Menu
Your Cart

«Қуръони карим оятларининг нозил бўлиш сабаблари»

«Қуръони карим оятларининг нозил бўлиш сабаблари»
йўқ

«Қуръони карим оятларининг нозил бўлиш сабаблари»

Али ибн Аҳмад Найсобурийнинг «Оятларнинг нозил бўлиш сабаблари» китоби Куръони карим оятларининг нозил бўлиш сабаблари ҳақидадир. Уни таниқли олим, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар кори Турсунов арабийдан ўгирганлар. Албатта, ҳар бир оятнинг ўзига хос тушиш сабаби бор. Бу нарсани билмасдан туриб, оятларнинг маъносини тўлалигича тушуниш маҳолдир. Шу маънода қўлингиздаги ушбу китоб сиз ўқувчиларимизга самимий ёрдамчи бўлади, деган умиддамиз.


Сўзбоши

Қуръони карим башарият учун энг буюк мўъжиза бўлиб, Аллоҳнинг бандаларини залолатдан ҳидоятга, зулматдан нурга йўлловчи Китобидир. Маълумки, Аллоҳ таоло Каломини йигирма уч йил давомида турли ҳолатлар, ҳодисаларга мувофиқ тарзда нозил килди. Қуръони карим нозил бўлган даврдан ҳозирги вақтгача қадрини йўқотмаганининг асосий сабабларидан бири у ҳар бир замон ва маконга мос қилиб туширилган. Қуръони каримнинг илмийлиги, мўъжизавийлиги ва бошқа хусусиятлари ҳақида жуда кўплаб асарлар ёзилган. Уламоларимиз Қуръоннинг нозил бўлиш сабабларини алоҳида илм сифатида ўрганганлар, чунки оятларни тафсир қилишда, бирор оятдан ҳукм олишда унинг тушиш сабабини ўрганиш ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Оятларнинг нозил бўлиш сабаблари илми саҳобалар давридаёқ шакллана бошлаган эди. Асҳоби киромдан Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Умар, Ҳазрат Ойша, Абдуллоҳ ибн ъуд (розияллоҳу анҳум), тобеинлардан Мужоҳид, Икрима, Абул Олия, Абу Ҳанифа ва бошқа кўплаб олимлар оятларнинг нозил бўлиш сабаблари ҳақида кўплаб ривоятлар келтиришган. Шу ўринда таъкидлаб ўтмоқчимизки, мазҳаббошимиз Имом Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳ) нузул сабабларини жуда яхши билганлари учун ҳукм чиқаришда адашмаганлар. Кўпдан бери Али ибн Аҳмад Найсобурийнинг «Оятларнинг нозил бўлиш сабаблари» китобини таржима қилишни дилимга тугиб юрар эдим. Аллоҳ таоло насиб этиб, бу истакни юзага чиқариш шарафига муяссар бўлдим. Китобда асл манбаларга таянилгани унинг қадрини ошириши табиий. Шу билан бирга, китобхонга яхши ту- шунилиши учун қулай ва осон атамалардан фойдаланилди. Асар муаллифи ҳақида икки оғиз сўз. У кишининг тўлиқ исми Али ибн Аҳмад Воҳидий Найсобурий бўлиб, кунялари Абу Ҳасандир. У зот буюк муфассир, даврининг тенги йўқ адиби, луғат олими бўлган. Имом Заҳабий у киши ҳақида: «Аҳли таъвил олими, забардасат муфассир, тенги йўқ адиб эди», деган. Али ибн Аҳмад Воҳидий Найсобурий замонасининг машҳур олимларидан таълим олган. Ибн Махмаш, Абу Бакр Хайрий ва бошқалар қилган ривоятда у киши Ибн Исҳоқ Саълабийдан илм олгани айтилган. Отаси ўқимишли, зиёли бўлиб, тижорат билан шуғулланган. Тафсир илмида ёзилган «Ал васит», «Ал-важиз», «Ал-басит» номли китоблари билан ҳам машҳурдир. мудра иност Имом Ғаззолий ҳам асарларида у киши ҳақида маълумот келтириб, китобларидан фойдаланганини айтган. Найсобурий яна бошқа илм соҳаларида «Шарҳу девонил мутанаббий», «Шарҳу асмоил ҳусна» каби китоблар ёзган. Найсобурийнинг «Оятларнинг нозил бўлиш сабаблари» китоби Куръони карим оятларининг нозил бўлиш сабаблари ҳақида ёзилган бўлиб, нодир асарлар сирасига киради. Китоб аввалида сўзбоши ва услублар ҳақида маълумотлар берилган. Сабаблари келтирилган оятлар Қуръони каримда берилган суралар тартибига мос равишда тизилган. Биринчи ва энг охири нозил бўлган оятлар ҳақида ҳам кўплаб маълумотлар мавжуд. Олим китобни ёзишда аниқ, ишончли хабарлардан фойдаланишга ҳаракат қилган. Ушбу китоб маърифат ва илмга чанқоқ халқимиз учун яхши туҳфа бўлади деб, умид қиламиз.

Таржимон


Муаллиф:
 Али ибн Аҳмад Найсобурий
Таржимон ва нашрга тайёрловчилар: Анвар қори Турсунов, Иброҳим Нуруллоҳ
Нашриёт: «Ғафур-Ғулом» нашриёти
Сана: 2019
Ҳажми: 380 бет
ISBN: 978-9943-12-417-2
Ўлчами: 70×100 1/16
Муқоваси: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги  Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йил 6218-рақамли хулосаси асосида чоп этилди.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Қуръони карим оятларининг нозил бўлиш сабаблари»
84 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 1184
  • Вазни: 0.80кг
  • ISBN: 9789943124172
Сотилган сони: 9
Кўрилган сони: 14386
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.