Menu
Your Cart

«Қуръон илмлари»

«Қуръон илмлари»
«Қуръон илмлари»
«Қуръон илмлари»
«Қуръон илмлари»
«Қуръон илмлари»
«Қуръон илмлари»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Қуръон илмлари» деб номланган китоблари.


Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2022 йил (2021, 2019, 2017, 2013)
Ҳажми: 504 бет
ISBN: 978-9943-8497-2-3
Ўлчами: 60×90 1/16
Муқова: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосалари асосида тйёрланди


КИРИШ

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Ўзининг мўъжиза Китоби бўлган Қуръони Каримни илмларга асос қилган ва Қуръони Каримга хос илмларни жорий қилган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!
Қуръони Каримни Роббидан қабул қилиб, умматга омонат билан етказган ва Қуръон илмларига асос солган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал ва батамом салавоту саломлар бўлсин!
Қуръон ва унинг илмларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қабул қилиб, кейинги авлодларга етказган саҳобаи киромларга Аллоҳ таолонинг розилиги бўлсин!

Қуръони Каримнинг бизларгача сақланиб келишида восита бўлган, унинг илмларига хизмат қилган барча уламоларга Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин!
Аммо баъд: камина ходимингиз араб тилида «Улуми Қуръон» деб аталмиш илм билан бошқа исломий илмларга қараганда кейинроқ танишдим. Аввал Бухородаги «Мир Араб» мадрасасида, кейин Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида ўқиб юрган кезларимда ҳам бу илм ҳақида хабар топмадим. Чунки ушбу икки илмий даргоҳда мазкур илм ҳақида ҳатто қисқа хабар тариқасида ҳам маълумот берилмас эди. Шароит юзасидан ҳамда олдиндан йўлга қўйилмаганидан бўлса керак, ҳатто устозларимиз ҳам «Улуми Қуръон» деган илм борлигини эсламас эдилар.

Либияга ўқишга борганимиздагина, «Улуми Қуръон» номли илм борлигини, унинг бошқа фанлар қаторида дарс қилиб ўтилишини биринчи бор кўрдим. Ўқув жараёнида бу илм билан танишар эканман, унинг қадрини, аҳамиятини англаб етдим. «Улуми Қуръон» илмидан дарс берадиган устозимиз шайх Иброҳим Абдуллоҳ Руфайда (Аллоҳ у кишини раҳмат қилган бўлсин) Либиянинг кўзга кўринган уламоларидан эдилар. Дарслик сифатида ливанлик олим Субҳий Солиҳ раҳматуллоҳи алайҳининг «Мабаҳис фи улумил-Қуръан» деган китоби танланган бўлса ҳам, устозимиз ўзлари алоҳида тайёрлаган маърузалар матни асосида дарс ўтар эдилар. Гапларининг орасида «Улуми Қуръон» бўйича китоблар кўп бўлса ҳам, улардан қониқмаганларини тез-тез таъкидлаб турар эдилар.
Дастлаб бир оз мураккаб туюлган бу илмга қизиқишим кейинчалик беқиёс ортди. Кўп нарсалар ихлос билан ўрганилди. Ниҳоят, шаҳодатнома – диплом ҳимояси учун ёзиладиган илмий баҳсим ҳам айнан ушбу фанга оид бўлди. Бу илм юзасидан кўплаб мақолалар ва китоблар ўқилди, уламолар билан суҳбатлар олиб борилди. Шу билан бирга, ушбу маълумотлар ҳақида ватанимизда ҳам ҳеч бўлмаса аҳли илмлар «Улуми Қуръон»дан хабардор бўлишса эди, деган орзу қалбимда тез-тез такрорланадиган бўлди.

