









«Муомалот масалалари»
МУҚАДДИМА
Фиқҳ илми асосан ибодат ва муомалот қисмларига бўлинади. Кўплаб китобларимизда ибодат ва унга тегишли масалалар батафсил ёритилган бўлсада, муомалотга оид масалалар бироз эътибордан қочган. Ваҳоланки, муомалот ҳам шариатнинг энг аҳамиятли тармоқларидан биридир.
Аллоҳ таоло бандаларини ибодатларга буюргани каби муомалотнинг баъзи аҳкомларини бажаришга ҳам буюрган. Ибодат қилиш йўл-йўриқларини кўрсатганидек, муомалотда ҳам керакли кўрсатмаларни баён қилган. Ана шу кўрсатмаларга асосан кишилар ўзаро олди-берди муносабатларини, нима ҳалол-у нима ҳаромлигини билиб оладилар. Шу ва бошқа мулоҳазаларни эътиборга олиб, ушбу мавзуда мўъжаз бир китоб ёзишга ва унда муомалот масалаларини бошланғич қисмидан то охирига қадар содда услубда савол-жавоб шаклида ёритиб беришга қарор қилдик. Китобда ихтиёр қилинган савол-жавоб услубида аввал ўша масалада нечта тармоқ ёки тушунчалар борлиги санаб ўтилади, кейин эса бирин-кетин унинг баёни келади. Айрим саволдаги жавоб истилохлар келтириш кўринишида келади, кейинги савол-жавобларда ёки саҳифа остидаги изоҳларда унинг тушунчаси ёки батафсил баёни келган бўлади. Китобимизни «Муомалот масалалари» деб номлаб, уни силсилавий қилишни ният қилдик.
Муаллиф: Абдулманнон Абдуллоҳ
Нашриёт: «Hilol Nashr»
Сана: 2025 йил
Ҳажми: 208 бет
ISBN: 978-9910-687-33-4
Ўлчами: 60×90 1/16
Муқоваси: қаттиқ
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 25 майдаги 03-07/3153-рақамли хулосаси асосида чоп этилди.
- Stock: Мавжуд
- Код: 5574
- Вазни: 0.30кг
- ISBN: 9789910687334