Menu
Your Cart

«Болалар муваффақиятга қандай эришадилар 2»

«Болалар муваффақиятга қандай эришадилар 2»
йўқ

«Болалар муваффақиятга қандай эришадилар 2»

«Болалар муваффақиятга қандай эришадилар» китобининг иккинчи жилдида фарзандлар тарбияси, уларнинг ривожланишида, камолга етишида ота-оналар ва болалар дуч келадиган субъектив, объектив, ижтимоий муаммолар, уларни бартараф этиш усуллари, ечимга олиб борувчи омилларга доир тадқиқотлар кенг ёритилган. Бу соҳада яратилган тизим ва дастурларга муфассал ўрин берилган. Асарда болаларнинг феъл-атворлари таснифланган; гўдакларни қамраб турган оилавий-ижтимоий муҳит; замон ва макондаги ўзгаришлар, спорт ва озиқланиш, таом турлари, уйқу давомийлигининг аҳамияти ва шуларга ўхшаш кўплаб омилларнинг болалар муваффақиятига таъсири тизимга солиб ўрганилган.

Муаллиф: Мўмин Секман, Др. Баҳар Эриш
Таржимон:  Шаҳноза Фатҳулла
Нашриёт: «Янги аср авлоди»
Ҳажми: 160 бет
Сана: 2023 йил
Бичими: 84×108 1/32
ИСБН: 978-9943-9083-8-3
Муқоваси: қаттиқ


МУНДАРИЖА

1. Йўқсил болаларнинг муваффақияти: табақалар тенгсизлиги болаларнинг камол топишига қандай таъсир кўрсатади
2. Гўдак миясини юксалишга тайёрлаш: бой муҳитдаги сичқон ақллими ёки йўқсил шароит сичконими?
3. Мизож (темперамент)нинг ҳаётдаги муваффақиятга таъсири: фарзандингиз нозик орхидеями ёки бепарво лолақизғалдоқ?
4. Фарзандингизнинг ҳакамлар ҳайъати олдидаги муваффақияти: тенгдошларидан олдинда бўлишнинг юксалишда ўрни борми?
5. Кейинга қолдириш ва муваффақият ўртасидаги боғлиқлик: ишни кейинга қолдириш юксалишга қандай таъсир кўрсатади?
6. Энг муваффақиятли феъл-атвор хусусияти: сурункали муваффақият келтирувчи «зерикарли» хусусият нима?
7. Ишлайдиган онанинг муваффақиятли фарзанди: онасини кўриб, қизини ишга ол
8. Оилавий овқатланишнинг ўқишга таъсири: дастурхоннинг мактабдаги баҳоларга таъсири қандай?
9. Ўсмирликнинг муваффақиятга таъсири: ўсмирингизга ақл эмас, уйку етишмаётган бўлиши мумкин
10. Миянгизни билишнинг муваффақиятга таъсири: мия кандай ишлашини ўрганиш муваффақиятни оширадими?
11. Муваффақиятнинг яқиндан кузатув натижалари: боланинг муваффақияти оиласига боғлиқми ёки мактабдаги ўқишига?
12. Табиатан муваффақиятли бўлиш: яшил муҳитнинг муваффақиятга кандай таъсири бор?
13. Эҳтиёткор эътиборнинг муваффақиятга таъсири: унга кичик эслатмалар ёзиш муваффақиятни оширадими?
14. Она, миям оч! Муваффақиятга онанинг сути элтадими ёки унинг сўзлари?
15. Муваффақиятни ривожлантириш: муваффақиятга энг кўп ёрдам берадиган озиқавий қўшимчалар нималардан иборат
16. Муваффақият комбинацияси: иродалар истаклар билан пайвандлашса, нима бўлади?
17. Кийимларимизнинг муваффақиятга таъсири: шифокорнинг халати мотивацияни оширадими ёки рассомнинг халати?
18. Қўл телефонининг муваффақиятга таъсири: муваффақият қачон телефонга боғлиқ бўлади
19. Муваффақиятда ҳазилнинг ўрни: кула-кула муваффақиятли бўлиш мумкинми?
20. Вазн ва муваффақият ўртасидаги боғлиқлик: вазннинг муваффақиятга таъсири кандай?
21. Жамоа спорти ва мактаб муваффақияти: жамоа ўйинчиси бўлиш муваффақиятга таъсир қиладими?
22. Мусиқанинг муваффақиятга таъсири: ўқиш пайтида ўқувчига қайси мусиқа қандай таъсир қилади?
23. «Хонада ёруғлик йўқ, шароит етарли эмас, диванда ётаман!»: фарзандингиз хонасидаги шароит унинг муваффақиятига қандай таъсир кўрсатади?
24. Болалар муваффақияти бўйича кенг қамровли тадқиқотлар: қайси омил ўқувчилар муваффақиятига таъсир қилади? Қай даражада
25. Шахсий «Мен»ни англаш ва муваффақият ўртасидаги боғлиқлик: ўзини қадрлаш муваффақият келтирадими ёки ўзига бўлган ишончми?

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Болалар муваффақиятга қандай эришадилар 2»
30 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 4210
  • Вазни: 0.30кг
  • ISBN: 9789943908383
Сотилган сони: 2
Кўрилган сони: 8438
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.