Menu
Your Cart

«Тазкират ул-авлиё»

«Тазкират ул-авлиё»
йўқ

«Тазкират ул-авлиё»

Буюк мутасаввиф шоир, мутафаккир ва тазкиранавис Фаридуддин Атторнинг ушбу асари насрда битилган ягона ва машҳур асар бўлиб, унда тасаввуф шайхлари, авлиёуллоҳларнинг ҳаёти, кашфу кароматлари, турли тасаввуфий истилоҳлар в шариат, тариқат, маърифат, таваккул, ризо, сабр, шукр кабиларга уларнинг қарашлари баён этилган.

Тазкирада алломаларнинг ўз илмий-назарий қарашлари ва таълимотини асослаш, тасдиқлаш мақсадида тарихий воқеалар, ҳаётий тажриба, ўтмиш машойихларининг ибратли кечмишлари ҳикоя, масал ва нақллар билан тасниф этилган. Китобдан ўрин олган тарихий лавҳалар жуда жонли ва таъсирчанлиги билан асарни юксак бадиий ижод намунаси даражасига кўтарган. Ушбу асар тарихий манбадан кўра бадиий асар сифатида қимматли ҳамда тасаввуф тарихи ва назарияси, амалиётини ўрганишда жуда катта аҳамиятга эга.

Китоб ўзбек тилига таржима қилинган олдинги нашрларидан мукаммаллиги ва аслиятга ҳамоҳанглиги билан ажралиб туради.

Ушбу китоб Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 октябридаги «2010 – 2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастури» асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2012 йил 26 декабрдаги 2883 -сонли хати билан нашрга тавсия этилган.

 

Муаллиф: Фаридуддин Аттор
Номи: «Ибодати исломия»
Нашриёт: «Ғофур Ғулом » нашриёт-матбаа ижодий уйи
Сана: 2013
Ҳажми: 464 бет
ISBN: 978-9943-03-465-5

МУНДАРИЖА

Фаридуддин Аттор ва унинг «Тазкират ул-авлиё» асари ҳақида (А.Мадраимов)

Аллоҳнинг ҳамди

АБУ МУҲАММАД ЖАЪФАРИ СОДИҚ

УВАЙС ҚАРАНИЙ

ҲАСАН БАСРИЙ

МОЛИКИ ДИНОР

МУҲАММАД ИБН ВОСЕЪ

ҲАБИБ АЖАМИЙ

АБУ ҲОЗИМ МАККИЙ

УТБА ИБН ҒУЛОМ

БИБИ РОБИЯ АДАВИЯ

ФУЗАЙЛ ИБН АЁЗ

ИБРОҲИМ ИБН АДҲАМ

БАШИР ҲОФИЙ

ЗУННУНИ МИСРИЙ

БОЯЗИД БИСТОМИЙ

АБДУЛЛОҲ ИБН МУБОРАК

СУФЁНИ САВРИЙ

АБУ АЛИ ШАҚИҚ БАЛХИЙ

АБУ ҲАНИФА КУФИЙ

ИМОМ

АҲМАД ИБН ҲАНБАЛ

ДОВУД ТОИЙ

ҲОРИС МУҲОСИБИЙ

АБУ СУЛАЙМОН ДОРОНИЙ

МУҲАММАД ИБН САММОК

МУҲАММАД ИБН АСЛАМ ТУСИЙ

АҲМАДИ ҲАРБ

ҲОТАМИ ACAMM

САҲЛ ИБН АБДУЛЛОҲ ТУСТАРИЙ

МАЪРУФИ КАРХИЙ

СИРРИ САҚАТИЙ

ФАТҲ МАВСИЛИЙ

АҲМАД ҲАВОРИЙ

АҲМАД ХАЗРАВИЯ

АБУ ТУРОБ НАХШАБИЙ

ЯҲЁ ИБН МУОЗ РОЗИЙ

ШОҲ ШУЖОЪ КИРМОНИЙ

ЮСУФ ИБН ҲУСАЙН

АБУ ҲАФС ҲАДДОД

АҲМАД ҚАССОР

МАНСУРИ АММОР

АҲМАД ИБН ОСИМ АНТОКИЙ

АБДУЛЛОҲ ҲУСАЙН ХИЙБАҚ

ЖУНАЙДИ БАҒДОДИЙ

АБУ УМАР ИБН УСМОН МАККИЙ

АБУ САЪИД ХАРРОЗ

АБУЛҲАСАН НУРИЙ

АБУ УСМОН ХАЙРИЙ

АБДУЛЛОҲ ИБН ЖАЛЛО

АБУ МУҲАММАД РУВАЙМ

ИБН АТО

ИБРОҲИМ ИБН ДОВУД ВАРАҚИЙ

ЮСУФ АСБОТ

АБУ ЯЪҚУБ ИСҲОҚ НАҲРАХУРИЙ

САМНУН УЛ-МАЖНУН

АБУ МУҲАММАД МУРТАЪИШ

АБУ АБДУЛЛОҲ ФАЗЛ

АБУЛҲАСАН ПУШНАКИЙ

ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙ

АБУ БАКР ВАРРОҚ

АБДУЛЛОҲ МАНОЗИЛ

АЛИ ИСФАҲОНИЙ

АБУЛХАЙР НАССОЖ

АБУ ҲАМЗА ХУРОСОНИЙ

АХМАД МАҒРИБИЙ

АБУ АЛИ ЖУРЖОНИЙ

АБУ БАКР КАТТОНИЙ

АБДУЛЛОҲ ХАФИФ

АБУ МУҲАММАД ҲАРИРИЙ

МАНСУР ҲАЛЛОЖ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Тазкират ул-авлиё»
19 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 064
  • ISBN: 9789943034655
Сотилган сони: 2
Кўрилган сони: 46889
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.