Бу орзу Либиядан ўқишни битириб келганимдан кейин Имом Бухорий номидаги Ислом маъҳадида ишлаб юрган кезларимда амалга ошди. Ўша пайтда ўқув барномасини ва дарсликларни қайта кўриб чиқишга муяссар бўлган эдик. Бу ишда бизга давлатимизнинг диний ишлар бўйича кенгаш раҳбари Ўзбек Аъзамович Рустамов ҳам ёрдамчи бўлган эди. Мен ўша вақтда у кишига «янги» фан сифатида киритилган «Мерос илми», «Мусталаҳул-ҳадис», «Аҳком оятлари тафсири» каби Ислом илмларининг аҳамияти ҳақида маълумот берар эдим. У киши диний идорага айтиб, буларни дарс барномасига киритишни маслаҳат берар эди.
«Улуми Қуръон» бўйича қандай маълумот тақдим қилганим аниқ эсимда йўқ, аммо бу илм ҳам ўша пайтда дарс барномасига кириб қолган эди. Ўқув бар-номасидаги барча илмларга тааллуқли китоблар қаторида «Улуми Қуръон»га оид китоблар ҳам келтирилди. Ўзим даставвал мудир ноиби, кейинчалик мудир лаво-зимида фаолият юритган бўлсам ҳам, имконини топиб, тафсир, мерос ва «Улуми Қуръон»дан дарс берар эдим. Шундай қилиб, Аллоҳ таолонинг лутфи ила исло-мий илмлар ичида ниҳоятда аҳамиятли бўлган «Улуми Қуръон» илми бизнинг юртимизда ҳам фан сифатида ўрганила бошлади.

Аллоҳ таолонинг фазли ва карами ила ўз она тилимизда динимизга оид китоблар ёзиш бахти насиб бўлганда, турли илмларга оид китоблар билан бирга «Улуми Қуръон»га тааллуқли китоб ёзилиши ҳам кўзда тутилган эди. Шояд му-сулмонлар оммаси ҳам бу аҳамиятли илмдан бирмунча баҳраманд бўлсалар, деган ният бизга ҳамроҳ эди.
Ушбу эзгу ният «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг «Қуръон фазилатлари» деб номланган ўттизинчи жузи нашр этилиши билан қисман рўёбга чиқди. Ушбу китобда Қуръони Карим билан боғлиқ бўлган ҳадиси шарифларни шарҳ қилиш жараёнида «Улуми Қуръон»га оид хабарлар келган ўринда бу илмга доир айрим маълумотларни тақдим қилган эдим. Бу эса кишиларимизга керакли маълумот-ларни ўзига хос равишда етказишга хизмат қилди. Мазкур китобни ўқиган киши-ларимиз буни англаб етганлари жуда ҳам қувонарли ҳолдир.

Бир куни Қўқон тарафдан бир гуруҳ китобсевар зиёратчилар келишди. Уларга ўхшаш одамлар билан суҳбатлашиш инсоннинг руҳини кўтаради. Китоб ўқишнинг ўзи кишига қанчалик завқ берса, у ҳақда суҳбатлашиш ҳам шунчалик завқ бахш этади. Мазкур зиёратчилар билан бўлиб ўтган серзавқ, мазмунли суҳбат давомида улардан бири қуйидагиларни айтди: «Қуръон фазилатлари» китобингиз учун алоҳида ташаккур айтамиз. Бу китобни ўқиш орқали кўп нарсани билиб олдик. Энг муҳими, ўзимиз қандай китобнинг уммати эканимизни англаб етдик ва бу билан фахрландик…»
Бу оддий ўқувчининг гаплари менга қаттиқ таъсир қилди. Яхши ният билан қилинган ишнинг ижобий натижасини кўриш, у ҳақда эшитиш ҳар қандай кишига қувонч бахш этади. Ўша кезда мен ҳам мана шундай ҳисни туйдим, лекин шу билан бирга, бу нарса каминага бажарилиши лозим бўлган ишларни яна ҳам жиддийроқ тарзда адо этиб бориш зарурлиги масъулиятини юклади. Бинобарин, ҳадис илмларига оид «Мусталаҳул-ҳадис» китобини ёзиб битиргандан сўнг «Улуми Қуръон» бўйича ҳам бу илмнинг асослари ва қоидаларига амал қилган ҳолда алоҳида китоб битишга азму қарор пайдо бўлди. Қўлимизда мавжуд бўлган манбалардан фойдаланиб, бир китоб таълиф қилишга ожизона қўл урдик.
Аллоҳ таоло барча ишларимиз қатори, бу ишга ҳам Ўзи ёрдамчи бўлсин! Зотан, У Зотдан ўзга ёрдамчи йўқ! У Зот қандай ҳам яхши Хожа ва қандай ҳам яхши Ёрдамчи!


