Menu
Your Cart

«Шифо китоби» 1-2 китоблар (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақларини танитиш)

«Шифо китоби» 1-2 китоблар (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақларини танитиш)
«Шифо китоби» 1-2 китоблар (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақларини танитиш)
«Шифо китоби» 1-2 китоблар (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақларини танитиш)
йўқ
«Шифо китоби» 1-2 китоблар (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақларини танитиш)
«Шифо китоби» 1-2 китоблар (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақларини танитиш)
«Шифо китоби» 1-2 китоблар (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақларини танитиш)

«Шифо китоби» 1–2 китоблар
«Шифо китоби» 1-2 китоблар (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақларини танитиш)

Муаллиф: Қози Иёз
Таржимон:
 Жамолиддин Ҳамроқулов
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Ҳажми: 1-китоб: 464 бет, 2-китоб: 368
Сана: 2022 йил
ISBN: 978-9943-7797-0-9
Ўлчами: 70×100 1/16
Муқоваси: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 27 январдаги 03-07/515-сонли хулосаси асосида тайёрланди.


МУҚАДДИМА

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ

Аллоҳумма солли ъала Муҳаммад ва алиҳи ва саллим!

Фақиҳ Қози Имом Ҳофиз Абул Фазл Иёз ибн Мусо ибн Иёз Яҳсубий раҳматуллоҳи алайҳ айтади:

«Олий исми билан ягона бўлган, юксак иззатга хос, ундан бошқа қайтадиган, ўзгаси қасд қилинмайдиган Зот – Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин! (Унинг мавжудлиги ошкор) Зоҳирдир, хаёл ёки ваҳмда эмас. У ҳамма нарсадан зоҳир – устундир. (Ҳақиқатини ақллар англай олмас даражада кўзга кўринмайдиган) ботиний қуддусдир, йўқ эмасдир. Махфий нарсаларни билиб турувчидир.

Илму раҳмати ҳар нарсани қамраган Зот Ўз дўстларига неъматини тўкис қилиб, уларнинг ичидан ўзларига расуллар юбориб, шарафли қилди. Аслу наслини пок қилди. Ақл ва ҳалимлик бериб, устун қилди. Илм ва фаҳм билан бойитди. Азм ва яқийн билан қувватлади. Раҳмат ва шафқат билан сийлади. Руҳан, жисман пок айлади. Уни ору айбдан холи қилиб, ҳикмат ва ҳукмронлик ато этди. У билан кўр кўзларни, берк қалблару битган қулоқларни очди. Уни омонликда қилиб, улуғ қилди. Аллоҳ бахтиқаро қилган кимсалар Унинг оят-далилларини ёлғонга чиқариб, улардан юз ўгирди.

 

«Ким бу дунёда кўр-гумроҳ бўлса, у охиратда янада кўр-гумроҳ ва янада йўлдан адашганроқ бўлади» (Исро сураси, 72-оят).

У зотга саноғи кўп, савоби мўл салавот ва саломлар бўлсин. Аммо баъд:

Аллоҳ таоло сенинг ва менинг қалбимни иймон нурлари билан мунаввар этсин. Сени ва мени тақводор авлиёларига ато қилган лутфига эриштирсин. Улар Аллоҳ таоло Ўз қудусиятига ноил қилиб, яратганлари ичидан танлаб олиб, валийликка мушарраф қилган зотлардир. Уларга Ўзини таниш бахтини бериб, мулкининг ажойиботлари ва қудратининг нишоналаридан баҳраманд қилдики, қалблари сурур туйиб, ақллари У Зотнинг улуғлиги майдонида ҳайратда қолди. Уларнинг бутун қасду хаёллари якка Ўзидир. Икки дунё ҳовлисида У Зотдан бўлак кўз тикканлари йўқдир. Жалоли ва жамолини кўриб, ҳаловат топдилар. Улар У Зотнинг қудратини асари ва улуғлигининг ажойиботлари орасида паришондирлар. Ўзига юзланиб, таваккул қилишдан қувват олурлар.

Узлат ва таваккул билан «Аллоҳ, деб айт!»нинг алангасида иззат туюрлар, «Сўнгра уларни тек қўй, шўнғиган нарсаларида ўйнайверсинлар» (Анъом сураси, 91-оят).

