Ушбу сайт орқали «Hilol Nashr» нашриёт-матбаасида чоп қилинадиган маҳсулотлар,
нашриётимиз ҳақидаги маълумотлардан ва янгиликлардан бохабар бўлиб борасиз.
Маҳсулотларга буюртма бериш учун www.kitoblardunyosi.uz сайтидан фойдаланинг.

                                                                                                                                                                                   ЎТИШ >>

Излаш
0
Саватча
Обуна

Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф - Қуръони Карим тўлиқ тиловати (МР3)


  • 20,000 сўм





Улашиш:

Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф - Қуръони Карим тўлиқ тиловати

Қуръон ходими наманганлик Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф ўн тўрт ёшида Қуръони Каримни тўлиқ ёд олган. Ўн етти йил мобайнида Миср Араб Республикасидаги «Ал-Азҳар» университетининг «Қироатлар» маъҳадида ўқиб, тажвид, қироатлар ва тахассус босқичларининг шаҳодатномаларини олган.


Шунингдек, мисрлик машҳур қироат шайхлари шайх доктор Аҳмад Аҳмад Наиънаʼ, шайх Абдурраҳим Банно, шайх Ризо Дарвиш ва бошқа устозлардан (ўтганларини Аллоҳ раҳматига олсин!) ўнта қироат бўйича ижоза (санад) олишга муваффақ бўлди.


Ушбу дискда Қуръони Каримнинг тўлиқ 30 жузи Зайниддин қори тиловатида Қуръон мухлисларига тақдим этилмоқда. Ушбу жамланма Азҳар илмий тадқиқотлар маркази томонидан 06.05.2021 санада 3-сонли чоп этиш ва тарқатиш рухсатига эга бўлган аудиожамланма ҳисобланади.


Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф ўзининг илк аудиожамланмасини тақдим этар экан, Сиз азизлардан ўзларининг, яқинларидан ўтганларнинг ҳақларига дуойи хайр умидида эканини изҳор этади.


Муаллиф:
 Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф

Нашриёт: «Hilol-studio»
Сана: 2022 йил

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 10 майдаги санасидаги 03-07/3632-сонли хулосаси асосида тайёрланди

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши

Ўхшаш маҳсулотлар