Menu
Your Cart

«Бир олимнинг кундалиги»

«Бир олимнинг кундалиги»
йўқ

«Бир олимнинг кундалиги»

Абдурҳамон Жавзий (1116–1200) Ислом тарихида ўз хизматлари билан чуқур из қолдирган алломалардан биридир. Унинг қаламига мансуб “Бир олимнинг кундалиги” инсон нафси ва ҳаётига доир энг дақиқ ҳақиқатларни ёритиб берган. Китобни варақлар экансиз, ўзингизни қийнаган саволларга ишончли, аниқ жавобларни топасиз, ҳаётнинг кўз илғамаган, аммо ҳар биримиз учун ўта муҳим нуқталарини кашф қиласиз. "Бир олимнинг кундалиги" китоби ўқирманларимизга "Жаннатга таклифнома”, “Тутқун” китоблари таржимаси ҳамда "Фантом оғриғи" китобини ёзиб танилган Марзия Сайдам томонидан турк тилидан ўзбек тилига ўгириб туҳфа қилинмокда. Айни пайтда бу буюк битикларнинг биринчи китоби илкингизда турибди, галдагилари ҳам нашрга тайёрланмоқда.

Муаллиф: Абул Фараж Абдураҳмон ибн Жавзий
Турк тилидан: Марзия Сайдам
Нашриёт: «Tavfiqnashr»
Сана: 2023 йил
Ҳажми: 124 бет
ISBN: 978-9943-8403-6-2
Бичими: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ


Бошига бир бадбахтлик келган киши ундан қутулиш учун балони менсимасин, кўрмасликка олсин, ўзида балони енгадиган куч борлигини фикр қилсин. Ундан кейин келадиган енгилликни ўйласин, бундан ҳам ёмон бўлиши мумкин эди-ку, десин. Ўшанда бало унинг қаршисида маъносини йўқотади. У балога бир мусофирга қарагандек қарасин, ўшанда унинг дарров кетиб колишини билади. Мусофирнинг олдида қўли очиқ ва юзи кулган мезбон бўлишни истамайсанми? Шунда у мусибат ўзи учун неъмат бўлиб туюлади. Чунки жиддий муаммолар бўлмаганида эди, ҳузур топиш умиди ҳам бўлмасди. Қийинчилик ичидаги мўминнинг аҳволи ҳам ана шунга ўхшайди. Қийинчилик вақтида оғзимиздан куфр ва исёнкор сўзлар чиқиб кетмаслиги учун доим ўзимизни назорат қилишимиз керак. Ўшандагина бало туни тугаб, саломатлик тонги отади.

Абул Фараж Абдураҳмон ибн Жавзий

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Бир олимнинг кундалиги»
26 500 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 4021
  • Вазни: 0.18кг
  • ISBN: 9789943840362
Сотилган сони: 13
Кўрилган сони: 1908