Menu
Your Cart

«Келинлар дафтарига»

«Келинлар дафтарига»
«Келинлар дафтарига»
йўқ
«Келинлар дафтарига»
«Келинлар дафтарига»

«Келинлар дафтарига»

    Файзли аҳил оила «бахт саройи» деб таърифланади. Никоҳ ўқилганда шу сарой пойдеворига илк ғишт қуйилади. Мазкур саройни эр ва хотиннинг ўзлари барпо этишлари керак.
Юрагида ширин орзу-умидлар билан келинлик сарпосида куёв хонадонига қадам қўяётган қиз ўзи учун сирли туюлган янги хонадоннинг тартиб-қоидалари, интизомларини ўзлаштириб олади. Агар у инсонийлик фазилатлари, аёл, она бўлишдек масъулиятли вазифалар. оилани мустаҳкамловчи асослар ҳақидаги тушунчаларга эга бўлса, ундай келин энг бахтли аёлга айланади.
    Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик «Келинлар дафтарига» рисоласида ана шу долзарб мавзуда суҳбат юритади. «Одамийлик мулки»га илова тарзида юзага келган ушбу ахлоқ рисоласи келинларга мурожаат сифатида ёзилган бўлса-да, унда куёв, қайнота, қайноналар эътиборини тортувчи масалалар ҳақида атрофлича фикр юритилган. Муаллиф унда китобхонларни ҳасад, қарғиш, мазах каби иллатлардан огоҳ этиб, сабр, қаноат каби фазилатларга эришишга ундайди.
    Шунингдек, адиб жамиятнинг дуру гавҳари оила мустаҳкамлигининг асослари ҳақида баҳс юритаркан, ҳадис ва ривоятлардан ибратли мисоллар келтиради. Китобда қўни-қўшничилик, меҳмондўстлик, вақт қадри, исрофгарчиликдан қочиш, хуллас, инсонни гўзал қилувчи жамики фазилатлар хусусида сўз боради.

Муаллиф: Тохир Малик
Номи: «Келилар Дафтарига»
Нашриёт: «DAVR PRESS»
Сана: 2019 йил
Ҳажми: 516 бет
Ўлчами: 84х108 1/32
ISBN: 978-9943-5492-0-3
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитасининг 2019 йил 22 январдаги 309-сонли хулосаси асосида тайёрланган.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Келинлар дафтарига»
31 500 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 1947
  • Вазни: 0.41кг
Сотилган сони: 29
Кўрилган сони: 17389
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.