики, бундай ҳолатни улар ўз мамлакатларида асло кўрмасдилар. Уламоларимиз ўз илмий давраларида, муаллафотларида ернинг айланиши, унинг юмалоқлиги, фалак ва самовий жисмларнинг ҳаракатланиши ҳақида сўзлаб турган бир вақтда европаликларнинг ақллари ана шу ҳақиқатларнинг барчаси тўғрисида хурофот ва ваҳималарга лиммо-лим тўлган эди.

Шу туфайли ғарбликлар орасида арабчадан лотинчага таржима қилиш ҳаракати бошланди. Ғарб университетларида Ислом уламоларининг китоблари ўқитила бошлади. Ибн Синонинг тиб тўғрисидаги «Ал-Қонун» китоби XII асрда таржима қилинган эди. Шунингдек, Ар-Розийнинг «Ал-Ҳовий» номли китоби ҳам XIII аср ниҳоясида лотинчага ўгирилди. Бу икки китоб Европа университетларида тиббиёт фанидан асосий дарслик сифатида XVI асргача ўқитиб келинди.

Аммо фалсафа китоблари бундан ҳам узоқ ўрганилди. Ғарб юнон фалсафасини фақатгина исломий муаллафот ва таржималардан таниди. Шу боис кўпчилик инсофли ғарбликлар ўрта асрларда, олти юз йилдан кам бўлмаган муддат мобайнида мусулмонлар Европанинг устози бўлиб келганини эътироф этишади. 

Аллома Густав Лебон айтади: «Араб китобларининг таржимаси, хусусан, илмий китоблар ўқитиш учун ягона манба бўлиб, қарийб беш ёки олти аср хизмат қилди. Айтишимиз мумкинки, тиб илми каби, баъзи илмларда мусулмонларнинг таъсири бугунги кунимизга етиб келди. Ибн Синонинг китоблари Монбилияда ўтган асрнинг охирларида таржима қилинди».

Бу олим яна шундай ёзади: «Рожер Бэкон, Леонард Албези, Арно Алфифуфи, Ремон Лол, Сан Тома, Катта Алберт ва бошқалар фақат мусулмон олимларининг китобларига ишонганлар». 

Мсье Ренон дейди: «Албатта, Катта Алберт Ибн Синодан, Сан Тома эса ўз фалсафасида Ибн Рушддан қарздор». 

Шарқшунос аллома Л.А.Седийо айтади: «Ўрта аср ҳазораси байроғини мусулмонларнинг ўзлари кўтариб, шимол қабилаларининг Европани титратган варварлигини мағлуб этди. Улар «барҳаёт юнон фалсафасининг манбалари» бўлиб қолдилар. Улар ўзлари эришган маърифат хазиналари олдида тўхтаб қолмадилар, балки уни кенгайтирдилар, табиатни ўрганиш учун янги эшиклар очдилар». 

Яна айтади: «Мусулмонлар астрономия билан шуғулланган пайтда барча риёзиёт илмига ўзгача эътибор бердилар. Улар бу борада улоқни илиб кетдилар. Мусулмонлар бу борада чинакам устоз эдилар». 

У яна дейди: «Агар биз лотиннинг арабдан ўзлаштирган нарсасини ўрганадиган бўлсак, бошланишидаёқ қуйидагиларни топамиз: «Сильвестр иккинчи» номи билан поп бўлган Герберт 970 – 980 йиллар мобайнида Андалусда ўрганган риёзий билимларини бизга ўргатди. Асли инглиз бўлган Уиллард 1100 – 1128 йиллар мобайнида Андалус ва Мисрни кезиб чиқди. Арабларнинг ўзлари билмаган Иқлидиснинг «Ал-Аркон» китобини таржима қилди. Афлотун Аттеқули Тозусиюснинг «Ал-Укар» китобини, Рудолф Алберт эса Батламиуснинг «Маъмур ер жуғрофияси» китобини таржима қилди. Леонард эса 1200 йилда «Ал-Жабр» тўғрисида рисола ёзди. XIII асрда Кайнонус Аннабри Иқлидиснинг китобини шарҳлаган ҳолда таржима қилди. Қийталеон Полони Ҳасан ибн Ҳайсамнинг «Басариёт» («Оптика») номли китобини ҳам мана шу асрда ўз тилига ўгирди».

