Menu
Your Cart

«Девон»

«Девон»
йўқ

«Девон»

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Инсонни яратган ва унга баённи ўргатган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Қисқа сўзларда улуғ маъноларни ифодалаш хусусияти берилган, гўзал хулқларни ҳабибимиз камолга етказмоқ учун юборилган Муҳаммад Мустафога, аҳли оилалари, асҳоблари ва уларга тугал тобе бўлган чин мўминларга салоту саломлар ёғилсин. Имом Шофеийнинг таърифида шу қадар кўп ва хўб ёзилганки, бугун уларга зиёда қилишнинг на иложи ва на эҳтиёжи қолмаган. Ана шундай улкан заковат ва ўткир қалам соҳибининг энг фасоҳатли лисонда ёзган тагдор фикрларини назмдаэмас, ҳатто насрда қайси бир тилга бор гўзаллиги билан ўгирмоқ менинг наздимда имконсиз иш бўлиб кўринади. Агар сиз уларни аслида мутолаа қилсангиз ва қайсидир даражада тушуниб қолсангиз, бу гўзал тартиботни бузиб, бошқа тилга таржима қилишдан қизғанган, эҳтимол, хижолат қилган бўлар эдингиз. Шофеийни ўзбек тилига тугал ўгирмоқ учун бошқа бир Шофеий керак. Бинобарин, сиз ўқиётган сатрлар ИМОМ Шофеий девонидан бир ожиз ўқувчининг ожиз фаҳми билан тушунганларидан бошқа нарса эмас. Фақат мазкур ажиб ҳақиқат парчаларини сизларга ҳам илинганимиз учун уларни нашр этишга қарор қилдик. Эҳтимол, сиз уларни яхшироқ тушунарсиз. Ахир шундай етказилганлар етказилганлар бўладики, улар етказганлардан тўғрироқ ва теранроқ англайдилар. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

Таржимондан

Муаллиф: Имом Шофеий
Таржимон: Ҳасан Асомиддин
Нашриёт: «Qaqnus media»
Сана: 2020 йил
Ҳажми: 112 бет
ISBN: 978-9943-6127-9-2
Ўлчами: 84х108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Девон»
14 500 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: C3371
  • Вазни: 0.15кг
  • ISBN: 9789943612792
Сотилган сони: 11
Кўрилган сони: 15677
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.