«Ўзингизни танийсизми» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди


18-август куни «Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг 227-сони бўлиб ўтди. Унда Гавҳар Дарвишнинг «Ўзингизни танийсизми?» китоби тақдимоти ўтказилди.

Тадбирга китоб муаллифи, меҳмонларимиз Исломшунослик академияси профессори, психология фанлари доктори Хўжагелди Алимов, Превентив шифокор, «Zaytunmedtib» клиникаси шифокори Гулбаҳор Сатторова ва кўплаб китобхонлар ташриф буюрдилар.

Тадбир аввалида устоз Хўжагелди Алимовга сўз берилди. Устоз киши ҳаётда яшар экан, ўзини, ўзлигини таниши қанчалар муҳим экани ҳақида ва китобга оид фикр-мулоҳазалари билан бўлишдилар.

Шундан сўнг асосий нутқ ва китобнинг тақдими учун Гавҳар Дарвиш сўзга чиқдилар. Китобнинг ёзилиш тарихи, жараёни ҳақида маълумот бердилар. Муаллифнинг гапларига кўра ушбу рисола ҳали давом этади, бир неча қисмдан иборат бўлади.

Суҳбат сўнггида тингловчиларга суҳбат мавзусига оид савол берилиб, тўғри жавоб топганларга махсус ҳадялар топширилди