«Амир Темур Испания элчиси нигоҳида»
Шавкатли саркарда ва давлат арбоби Соҳибқирон Амир Темур билан ўз вақтида юзма-юз мулоқатда бўлган европалик элчи - Руи Гонсалес де Клавихонинг "Кундалик"лари Амир Темур ва темурийлар даври тарихига оид муҳим асарлардан бири ҳисобланади. Ушбу асарнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, Клавихо Амир Темурни кўриб, у билан бевосита суҳбатлари асосида хотиралар ёзган саноқли, яъни тўрт кишидан биридир. Бу ҳолат Ибн Арабшоҳ, Ибн Халдун, архиепископ Иоанн яратган хотиралар каби испан элчиси кундаликларининг ҳам ҳаққонийлигини янада оширади. Бинобарин, ҳаққонийлик – ҳақиқат ва адолатга элтувчи йўлдир. Ушбу китоб миллатимиз ва юртимиз довруғини оламга ёйиш борасидаги улкан хизматлари учун Соҳибқирон бобомиз ворисларининг ҳурмат ва эҳтироми рамзидир. Асарнинг аслиятдан бевосита ўзбек тилига таржимаси китоб ҳолида чоп этилиши Ўзбекистон ва Испания давлатлари ўртасида тобора кенгайиб бораётган маданий ва илмий алоқаларни янада кенгайтиришга хизмат қилади, деган умиддамиз. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Муаллиф: Руи Гонсалес де Клавихо
Таржимон: Улуғбек Жўраев
Нашриёт: «Zamin nashr»
Сана: 2019
Ҳажми: 176 бет
ISBN: 978-9943-5432-1-8
- Stock: йўқ
- Код: 3481
- Вазни: 0.25кг
- ISBN: 9789943543218