МУНДАРИЖА

Кириш

БИРИНЧИ ҚИСМ

«Улуми Қуръон»нинг таърифи
«Улуми Қуръон»нинг аҳамияти
«Улуми Қуръон»нинг тарихи
Ваҳий
Ваҳийнинг турлари
Ваҳийнинг даражалари
Ҳадис, ҳадиси қудсий ва Қуръон
Қуръони каримнинг таърифи
Қуръоннинг исмлари
Қуръоннинг нозил бўлиши
Қуръон ваҳийсининг бошланиши
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва ваҳий
Қуръоний ваҳий ҳолати
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Қуръон
Ваҳийни тушуниб етмаслик
Қуръони каримнинг тарқоқ нозил бўлиши ҳикматлари
Қуръони каримдаги илк ва сўнгги нозил бўлган оятлар
Илк нозил бўлган оятлар
Сўнгги нозил бўлган оят
Қуръони карим оятларининг маккий ва маданийга тақсимланиши
Макки ва маданий оятларнинг таърифи
Маккий ва маданий оятларни билишга элтувчи йўл
Маккий ва маданий оятларнинг аломатлари
«Сабаби нузул» илми
Сабаби нузулни билиш йўли
Сабаби нузулнинг ифода турлари
Сабаб бир нечта, нозил бўлган нарса битта бўлиши
Сабаб битта, нозил бўлган оятлар бир нечта бўлиши
Қуръони карим эъжози
Қуръоннинг арабларни беллашувга чорлаши
Қуръони каримнинг баёний эъжози
Қуръони каримнинг илмий эъжози

ИККИНЧИ ҚИСМ

Қуръони каримнинг жамланиши
Қуръони каримнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида қалбларда жамланиши
Қуръони каримнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида саҳифаларда жамланиши
Қуръони каримнинг ҳазрати Абу Бакр даврларидаги жамланиши
Қуръони каримнинг ҳазрати Усмон даврларидаги жамланиши
Усмоний Мусҳафлар ҳақида
Оят ва сураларнинг тартиби
Қуръоннинг етти ҳарфда нозил бўлиши
Расми Усмонийнинг такомиллашуви

УЧИНЧИ ҚИСМ

Қуръони каримда насх
Насх қилинадиган ҳукмларнинг турлари
Насхнинг ҳикматлари
Насх билан хослаш орасидаги фарқ
Насхнинг ўринлари
Қуръоннинг Қуръон билан насх бўлишининг қисмлари
Қуръони каримда муҳкам ва муташобиҳ
«Муҳкам» ва «Муташобиҳ» уламолар истилоҳида
Муташобиҳнинг қисмлари
Сураларнинг аввалидаги ҳарфлар ва муташобиҳ сифатлар
Сураларнинг аввалидаги ҳарфлар
Аллоҳ таборака ва таолонинг муташобиҳ сифатлари
Муташобиҳ сифатлар бўйича салаф ва халафларнинг тутган йўллари
Муташобиҳ сифатлар ва салафлар
Муташобиҳ сифатлар ва халафлар
Хулосалар
Муташобиҳ сифатларга оид оятлардан намуналар
Муташобиҳ сифатлардан намуналар
Уламоларнинг муташобиҳга муносабатлари тўғрисидаги хулоса

ТЎРТИНЧИ ҚИСМ

Қироатлар ва қорилар
Қироатларнинг манбаси
Тафсир ва муфассирлар
Мовароуннаҳрда тафсир илми
Янги тафсирлар
Қуръони карим маънолари таржимаси
Манбалар рўйхати

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Қуръон илмлари»
75 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: C261
  • Вазни: 0.65кг
  • ISBN: 9789943577305
Сотилган сони: 943
Кўрилган сони: 117988
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.