Яна шу асрда Жерар де Кремона ҳақиқий, мустаҳкам фалак илмини Батламиуснинг (Птоломей) «Алмагест» ва Жобирнинг унга ёзган шарҳини таржима қилиб, нашр эттирди. Агар Рожер I Сицилияда араб илмларини таҳсил олишга, хусусан, Идриснинг китобларини ўқишга тарғиб қилган бўлса, император Фредерик II эса мусулмон илми ва адабиётига ташвиқ этишда ундан ортда қолмаган эди. Ибн Рушднинг авлодлари ана шу императорнинг саройида яшашар, унга ўсимлик ва ҳайвонот тарихини ўргатишарди».

Ҳумболд ўзининг коинот ҳақидаги китобида шундай дейди: 

«Кимёвий доришуносликни топганлар мусулмонлардир. «Солирим» мадрасаси қабул қилиб, кейинчалик Жанубий Европага ёйилган илк ҳикматли тавсиялар ҳам араблардан келган. Шифо фанининг асослари бўлган доришунослик ва тиб бир вақтнинг ўзида, лекин икки хил йўл билан наботот ва кимё илмини ўрганишга йўл очди. Мусулмонлар сабаб бўлиб, бу илмнинг янги замони бошланди. Уларнинг наботот оламидаги тажрибаси Зелфоридес ўт-ўланларига яна икки минг ўсимликнинг қўшилишига ва дорихоналарнинг юнонлар умуман билмаган бир неча ўт-ўлан билан бойишига сабаб бўлди».

Седийо Мовароуннаҳрнинг икки улуғ олими Розий ва Ибн Сино ҳақида шундай дейди: 

«Улар ўз китоблари билан Ғарб таълим муассасаларида жуда узоқ муддат ҳукм суришди. Ибн Сино Европада табиб сифатида танилди. У Европа мадрасаларига тақрибан олти аср мобайнида устозлик қилди. Ибн Синонинг беш қисмдан иборат «Ал-Қонун» китоби таржима қилинди ва бир неча бор чоп этилди. У китоб Франция ва Италия университетларида изланишлар асоси ҳисобланади».

Ғарблик салбчилар мусулмон оламига қарши икки юз йил тўхтовсиз уруш қилдилар. Ушбу икки юз йиллик мулоқот Европа тамаддуни тараққиётининг энг қудратли омилларидан бири бўлди. 

Шарқ ва Ғарбнинг ўзаро таъсири ҳақида аниқроқ тасаввур ҳосил қилиш учун аввало ўзаро мулоқотга киришган ушбу халқларнинг тараққиёт даражасидаги тафовутини унутмаслик лозим. Бизга маълумки, ўша пайтда Шарқ тамаддуни мусулмонлар туфайли гуллаб-яшнаган, Ғарб эса жоҳилият зулматига чўмган эди.

Юқорида зикри келган барча фикрлардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, салиб юришлари туфайли Шарқнинг Ғарбга маърифий таъсири катта бўлган, бироқ бу таъсир илм-фан ва адабиёт соҳасига эмас, балки кўпроқ санъат, саноат ва савдо соҳасига тааллуқли бўлган. Салибчиларнинг Шарқ халқлари билан мулоқоти натижасида савдо муносабатларининг кенгайгани, савдо ва санъат соҳаларидаги ютуқларнинг аҳамиятини таҳлил қилар эканмиз, Ғарб тамаддунининг ёввойиликдан халос бўлишига айнан мана шу ютуқлар сабаб бўлган деган хулосага келамиз.

Айнан мана шу омил туфайли Шарқнинг илмий ва адабий ғоялари таъсири остида фикрий ҳаракат жонланиб, Европа университетлари томонидан тарқатилди ва Уйғониш даври учун замин яратилди».

Энди эса Буюк Британияда Жон Фозергел (John Fothergill) режиссёрлигида, «Эс Де Медиа» компанияси томонидан тайёрланган «Шарқ ва Ғарб», деб номланган етти қисмдан иборат фильмнинг тўртинчи қисмидан олинган иқтибосни эътиборингизга ҳавола этишга ижозат бергайсиз:

«Лондондаги Виктория ва Альберт музейи. Бу музейга XIX асрда, Европанинг мустамлакачилик даврида асос солинган. Унинг бир галереяси европача санъат асарлари билан тўлиб-тошган бўлиб, Европанинг ўз глобал маданий устуворлик йўлига муносабатини акс эттиради. Бу санъат асарлари Ғарб тамаддуни деб аталувчи тараққиёт босқичини ифодалаган бўлиб, санъат ва ҳаётга бўлган инсоний ва оқилона ёндашув бу босқичга хос хусусият саналади. Ушбу ёндашув қадимги Юнонистон ва Римда ғоятда оммабоп бўлиб, кейинчалик унутилиб кетган. Ғарбдаги нақлларга кўра, ҳозирги европаликлар уни Ренессанс, яъни Уйғониш даврида қайта кашф этган.

