Ҳадис илмига оид навбатдаги китоб сотувга чиқди. «Мусталаҳул ҳадис» китоби қайта нашр қилинди
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ушбу китобларида ҳадис илми ҳақида сўз юритилади. Яъни бирор ҳадис ривоят қилинган бўлса, унинг қанчалик тўғри (саҳиҳ) ё нотўғри эканлигини, тўғри бўлса, қай даражада тўғри, ннотўғри бўлса қай даражада нотўғри эканлигини ўргатади.
Шунингдек китоб ҳадиснинг санади, яъни уни ривоят қилган шахсларни ҳам бирма-бир ўргатади, улар ривоят қилган ҳадис узилмай келганми ё узилиб қолганми, ҳадиснинг матнини ўргатади. Бирор ҳадис ишончсиз бўлса, нега ундайлигини ҳам китобдаги маълумотлар орқали билиб олиш мумкин.
Айниқса аҳли илм уламолар, мадрасалардаги толиби илмларига китоб айни муддаодир. «Мусталаҳул ҳадис» китобини нашриётимиз дўконларидан харид қилишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш