Китоб нашр қилмоқчимисиз? «Hilol Nashr»га боринг
«Hilol Nashr» матбаа-нашриёт мажмуасига 2010 йилда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солганлар.
«Hilol Nashr» қисқа вақт ичида матбаачиликдаги етакчи ва замонавий технологиялардан фойдаланадиган матбаа корхоналаридан бирига айланди. Бугунга қадар нашриётда жами беш миллиондан кўп китоб чоп қилинган.
«Hilol Nashr» нашриётида асосан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг китоблари, шунингдек, бошқа муаллифларнинг Қуръон, ҳадис, сийрат, ақоид, фиқҳ, тасаввуф, тарих ва бошқа кўплаб йўналишлардаги асарлари, ижтимоий-тарбиявий, илмий-оммабоп китоблар, болалар адабиётига оид китоблар чоп қилиб келиняпти. Айни пайтда, нашриётимиз бошқа йўналишлардаги китоб, дарслик ва даврий нашрларни чоп қилиш бўйича ҳам ҳамкорлик қилишга тайёр. Шундай экан, сиз ҳам китобингизни бизнинг нашриётда чоп қилдиришингиз мумкин.
«Hilol Nashr»да:
1. Қадриятларга эга тизим. «Hilol Nashr» босмахонасида иш жараёнлари шаффоф йўлга қўйилган. Бизнинг асосий мақсадимиз — буюртмачининг ҳаққини тўлиқ адо қилишдир.
2. Масъулиятли жамоа. «Hilol Nashr» таҳрир жамоасида тажрибали, юқори малакали кадрлар жамланган. Ҳар бир қўлёзма профессионал муҳаррир ва мусаҳҳиҳлар қўлидан ўтади, унинг мазмунига мос дизайн тайёрланади. Бундай масалаларга алоҳида эътибор берамиз.
3. Юқори малакали мутахассислар. «Hilol Nashr» босмахонасида ҳам юқори малакали мутахассислар жамланган. Улар орасида босмахона йўналишида 40 йиллик тажрибага эга бўлган устозлар ҳам, ёш иқтидор эгалари ҳам бор.
4. Замонавий ускуна ва жиҳозлар. «Hilol Nashr» босмахонасида иш жараён тўлиқ автоматлаштирилган. Германия (Heidelberg, Kolbus), Италия (Meccanotecnica), Ҳиндистон (Ronald Web Offset), Хитой (BOSID, RGM, ONGXING, MAU GUNG) каби давлатларнинг энг замонавий матбаа техника ва ускуналари ўрнатилган.
5. Юқори сифат. «Hilol Nashr»да чоп қилинган китоблар юртимизда ҳам, чет элларда ҳам юқори баҳоланяпти. Тажрибали мутахассислар, профессионал жамоа, замонавий техника ёрдамида китобингизни исталган бичим ва шаклда, жаҳон стандартларига мувофиқ энг юқори сифатда, қисқа муддатда чоп қилиб берамиз. Бизда техник жиҳатдан ҳеч қандай чекловлар йўқ.
6. Мусҳаф чоп қилинган биринчи матбаа. «Hilol Nashr» 2018 йилда мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор мусҳафи шариф – Қуръони Карим чоп қилиш шарафига муяссар бўлган. Кўпчиликка маълумки, мусҳаф чоп қилишнинг ўзига яраша талаблари, шартлари бор. Нашриёт ва босмахонамиз ана шу талабларга тўлиқ жавоб бера олади.
7. Савдо тизими. Китобни нашрга тайёрлаб, чоп қилиш бир катта иш, лекин уни дўконларга, китобхонларга етказиш ҳам бундан кам машаққат эмас. ««Hilol Nashr»нинг кўп йиллик тажрибага эга бўлган сертармоқ савдо тизими бор. Ҳозирда Ўзбекистонда 20 та филиалимиз, 130 та ҳамкор дўконимиз ишлаб турибди. Туркия (Истамбул), АҚШ, Қирғизистон (Ўш) ва Жанубий Кореяда ҳам ҳамкор дўконларимиз бор.
Hilol.uz сайти орқали китобларимизнинг электрон савдоси, онлайн сотуви ҳам йўлга қўйилган. Бу тармоқ орқали китобни дунёнинг исталган нуқтасига етказиб беряпмиз.
8. Реклама. Нашриётимизнинг интернет сайтлари, барча ижтимоий тармоқларда саҳифалари бор. Шунинг учун бизда чоп қилинган китобларни hilolnashr.uz вебсаҳифасида (60 минг фойдаланувчи), telegram’да (80 минг), instagram'да (142 минг), facebook'да (35 минг) реклама қилиш мумкин. Бу эса китоб чиққан заҳоти ундан бир вақтнинг ўзида салкам ярим миллион одам хабардор бўлади дегани. Таҳририятда китобингизни реклама қилиш учун медиамаҳсулотлар (видео, аудио) тайёрлаб бериш хизматлари ҳам бор.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Китобингизни бизда чоп қилдирсангиз, қўлёзмадан тортиб муқовагача бўлган ҳар бир босқичда тажрибали мутахассислардан соҳага оид маслаҳатлар олишингиз мумкин.
Марҳамат, китобингизни «Hilol Nashr»да чоп қилдиринг, сифатидан ҳам, нархидан ҳам хотиржам бўлинг!
Боғланиш учун:
Телефон: +998712175999 (Колл-марказ), +998555025999 (Босмахона бошлиғи)
Электрон почта: info@hilolnashr.uz
Телеграм: @hilol_reception
4 Изоҳлар
Gcchbxdg
MashaAlloh ajoyib izoxlashga sòz topolmadim
MashaAlloh ajoyib izoxlashga sòz topolmadim
Ma shaa Alloh
Изоҳ қолдириш