Ғарбда ғоят севимли бўлган бу тарих Ренессанс санъатининг энг машҳур асарларидан бирида акс эттирилган.



Мундарижа

Муқаддима 

Биздаги ҳолат 

Ҳаким термизий 

Ҳаким Термизий ва ҳадис илми 

Ҳаким Термизийга эътирозлар 

Ҳаким Термизийнинг асарларида келган ҳадислар ҳақида 

«Наводирул усул фии аҳодисир

Расул» китоби ҳақида  

Биринчи асл. Чаён чақишидан қўрғонланиш ва паноҳ тилаш калималари баёни ҳақида 

Учинчи асл. Ғазабнинг иймонга тасири ҳақида 

Еттинчи асл. Умидворликни умидсизликдан устун қўйиш ҳақида 

Саккизинчи асл. Сабабларга осилиш, тавҳид ила бўлса, зарар қилмас 

Ўн иккинчи асл. Мардикорнинг ҳақини тезда бериш ҳақида 

Ўн еттинчи асл. Дунё Ҳорут ва Морутдан ҳам сеҳргарроқдир 

Ўн саккизинчи асл. Шайтондан сақланиш кайфияти ҳақида 

Ўн тўққизинчи асл. Фиқҳнинг ҳақиқати ва фазилати 

Йигирма бешинчи асл. Ёзишда илмни қайдлаш ва унутишдан сақлаш бордир 

Йигирма саккизинчи асл. Йўлдан озор берувчи нарсани олиб ташлашнинг сири 

Йигирма тўққизинчи асл. Покизалик ҳақида 

Ўттизинчи асл. Суҳбат одоби ҳақида 

Ўттиз тўртинчи асл. Икки назарнинг ҳақиқати ҳақида 

Ўттиз бешинчи асл. Яхшилик ўн баробар бўлиши ҳақида 

Ўттиз олтинчи асл. Шукр ва сабр ҳақида 

Ўттиз тўққизинчи асл. Ахлоқнинг мартабалари ва илмнинг фазли ҳақида 

Қирқинчи асл. Тавбани кўпайтириш ҳақида 

Эллик бешинчи асл. Одамийда қариб яшарадиган нарса ҳақида 

Эллик олтинчи асл. Шариатларнинг адади расулларнинг ададича экани ҳақида 

Эллик еттинчи асл. Яқийннинг ҳақиқати ва офиятнинг маъноси ҳақида 

Олтмишинчи асл. Рўзадорнинг ифтори вақтида қабул қилинадиган дуоси борлиги ҳақида 

Олтмиш биринчи асл. Шукр саждаси ҳақида 

Олтмиш учинчи асл. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшиликка йўйишни ёқтирардилар 

Олтмиш бешинчи асл. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, ушбу мол жозибадор, тотлидир деган қавли баёни 

Олтмиш тўққизинчи асл. Мўминнинг мўминдаги ҳақи олти хислат экани ҳақида 

Етмиш биринчи асл. Сўконғичлик ва сиддиқлик бир бирига тескари экани баёни 

Етмиш олтинчи асл. Барча нарсада шайтоннинг иштирокини ман қилиш ҳақида  

Саксонинчи асл. Мункарларни дуо ила даф қилиш ҳақида 

Саксон биринчи асл. Нафс яхшилик қилганга улфат бўлиши ва унинг сирри баёни 

Саксон учинчи асл. Аллоҳ таолонинг уқубати умумий, раҳмат эса итоаткор учун эканлигидан огоҳлантириш ҳақида 

Саксон еттинчи асл. Одамлардан яхшилик калити бўладигани ҳам, ёмонлик калити бўладигани ҳам борлиги ҳақида 

Саксон саккизинчи асл. Умматнинг ижмоъси ҳужжат, ихтилофи раҳмат экани ҳақида 

Тўқсон биринчи асл. Шукрга қўшилган хислатлар ҳақида 

Тўқсон саккизинчи асл. Ғамга ботганнинг дуоси ҳақида 

Тўқсон тўққизинчи асл. Аллоҳ таолонинг ҳидояти ҳақ нутқ қилувчиларнинг тилида экани ҳақида 

