Янги
«Закотга оид фатволар»
МУҚАДДИМА
Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ! Аммо баъд.
Азиз китобхонлар! Динимиздаги ибодатларни ўрганиш учун ёзилган “Таҳоратга оид фатволар”, “Намозга оид фатволар”, “Рўзага оид фатволар”, “Қурбонлик ва жонлиқ сўйишга оид фатволар” каби силсилавий китоблар қўлингизга етиб борди. Алҳамдулиллаҳ, бу китоблар халқимиз томонидан яхши қабул қилинди. Мутолаа давомида азиз ўқувчиларимиз қимматли фикр-мулоҳазаларини ҳам билдирдилар. Бу мулоҳазаларни эътиборга олиб, Фатво маркази устозлари томонидан силсиланинг навбатдаги “Закотга оид фатволар” китоби ҳам тайёрланди. “Закотга оид фатволар” китоби закот масаласида дуч келадиган энг долзарб ва муҳим фатволарни ўз ичига олган. Унда закоти бериладиган ва берилмайдиган моллар ҳақида, қайси хилдаги моллардан қай тарзда закот берилиши, закотга ҳақдорлар ва закотнинг тўғри бўлиш шартлари ҳақида сўз юритилган. Сизга тақдим этилаётган ушбу китоб Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказига юртдошларимиз томонидан закотга оид йўлланган саволларга ёзилган жавоблар асосида тайёрланди. Саволларга Қуръони карим, ҳадиси шариф ва мўътабар манбалар асосида жавоб берилди. Китоб кенг оммага мўлжалланган.
Муаллиф: Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАР
Нашриёт: «Matbaachi»
Сана: 2025 йил
Ҳажми: 222 бет
ISBN: 978-9910-8368-8-6
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ
Ўзбекистон Республикаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 22 январдаги 03-07/442-сонли хулосаси асосида тайёрланди.
«Закотга оид фатволар»
21 500 сўм
- Stock: Сотувда бор
- Код: 6533
- Вазни: 0.22кг
- ISBN: 9789910836886
Сотилган сони: 3
Кўрилган сони: 35