Menu
Your Cart

«Аёллар учун 40 ҳадис»

«Аёллар учун 40 ҳадис»
«Аёллар учун 40 ҳадис»
«Аёллар учун 40 ҳадис»
«Аёллар учун 40 ҳадис»

«Аёллар учун 40 ҳадис»

Бу қирқ ҳадис тўплами аёлларга хос динимиз таълимотларини ўз ичига олади. Унда аёл-қизларнинг ҳаётида учрайдиган турли долзарб масалалар тилга олинади. Ибодатлар, оилавий муносабатлар, ахлоқ-одоб мавзуларидан тортиб энг зарурий аҳкомлар ҳақида сўз боради. Эътиборингизга ҳавола қилинаётган бу китобда аёлларга доир қирқ ҳадиснинг арабча матни, матннинг ўзбекча таржимаси ва ҳадисларнинг қисқача шарҳи берилган. Ушбу муборак тўплам ҳар бир аёлнинг қўлида бўлиши, уни ўқиб ўрганишлари, ажридан умидвор бўлган ҳолда арабча матнини ёд олишлари, маъносини чуқур англаб, ҳаётларига татбиқ қилишлари лозим. Айниқса отинойиларимиз, диний соҳаларда фаолият олиб бораётган мутахассисларимиз мана шу ҳадислар асосида суҳбатлар уюштиришлари, уларни таълим ва тарбия учун асос килиб олишлари мумкин. Тўпламдаги ҳадислар матни, таржимаси ва шарҳини ўқиб чиқар эканман, улардан олган энг катта хулосам, динда аёллар таълимига қаратилган эътибор, айниқса Набий соллаллоху алайҳи васалламнинг аёллар таълимига ҳарис бўлганларидир. Ушбу маънони мазкур ҳадисларда топишимиз мумкин.


Муаллиф: Аҳмад Юнус Фулайтий
Таржимон: Фозилжон Абдулқайюм

Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси

Ҳажми: 64 бет

Сана: 2022 йил

ISBN: 978-9943-8496-3-1

Ўлчами: 84х108 1/32

Муқоваси: юмшоқ

Мундарижа


Тақриз  

Тақриз  

Муқаддима  

Аёл кишининг энг яхши намози – уйида ўқиган намозидир  

Аёлларнинг кўчага хушбўйланиб чиқиши   

Аёлларнинг маҳрамсиз сафар қилиши  

Масжидларда аёлларни эркаклардан алоҳида қилиш  

Бегона аёл билан фақат маҳрами бўлсагина холи қилиши мумкин  

Эҳтиёжга қараб, илм мажлисларида аёллар учун эркаклардан алоҳида, махсус жой ажратиш  

Сузиш ҳавзаси ёки шу каби жамоат жойларида ҳижобга эътиборсизлик  

Аёл кишининг аёл кишини васфлаши

Эрига бегона аёлни васлашидан қайтариш  

Аёл кишининг имомга ишора бериши  

Маййитга йиғлаш ва айтиб йиғлашдан қаттиқ қайтарилгани ва бунинг катта гуноҳ эканлиги  

Сабр – биринчи зарбададир  

Бокира қизни отаси турмушга беради  

Хулуънинг макруҳлиги  

Эрнинг аёлидаги ҳаққи  

Эрининг тўшагини тарк этган ҳолда тунаган аёл  

Эрига нонкўрлик қилиш. 

Эътиқодий куфрдан бошқа куфр.   

Аёл маъсиятда эрига итоат қилмайди  

Аёл ўз молидан ҳиба қилиш учун эридан рухсат олиши вожибми?  

Аёл кишининг эрига боласи хусусида ёрдам бериши ҳақида  

Эр нафақа қилмаса, аёл унга билдирмай, ўзига ва боласига етарли нарсани инсоф билан олса бўлади  

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат.  «Расул сизга нимани берса, олинглар!»  

Кийимли яланғоч, йўлдан озган ва йўлдан оздирувчи аёллар  

Кийим ёки бошқа нарса билан алдашдан қайтариш  

Ҳаж ёки бошқа сабаб билан сочини қирдиришдан қайтариш  

Аёл кишига эҳромда жоиз бўлмаган кийимлар  

Ипак ва тилла ҳақида келган ҳадислар  

Аёл кишининг ўзини эркакларга ўхшатиши ҳаромдир  

Охирзамонда аёлларнинг кўп бўлиши  

Илм ҳаёни инкор қилмайди  

Тоат камайса, иймон сусайиши.

Куфр сўзини Аллоҳдан бошқага куфрда ҳам ишлатиш ҳақида  

Аёллар учун мотам масалалари  

Ҳоиза аёлларнинг ҳайитга, мусулмонлар дуосига қатнашиши, фақат намозгоҳдан четда туриши   

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларга ваъз-иршодлари  

Масжиддан аввал |аёллар чиқиши  

Аёлларнинг ҳаж қилиши  

Ҳиба ва унга тарғиб қилиш  

Қурайш аёлларининг фазли  

Урушда аёлларнинг ярадорларни даволаши  

Урушда аёллар ва гўдакларни ўлдириш ҳаромлиги  

Хотима  

Илова


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7347-рақамли ҳамда 14 ноябрдаги 03-07/8708-рақамли хулосалари асосида чоп этилди.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Аёллар учун 40 ҳадис»
11 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3983
  • Вазни: 0.05кг
  • ISBN: 9789943849631
Сотилган сони: 1024
Кўрилган сони: 25799
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.