Сен мендан Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни танитадиган, у зотга ҳурмат, эҳтиром қай даражда бўлишини ва бу қадрнинг мажбуриятини адо қилишнинг ҳукми нелигини, у зотнинг улуғ қадрларини кам баҳолаганнинг ҳукми қандай бўлишини жамлаган ва ўтган уламоларимиз ва имомларимизнинг бу мавзуга доир гапларини қамраб олган жамланмадан мисоллар келтириб, баён қилиб беришимни такрор-такрор сўрадинг.

Билгинки, сен бу талабинг билан менга оғир ишни юклаб, қизиқтирган ишингда зўриқишга дучор қилдинг. Таклифинг мени қалбимни титратадиган, машаққатли тепаликка ундади. Чунки бу мавзуда қалам тебратиш асос қоидаларни аниқлаб, натижаларни таҳрирлашни талаб қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериш жоиз ёки жоиз бўлмаган ҳақиқатларни ёритишда бу масалани чигал, дақиқ жойларини аниқлаш лозим. Шунингдек, набий, рисолат, ваҳий, муҳаббат, дўстлик каби бу улуғ мартабага хос хислатларни билиш зарурдир. Айни шу ўринда кенг, сувсиз саҳролар борки, уларда қадамлар тойилади, ҳатто саҳро қуши – Қато ҳам йўлини топа олмай қолади. Ўткир назар ва илм туғи йўқ бўлса, ақллар тойиладиган ноаниқликлар, Аллоҳ таолонинг тавфиқ ва кўмагисиз қадамлар оғадиган сирпанчиқ жойлар бор.

Фақиҳ Абул Валид Ҳишом ибн Аҳмад айтади: «Бизга Ҳусайн ибн Муҳаммад, унга Абу Умар Намрий, унга Абу Муҳаммад ибн Абдулмўмин, унга Абу Бакр Муҳаммад ибн Бакр, унга Сулаймон ибн Ашъас, унга Мусо ибн Исмоил, унга Ҳаммод, унга Али ибн Ҳакам, унга Ато айтиб берган, у Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир илмдан сўралса-ю, бас, у ўшани яширса, қиёмат куни Аллоҳ таоло уни оловдан бўлган юган билан юганлайди» (Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган), деганларини билганим боис, зиммамдаги фарзни адо қилишни кўзлаб, мақсаддан четда қолган жиҳатларни тўплашга киришдим. 

Китобни ҳар бир фарз ва нафл ишлардан чалғиб, мустақим йўлдан асфаласофилинга кетар даражада хаёл ва бадани машғул бўлишига қарамай, тез фурсатда йиғиб чиқдим. Агар Аллоҳ таоло инсонга хайрият битса, бутун ўй-хаёлу ташвишини мақталиб, мазаммат қилинмайдиган қилиб қўяди. Бас, бу ўринда Жаннат ёғдуси ёки Жаҳаннам азобидан бошқаси йўқдир.

 Аллоҳ таоло кишини ўзини қўлга олиб, жонини қутқариб, охират учун яхши амалларни қилиб, ўзи ва ўзгаларга нафи тегадиган илм олиш ғамини ейдиган қилиб қўяр экан. Аллоҳ таоло қалбларимизда пайдо бўлган дарзларни бутун қилсин, улкан гуноҳларимизни кечирсин. Барча саъй-ҳаракатларимизни охиратимиз учун зоди роҳила қилсин. Бизга нажот берадиган, Ўзига муқарраб қиладиган ишларимизни кўпайтириб, раҳмат, иноятига мушарраф этсин.

Китобни ёзишга киришиб, бобларга бўлиб, асос ва фаслларга ажратиб, хулоса ёзар эканман, китобни «Аш-Шифа битаърифи ҳуқуқил Мустафа» дея номлаб, уни умумий тўрт қисмга бўлдим:

Биринчи қисм: Аллоҳ азза ва жалланинг феъл ва сўз ила бу Набийнинг қадрини буюк қилгани ҳақида.

Мавзу тўрт бобга бўлинди:

Биринчи боб: Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ таоло наздида қадру қимматлари ва ҳурматлари нақадар юксаклиги ҳақида. Бу бобда ўнта фасл бор.