Бир юз биринчи асл. Уқубат охиратда такрорланмаслиги ҳақида 

Бир юз олтинчи асл. Зоҳидлик ҳақиқати, иймон ҳақиқати ва ихлос ҳақиқати ҳақида 

Бир юз еттинчи асл. Аллоҳ таолодан ҳаё

қилиш ҳақлироқдир  Бир юз саккизинчи асл. Етимга яхшилик қилиш фазли ҳақида 

Бир юз тўққизинчи асл. Ҳавзга унга ишонмаганлар яқинлаша олмас 

Бир юз ўнинчи асл. Бола Аллоҳ таолонинг райҳони экани ҳақида 

Бир юз ўн иккинчи асл. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрати музтарларнинг ҳижрати экани ҳақида 

Бир юз ўн учинчи асл. Намознинг афзали вақтидаги намоз экани ҳақида 

Бир юз ўн тўртинчи асл. Яхшиликларни бошлаш катталардан экани ҳақида 

Бир юз ўн олтинчи асл. Озайишдан қўрқиш Аллоҳ таоло ҳақида ёмон гумондан экани ҳақида 

Бир юз ўн еттинчи асл. Неъмат, раҳмат ва иймоннинг чўққисига етиш зирки ҳақида 

Бир юз ўн саккизинчи асл. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари ҳақида 

Бир юз йигирманчи асл. Энг покиза касб тожирларнинг касби экани ва уларнинг олий хислатлари ҳақида 

Бир юз йигирма бешинчи асл. Истихора ва қазога рози бўлиш одам боласининг саодатидан экани ҳақида 

Бир юз йигирма олтинчи асл. Надомат тавба экани ҳақида 

Бир юз йигирма еттинчи асл. Нима учун дуо ибодатнинг илиги бўлгани баёни  

Бир юз йигирма саккизинчи асл. Руҳларнинг дунёда учрашиши ҳақида 
Бир юз йигирма тўққизинчи асл. Абу Убайда ибн Жарроҳнинг ушбу умматнинг амийни экани ҳақида 

Бир юз ўттиз биринчи асл. Ҳадя инсон хулқларидан бир хулқ экани ҳақида 

Бир юз ўттиз тўртинчи асл. Дўзахдан Аллоҳ таолонинг афви ила нажот сўрашнинг фазли ҳақида 

Бир юз ўттиз бешинчи асл. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, мен бир кунда Аллоҳга юз марта истиғфор айтаман», деганлари ҳақида 

Бир юз ўттиз олтинчи асл. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётликларидаги

ҳайбатларининг таъсири ва вафотларининг қалбларга таъсири ҳақида 

Бир юз ўттиз еттинчи асл. Муштоқнинг назари фазли ҳақида 

Бир юз ўттиз саккизинчи асл. Емиш ва уни тановул қилишда покизалик одоби ҳақида 

Бир юз ўттиз тўққизинчи асл. Емишни ислоҳ қиладиган нарса хурушларнинг саййиди экани ҳақида 

Бир юз қирқ учинчи асл. Аҳли ғафлат ичидаги Аллоҳнинг зокирининг фазли ҳақида 

Бир юз эллик иккинчи асл. Шукр эътироф экани ва сабр таслим бўлиш ила экани ҳақида 

Бир юз эллик тўртинчи асл. Беҳожатлик нафсда, тақво қалбда экани ҳақида 

Бир юз эллик олтинчи асл. Ҳаё, тақво ва сабрнинг сири ҳақида мисол 

Бир юз эллик еттинчи асл. Замзам сувининг фазли ҳақида 

Бир юз эллик саккизинчи асл. Анбиё ва авлиёларнинг икки дунёдаги амаллари хизмат ва қулликдир 

Бир юз эллик тўққизинчи асл. Нозик севги, шону шуҳрат ва уларнинг аҳлининг аломати ҳақида 

Бир юз олтмишинчи асл. Мунофиқликдан паноҳ тилаш ва унинг самаралари ҳақида 

Бир юз олтмиш биринчи асл. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг арафа кечаси ва муздалифа тонгидаги уммат учун қилган дуолари ҳақида 

