«Маснавийхонлик дарслари»нинг 47-суҳбати бўлиб ўтди
4-август куни «Маснавийхонлик дарслари» суҳбатининг 47-сони бўлиб ўтди. Тадбирга устоз Мирзо Кенжабек ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари Ғайрат Мажид ташриф буюрдилар. Суҳбатни Қамариддин Бекмуҳаммад ва олиб борди.
Тадбир одатдагидек устоз Эркин Маликнинг нуқти билан бошланди. Шундан сўнг устоз Мирзо Кенжабек «Маснавийи маънавий» китобидаги «Муршиди комилга боғланиш ва тариқат мавзулари» байтини ўқиб, шарҳлаб бердилар.
«Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг одатий савол-жавоби ўтказилди. Тўғри жавоб топганларга «Ишқи Расул» ва Ғайрат Мажид ҳадя қилган «Оппоқ табассум» китоблари ҳадя қилинди.
Суҳбат сўнггида Ғайрат Мажидга сўз берилди. Устоз ўзларининг ижодларидан бугунги тадбирга мос бўлган икки шеърини ўқиб бердилар.
Тадбир Қуръони Карим тиловати ва дуолар билан ниҳоясига етди.

Изоҳ қолдириш