Иккинчи боб: Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни жисмоний ва ахлоқий гўзаллик билан мукаммал қилиб, диний ва дунёвий барча фазилатларини мутаносиб қилгани ҳақида. Бунда йигирма беш фасл бор.

Учинчи боб: Аллоҳ таолонинг ҳузурида қадрлари, мартабалари улуғлиги ва икки дунёда у зот учун хос қилган икромлари борасида келган саҳиҳ, машҳур ривоятлар ҳақида. Бунда ўн беш фасл бор. 

Тўртинчи боб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга берилган оят-далиллар, мўъжизалар ва у зотни мушарраф қилган хусусият ва кароматлари ҳақида. Бунда йигирма тўққиз фасл бор.

Иккинчи қисм: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг инсонлар зиммасидаги ҳақлари ҳақида. Бунда тўртта боб бор.

Биринчи боб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтириш фарзлиги, итоат қилиш ва суннатларига эргашиш вожиблиги хусусида. Бунда бешта фасл бор.

Иккинчи боб: У зот соллаллоҳу алайҳи васалламни севиш ва у зотга ихлос қилиш ҳақида. Бунда олтита фасл бор.

Учинчи боб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шаънларини улуғлаш, доимо ҳурмат қилиб, яхшилик қилиш ҳақида. Бунда еттита фасл бор.

Тўртинчи боб: У зотга салавот ва салом (таслим) айтишнинг ҳукми, бунинг фарзлиги ва фазилати ҳақида. Бунда ўнта фасл бор.

Учинчи қисм: Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида маҳол ва жоиз бўлган ишлар ва у зотга нисбат бериш жоиз бўладиган ва мумкин бўлмаган башарий ишлар ҳақида. Айни мазкур қисм китобимизнинг сиридир. Бошқа бобларнинг самарасидир.

Аввалги боблар пойдевор ва асос кабидирки, улар қуйида келтирмоқчи бўлган дақиқ билдиргиларимиз учун худди калитга ўхшайди. Булар эса ўзидан кейин келадиган бобларга ҳукмрондир.

Бу таълиф ваъдаларини берган киши бу ваъдаларни ўз ўрнида бажариш билан маррага етиб бориб, вазифасини адо қилган вақтда лаънати душманнинг қалби эзилади. Холис мўминнинг қалби эса ёришиб, унинг нури ила атрофи порлагай. Ақлли инсон ул мустафонинг қадрини, ҳаққини англагай. Бу қисм икки бобга бўлинади:

Биринчи боб: Диний ишлари ва унга доир исмат – покдомонликлари ҳақида. Бунда ўн олтита фасл бор.

Иккинчи боб: Дунёвий ишлари ва у зотдан содир бўлиши жоиз бўлган инсоний (башарий) ҳолатлар ҳақида. Бунда тўққизта фасл бор. 

 

Мундарижа

МУҚАДДИМА

БИРИНЧИ ҚИСМ

Аллоҳ азза ва жалланинг феъл ва сўз ила бу набийнинг қадрини буюк қилгани ҳақида 

Биринчи боб. Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ таоло наздида қадру қимматлари нақадар юксаклиги ва у зот ҳақларида айтган мақтов ёрлиқлари ҳақида

1-фасл

2-фасл. Аллоҳ таоло у зотни бутун инсониятга гувоҳ қилгани ва бошқа икромлари ҳақида

3-фасл. Аллоҳ таолонинг у зотга мулойимлик ва мурувват билан муомала қилгани ҳақида

4-фасл. Аллоҳ таоло у зотнинг қадру қимматлари билан қасам ичгани ҳақида

5-фасл. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Аллоҳ ҳузурида қадрлари баланд бўлганлигидан Аллоҳ таолонинг у зот учун қасам ичгани ҳақида

6-фасл. Аллоҳ таоло Ўз каломида у зотга кўрсатган марҳаматлари ҳақида

7-фасл. Муҳаммад алайҳиссаломнинг бошқа анбиёлар орасида мартабалари қандай экани ҳақида келган оятлар

8-фасл. Аллоҳ таоло у зотга салавот айтгани, Ўзига дўст тутгани, у зот туфайли бало-офатларни кўтариши ҳақида

9-фасл. Муҳаммад алайҳиссаломнинг Фатҳ сурасида баён қилинган фазилатлари

10-фасл. Аввалги фаслларда келтириб ўтилмаган фазилатлар

 

Иккинчи боб. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни жисмоний ва ахлоқий гўзалликлар билан мукаммал қилиб, диний ва дунёвий барча фазилатларини мутаносиб қилгани ҳақида

1-фасл. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламда камолот ва улуғлик фазилатларининг барчаси жамлангани ҳақида

2-фасл. Муҳаммад алайҳиссаломнинг ташқи кўринишлари ҳақида

3-фасл. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орасталиклари, муаттар ифорлари ва вужудларидан чиққан тер ва қоннинг хушбўйлиги ҳақида

4-фасл. Ақлларининг комиллиги, зеҳнларининг ўткирлиги, сезгиларининг кучлилиги ва ҳаракатларининг мўътадиллиги ҳақида

5-фасл. Тилларининг фасоҳати ва сўзларининг балоғати ҳақида

6-фасл. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шарафли насаблари ва муборак ватанлари ҳақида

7-фасл. Оз бўлиши мақтовга сазовор ишлар ҳақида

8-фасл. Қанча кўп бўлса, шунча фазилат бўладиган ишлар ҳақида

9-фасл. Ҳолатга қараб мақталадиган ёки мазаммат қилинадиган ишлари ҳақида

10-фасл. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳусни хулқлари ҳақида

11-фасл. Ақлу заковатларининг юксаклиги ҳақида

12-фасл. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳалимликлари, афву марҳаматлари ва сабр-тоқатлари ҳақида

13-фасл. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хайру саховатлари ва сахийликлари ҳақида

14-фасл. У зотнинг шижоатлари ва жасоратлари ҳақида

15-фасл. Ҳаёлари ва хушламаган нарсаларига кўз юмишлари ҳақида

16-фасл. Турли тоифадаги инсонлар билан дўстона муносабатлари ва самимий муомалалари ҳақида

17-фасл. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бутун халойиққа мушфиқ-меҳрибон ва марҳаматли эканликлари ҳақида

18-фасл. Аҳдга вафо қилишлари ва силаи раҳмлари ҳақида

19-фасл. Набий алайҳиссаломнинг тавозелари ҳақида

20-фасл. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг адолатли, омонатдор, иффатли ва ростгўй эканлари ҳақида

21-фасл. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хос улуғвор виқор, вазминлик ҳамда камгапликлари ҳақида

22-фасл. Набий алайҳиссаломнинг зоҳидликлари ҳақида

23-фасл. Набий алайҳиссаломнинг Роббларига бўлган қўрқувлари ва у зотга қилган тоат-ибодатлари ҳақида

24-фасл. Комил хилқат, гўзал одоб ҳамда шарафли насаб барча анбиё ва расулларнинг сифатларидандир

25-фасл. Набий алайҳиссаломнинг шамойилларини тўлиқ тасвирлаб берган Ҳинд ибн Абу Ҳола ва Али ибн Абу Толибнинг ҳадислари

Фасл. Юқоридаги ҳадиснинг луғатлари ва чигал жойлари ҳақида

 

Учинчи боб. Аллоҳ таолонинг ҳузурида қадрлари, мартабалари улуғлиги ва икки дунёда у зот учун хос қилган икромлари борасида келган саҳиҳ, машҳур ривоятлар ҳақида

1-фасл. Робблари ҳузуридаги мақомлари, бу дунёда у зотга берилган олий даражалар ҳақида

2-фасл. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Исро ва Меърож кечасида ато этилган фазилатлар ва буюк мақомотлар ҳақида

3-фасл. Исро воқеасининг моҳияти: руҳ билан содир бўлганми ёхуд ҳам руҳ, ҳам тана иштирок этганми?

4-фасл. Исро ва Меърож уйқуда содир бўлган, деб айтувчиларнинг келтирган далил-ҳужжатларига жавоблар

5-фасл. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърож кечаси Аллоҳ таолони кўрганмилар, деган масалада салафларнинг қарашлари

6-фасл. Исро кечасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ таоло билан сўзлашганлари ҳақида

7-фасл. Исро ва Меърож воқеаси ҳақидаги оят ҳамда ҳадисларда келган «яқинлашиш» сўзидан нима ирода қилингани ҳақида

8-фасл. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга қиёмат куни кўрсатиладиган фазлу марҳаматлар ҳақида

9-фасл. Аллоҳ таолонинг у зотга бўлган муҳаббати ва Ўзига халил тутиши

10-фасл. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ато этилган буюк шафоат ва Маҳмуд мақоми ҳақида

11-фасл. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жаннатда ваъда қилинган васила, олий даража, Кавсар ва неъматлари ҳақида

12-фасл. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларда ўзларини бошқа пайғамбарлардан устун кўришдан қайтарганларининг маъноси нима?

