Бугун «Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг 186-сони бўлиб ўтди


Лойиҳамизнинг бу сонида тил байрами ҳақида суҳбат ўтказилди.

Тадбирга Мирзо Кенжабек домла ташриф буюриб, суҳбатнинг аввалги қисмида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилишининг тарихи ҳақида нутқ сўзладилар.

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид ҳам тадбирга меҳмон бўлиб, унда Президент топшириғи билан Мирзо Кенжабек томонларидан нашрга тайёрланган бир қатор китобларни таништирдилар. «Шамоилул-Муҳаммадийя», «Шоҳи Зинда», «Муҳаббат маҳзани» каби китоблар шулар жумласидандир.

Меҳмонлардан яна бири Исмат Хушев ҳам нутқ сўзлаб, ўзбек тилига оид фикрларини баён қилдилар.

Тадбирнинг иккинчи қисмида Мирзо Кенжабек домла «Қусам ибн Аббос – Шоҳи Зинда» асарлари ҳақида тингловчиларга маълумот бердилар.

Тадбир дуолар билан якунига етди.

Кейин ҳафта «Руҳий тарбия» китоби ҳақида суҳбат бўлиб ўтади.