Menu
Your Cart

«Биздан рози бўлинг, ота»

«Биздан рози бўлинг, ота»
йўқ

«Биздан рози бўлинг, ота»
(Айбдорлик ҳисси, изтироб, армон, таскин ҳамда сўзсиз ва сассиз фарёдлар акс этган роман)

Одатда бирор китобга аннотация ёзар эканмиз, ёзувчининг маҳоратию асарнинг тарбиявий аҳамияти ҳақида тўхталамиз. Бу гал ёндашувни ўзгартириб, савол билан бошлаймиз. Хўш, ўқувчи нега қимматли вақтини сарфлаб, ушбу китобни мутолаа қилиши керак? Бизнингча...

Биринчи сабаб ёзувчининг машхурлиги, муаллифнинг бундан аввалги китоблари нафақат ўқувчилар, балки адабий танқидчилар томонидан ҳам жуда илиқ кутиб олинган. Тили, услуби, замон ва макон тушунчалари ўқувчини, сўзсиз, «асир» олади.

Иккинчи сабаб - мавзунинг оригиналлиги. Ижтимоий енгил-елпиликдан узоқлиги асар номидан ҳам билиниб турибди: «Ота», «барча оталарга бағишланади». Демак, оталик ҳисси, оталик бурчи, оталик хукми, оталик сўзи...

Учинчи сабаб - романнинг ҳажми. Асар катта эмас, аммо вокеалар бир инсон умрига тенг. Дастлаб уруш ўчоғида тириклик учун кураш тасвирланса, нихояда осуда осмон остида омонатни топширишга тайёрлик манзараси юз очади. Туғилиш ва ўлим бу оралиқда инсон эмас, ота - ким?

Айбдорлик ҳисси, изтироб, армон, таскин ҳамда сўзсиз ва сассиз фарёдлар акс этган роман, дея изоҳлангани бежиз эмас. Китобни совуққонлик билан, сокинлик билан ўқиш қийин. Мушоҳада ва таҳлил китобхонни бир муддат тинч қўймайди...


Мутолаадан кейин мехрибон, жонкуяр, аммо гуноҳкор ота ҳақидаги ушбу романни якинларингизга тавсия этар экансиз, тўртинчи сабаб, сизда, албатта, бўлади.

Муаллиф: Улуғбек Ҳамдам
Нашриёт: «Янги аср авлоди»
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 352 бет
ISBN: 978-9943-20-959-6
Бичими: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Биздан рози бўлинг, ота»
40 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 3559
  • Вазни: 0.35кг
  • ISBN: 9789943209596
Сотилган сони: 7
Кўрилган сони: 12991
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.