Menu
Your Cart

«Оқ кема»

«Оқ кема»

«Оқ кема»

     «Соҳил ёқалаб чопаётган олапар», «Оқ кема» ҳамда «Сарвқомат дилбарим» каби машҳур қиссалардан иборат ушбу китоб Чингиз Айт­матов ижодининг энг сермаҳсул давридан далолатдир. Ҳар учала асар жонли тасвир ва ҳикоячилик жиҳатидан ўқувчи диққатини буткул ўзига тортади. Биринчи марта чинакам овчилар билан денгизга чиққан Кириск овдан нега ёлғиз қайтди? Оқсоқол Ўрхоннинг хаёли, Милхуннинг ғазаби ва отасининг қатъий қарори ўн бир ёшли Кириск ҳаётини қанчалик ўзгартирди? Ёки набирасига Шохдор она буғу ҳақида ривоят айтиб, ўзларининг бош бўғини дея ишонтирган, оғир вазиятларда қабиладошларини фақат Она буғугина асрай олади, деган Мўмин чол нега ўз қарашларига қарши чиқди? Она буғуни овлаб, зиёфат қилишга чолни нима мажбур қилди? «Сарвқомат дилбарим» эса бир муҳаббат ҳақида икки тақдир ҳикоясидан иборат. Аммо бир қарашда, бир учрашувда ўз севгисини топган Илёс нега пок севгисини хиёнатга алмаштирди? Йиллар ўтиб ўғлини топганда нега отаси эканлигини айтолмайди? Асар давомида яна бир муҳаббат тарихидан огоҳ бўласиз.

  Қирғизча ва русчадан Асил Рашидов таржималари

Муаллиф: Чингиз Айтматов
Номи: «Оқ кема»
Нашриёт: «Янги аср авлоди» нашриёти
Сана: 2015 йил  
Ҳажми: 432 бет  
ISBN: 978-9943-27-594-2
Ўлчами: 84×108 1/32‎  
Муқоваси: Қаттиқ 

 

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Оқ кема»
17 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 2446
  • Вазни: 0.38кг
Сотилган сони: 22
Кўрилган сони: 28986
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.