Бир юз олтмиш бешинчи асл. Расулларнинг суннатлари ҳақида 

Бир юз олтмиш олтинчи асл. Фожирни ҳазир бўлиш учун ундаги нарса ила зикр қилиш ҳақида 

Бир юз олтмиш еттинчи асл. Аллоҳ таолодан кўра узрни яхши кўрадиган бирорта йўқлиги ва амалларни кўрсатилиши ҳақида 

Бир юз олтмиш саккизинчи асл. Беморлик мўмин учун гуноҳлардан покланиш экани ҳақида 

Бир юз олтмиш тўққизинчи асл. Аллоҳ таолонинг неъматларига гўзал муносабатда бўлиш ҳақида 

Бир юз етмиш биринчи асл. Боқий сўзлардан бир сўз дунёнинг барча нарсаларидан яхши экани ҳақида 

Бир юз етмиш иккинчи асл. Карамли ахлоқлардан баъзиларининг зикри 

Бир юз етмиш саккизинчи асл. Садақанинг ўн, қарзнинг ўн саккиз баробар бўлиши ҳикмати ҳақида 

Бир юз етмиш тўққизинчи асл. Одамларга берилган энг афзал нарса баёни ҳақида 

Бир юз саксонинчи асл. Ёлвориб дуо қилиш ва унинг маҳбублиги сири ҳақида  

Бир юз саксон биринчи асл. Қуръонни қирқ кечада қироат қилиш ҳақида 

Бир юз саксон иккинчи асл. Нафс ризқини тугал қилмагунича ўлмаслиги ҳақида 

Бир юз саксон учинчи асл. Мусибат пайтидаги гўзал сабрнинг ажри ҳақида 

Бир юз саксон тўртинчи асл. Яхшилик талаб қилиш ва Аллоҳнинг раҳматига йўлиқиш ҳақида 

Бир юз саксон бешинчи асл. Ҳалимнинг қоқилиши ва карамли ҳакимнинг тажрибаси ҳақида 

Бир юз тўқсон биринчи асл. Жасад ва қалбни поклайдиган тўрт хислат ҳақида 

Бир юз тўқсон иккинчи асл. Жума кунги бомдод намозининг фазли ҳақида 

Бир юз тўқсон тўртинчи асл. Набавий дуолар сири ҳақида 

Бир юз тўқсон бешинчи асл. У зот таолонинг «У тақво аҳлидир, у мағфират аҳлидир» деган қавлининг сири ҳақида 

Бир юз тўқсон еттинчи асл. Ноннинг шарафи ва руҳнинг суянчи ҳақида 

Бир юз тўқсон саккизинчи асл. Мўмин балога учраб мусаффо бўлиши ҳақида 

Икки юзинчи асл. Янги ҳилолни кўрганда айтиладиган нарса ҳақида 

Икки юз биринчи асл. Янги яхшилик ва эски гуноҳ ҳақида 

Икки юз учинчи асл. Боланинг ота-онадаги ҳаққи ҳақида 

Икки юз тўртинчи асл. Тавба қилувчининг ҳоли ва гуноҳга яхшиликни эргаштириш ҳақида 

Икки юз тўққизинчи асл. Қабрлар устига ўтиришдан қайтариш ҳақида 

Икки юз ўн биринчи асл. Қўл бериб кўришиш ва унинг сири ҳақида 

Бир юз ўн тўққизинчи асл. Аллоҳ таоло ила паноҳ сўраш ҳақида 

Икки юз йигирманчи асл. Қалб подшоҳ ва аъзолар қуллар экани ҳақида 

Бир юз йигирма биринчи асл. Васваса иймоннинг тўсиқлари экани ҳақида 
Икки юз йигирма олтинчи асл. Нима учун Аллоҳдан хавф қилиш ҳикматнинг боши бўлгани ҳақида 

Икки юз йигирма еттинчи асл. Фаросатнинг ҳақиқати ва унинг сабаблари 

Икки юз ўттиз биринчи асл. Банданинг Робби ҳақидаги гумони яхши бўлса, юзага чиқиш, ёмон бўлса,

Унга ҳавола қилиниши ҳақида 

Икки юз ўттиз учинчи асл. Хавф ва маърифат ҳақиқати ҳақида 

Икки юз қирқ еттинчи асл. Ҳусни хулқ ҳақида  

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидаги нодир асллар»
42 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3075
  • Вазни: 0.39кг
  • ISBN: 9789943598201
Сотилган сони: 323
Кўрилган сони: 37365
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.