Menu
Your Cart

«Шайх Нобулсийдан қиссалар ва ҳиссалар»

«Шайх Нобулсийдан қиссалар ва ҳиссалар»
йўқ

«Шайх Нобулсийдан қиссалар ва ҳиссалар»

Ушбу китоб шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсийнинг мавъизалари асосида тайёрланган. Бу мавъизаларда асосан, ўғирлик, рибо, порахўрлик сингари иллатлардан имкон қадар тезроқ қутилишга тарғиб қилинган.

 

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий
Таржимон: Суннатуллоҳ Абдулбосит
Нашриёт: «Matbaachi»
Ҳажми: 184 бет
Сана: 2022 йил
ISBN: 978-9943-7928-9-0
Бичими: 84×108 1/16  
Муқоваси: юмшоқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 15 ноябрдаги 03-07/6977-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.


ТАҚДИМ

Муҳтарам ўқувчи! Мазкур китоб суриялик машҳур олим, шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсийнинг мавъизалари асосида жам қилинган. Ушбу мавъизаларда асосан, шайх Нобулсийга айтиб берилган ва ўзлари гувоҳ бўлган воқеалар айтилган. Бу воқеаларда зино, ўғирлик, рибо, порахўрлик, маст қилувчи ичимликлар, ота-онага оқ бўлиш, силаи раҳмдан узилиш, етимлар ҳақини ейиш, ҳасад, бахиллик, ғийбат каби қабиҳ ва разил ишлардан тийилиш, намоз, рўза, закот, ҳаж, садақа, етимлар ва мискинларга ёрдам, яқинларга яхшилик қилиш, умрни беҳуда ўтказмаслик, доим эзгулик пайида бўлиш, фарзандларга тўғри тарбия бериш ва шу каби савобли ишларга тарғиб қилинган. Камина таржимон эса шайх Нобулсий қиссалари асосида ўз ҳаётимда гувоҳ бўлган айрим ибратли воқеаларни, шунингдек, бизнинг урфимиздаги баъзи ножоиз ишлардан сақланиш, савобли ишларни доимий қилишга одатланишга ундовчи воқеаларни ҳам келтирган. Китобда келтирилган воқеалар сабабли кимдир тўғри хулоса олиб, ҳаётини мазмунли ва савоб ишлар билан ўтказишга ҳаракат қилишни бошласа, ҳаром ҳариш ишлардан тийилса, муаллиф кўзлаган мақсад ҳосил бўлар эди.



Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Шайх Нобулсийдан қиссалар ва ҳиссалар»
17 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 3679
  • Вазни: 0.17кг
  • ISBN: 9789943792890
Сотилган сони: 17
Кўрилган сони: 16125
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.