Menu
Your Cart

«Тузуклар»

«Тузуклар»
йўқ

«Тузуклар»

Мутахассисларнинг фикрларига кўра, машхурлиги ва нашр этилиш кўлами бўйича Сохибқирон Амир Темурнинг «Тузуклар» асари инсон қўли билан яратилган асарлар ичида энг аввалги ўринлардан бирини эгаллайди. Мазкур асарда давлат бошқаруви, ташқи ва ички сиёсат, ҳарбий санъат каби мавзуларга кенг ўрин берилган. Айни пайтда, буюк аждодимизнинг ушбу рисоласи тинчликни мустаҳкамлаш, мурувватли, саҳий, инсонпарвар ва олийжаноб бўлиш, Ватанни севиш каби умуминсоний тамойилларни ҳам тарғиб қилади.

Шавкатли тарихимиз билан қизиқувчи инсонлар, катта ҳаёт остонасида турган ёшлар, бўлажак раҳбар ходимлар, дипломатлар, ҳарбийлар учун асар бирдек манфаат келтиради, деган ниятда асар биринчи марта 2016 йилда нашр қилинганди.

Биринчи нашр китобхонлар ҳамда мутахассислар томонидан илик қарши олинди, айни пайтда нашр ижроси бўйича қатор фикр ва мулоҳазалар ҳам билдирилди. Мазкур омилларни ва ушбу ўлмас китобга ҳамон эҳтиёж катта эканини ҳисобга олиб, қайта кўрилган ва тўлдирилган иккинчи нашр дунё юзини кўрди. Унга А.Соғуний ва Х.Кароматов томонидан форс тилидан амалга оширилган ўзбекча, У.Деви форсча қўлёзмадан ўгирган инглизча, Л.Лангле форс тилидан амалга оширган франсузча ва Н.Остроумов франсуз тилидаги матнга асосланиб амалга оширган русча тарихий матнлар ва Ўзбекистондаги Ислом сивилизасияси маркази кутубхонасида Қ-23 рақами остида сақланаётган форсча қўлёзманинг факсимиле нусхаси киритилди. Ушбу таркибда асар биринчи марта эълон қилинмоқда.


Нашрга тайёрловчи: Шоазим Миноваров
Нашриёт: «Zilol buloq»
Сана: 2020 йил
Ҳажми: 496 бет
ISBN: 978-9943-5854-7-8
Муқоваси: қаттиқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Тузуклар»
180 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 3070
  • Вазни: 5.00кг
  • ISBN: 9789943585478
Сотилган сони: 0
Кўрилган сони: 35