13-фасл. Набий алайҳиссаломнинг исмлари ва у зотнинг фазилатлари

14-фасл. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Ўзининг гўзал исмлари ва олий сифатларидан баҳраманд қилгани ҳақида

15-фасл. Аллоҳ таолонинг Зоти ҳам, сифатлари ҳам махлуқотларникига мутлақо ўхшамаслиги ҳақида

 

Тўртинчи боб. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга берилган оят-далиллар, мўъжизалар ва у зотни мушарраф қилган хусусият ва кароматлари ҳақида

1-фасл. Нубувват, рисолат ва ваҳий ҳақида

2-фасл. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизалари ва мўъжизанинг маъноси ҳақида

3-фасл. Қуръони Карим мўъжизалари ҳақидаги фасл

4-фасл. Иккинчи мўъжизавий жиҳати

5-фасл. Учинчи мўъжизавий жиҳати

6-фасл. Тўртинчи мўъжизавий жиҳати

7-фасл. Қавмларни ҳукмлар борасида ожиз қилиб ва улар қилмайдиган, қилмаган ва қилишга қодир бўлмаганларини билдириб нозил бўлган оятлар ҳақида

8-фасл. Эшитувчилар тинглаган пайтда қулоқларига етадиган қўрқинч ва тиловат қилган вақтда юзага келадиган ҳайбат ҳақида

9-фасл. Дунё боқий экан,  Аллоҳ таолонинг ҳифз
кафолати ила Қуръони Каримнинг абадий оят-далил бўлиб қолиши ҳақида

10-фасл. Қуръони Каримнинг бошқа мўъжизалари, улардан бири: ўқиган кишининг малолланмаслиги ҳақида

11-фасл. Ойнинг ёрилгани ва қуёшнинг тутилгани ҳақида

12-фасл. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бармоқлари орасидан сув чиқиши ва баракотлари билан кўпайгани ҳақида

13-фасл. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баракотлари билан сувнинг отилиб чиққани, ушлашлари ва дуолари билан оқиб чиқиши ҳақида

14-фасл. Баракотлари ва дуолари сабаб таомнинг кўпайиши

15-фасл. Дарахтнинг гапиргани ва Набий соллаллоҳу алайҳи
васалламнинг даъватларига жавоб қилиб, нубувватларига шаҳодат келтиргани ҳақида

16-фасл. Ғўланинг инграгани қиссаси ҳақида

17-фасл. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа таом, тош каби жамодотларда содир бўлган мўъжизалари ҳақида

18-фасл. Турли ҳайвонларда содир бўлган мўъжизалар ҳақида

19-фасл. Ўликларни тирилтирганлари ва уларнинг гапиргани, гўдаклар ва эмизикли болаларнинг тилга кириб, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нубувватларига шаҳодат келтирганлари ҳақида

20-фасл. Беморларни ва офатмандларни тузатганлари ҳақида

21-фасл. Дуолари  мустажоб эканлиги ҳақида

22-фасл. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кароматлари, баракотлари ва ушлаган ёки теккан нарсаларининг ўзгариб қолгани ҳақида

23-фасл. У зотга хабари берилган ғайбий ишлар ҳақида

24-фасл. Аллоҳ таоло у зотни инсонлардан ҳимоя қилишга ва уларнинг азиятларига кифоя қилиши ҳақида

25-фасл. Аллоҳ таолонинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламда жамлаган илм-маърифат мўъжизалари ҳақида

26-фасл. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг малоика ва жинлар билан содир бўлган воқеалари ҳамда асҳ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Шифо китоби» 1-2 китоблар (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақларини танитиш)
150 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 3637
  • Вазни: 2.07кг
  • ISBN: 9789943779709
Сотилган сони: 91
Кўрилган сони: 24491
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.