Бугун «Маснавийхонлик дарслари»нинг 38-суҳбати бўлиб ўтди


Тадбирга Мирзо Кенжабек устоз ташриф буюрдилар. Суҳбатни Қамариддин Бекмуҳаммад олиб борди.

Тадбирнинг биринчи қисмида «Маснавийи маънавий» китобидаги Ҳазрати Увайс Қараний ҳақида ёзилган байт шарҳ қилинди.

Одатдаги савол-жавобда иштирок этганлар учун шайх ҳазратларининг «Қарз» китоблари ҳадя қилинди. Кейинги суҳбат учун «Ҳадис ва ҳаёт» силсиласининг 52-бетидан бошлаб ўқиб келиш ваифа қилинди.

Тадбирга ташриф буюрган тингловчилар учун «Ҳилол» журналининг янги 3(72)-сони ҳадя қилинганини ҳам айтиб ўтамиз.

Суҳбатнинг иккинчи қисмида тингловчилар устоздан ўзлари қизиқтирган саволлар жавоб олдилар.

Тадбир Қуръони Карим тиловати ва дуолар билан ниҳоясига етди.

Кейинги ҳафта сешанба куни «Ахлоқус солиҳин» китоби ҳақида суҳбат бўлиб ўтади. Тадбирга сухандон Нажот Нур меҳмон бўладилар.