Menu
Your Cart

«Қуръони Карим – таровеҳ мусҳафи». 27–29 кунлик («Дорул Ғавсоний». Сариқ қоғозда)

«Қуръони Карим – таровеҳ мусҳафи». 27–29 кунлик («Дорул Ғавсоний». Сариқ қоғозда)
«Қуръони Карим – таровеҳ мусҳафи». 27–29 кунлик («Дорул Ғавсоний». Сариқ қоғозда)
Янги
«Қуръони Карим – таровеҳ мусҳафи». 27–29 кунлик («Дорул Ғавсоний». Сариқ қоғозда)
«Қуръони Карим – таровеҳ мусҳафи». 27–29 кунлик («Дорул Ғавсоний». Сариқ қоғозда)
«Қуръони Карим – таровеҳ мусҳафи» (Дорул Ғавсоний)

УШБУ ТАРОВЕҲ МУСҲАФИ ҲАҚИДА

Ушбу «Таровеҳ мусҳафи» «Дорул-Ғавсоний» нашриёти тақдим қилган аслий нусха асосида нашрга тайёрланди. 
Қуръони Каримни ўқиш ва ёдлашни осонлаштириш мақсадида турли кесимларда тақсимлаш қадимдан бор. «Ўттиз жуз», «олтмиш ҳизб» деган тушунчалар ҳам шундан келиб чиққан. Айрим мусҳафларда, хусусан, қадимги Бухоро мусҳафларида (жумладан, бизда «Абдурраҳмоний Қуръон» номи билан машҳур бўлган мусҳафда) ҳар бир мавзу тугаган жойга махсус белги қўйиб, Қуръонни намозда ўқиганда шу ўринларда рукуъ қилиш муносиблиги кўрсатилган, чунки уламолар намозда қироатни маънога қараб ракъатларга ажратиш кераклигини таъкидлашган. Бироқ мазкур мусҳафлардаги тақсим бирор маълум ададдаги ракъатларга асосланмагани учун уни таровеҳ намозида қўллаш қийин. Шунинг учун ҳам қорилар кўпинча бу белгига эътибор ҳам бермай, намоздаги қироатни одатда саҳифалар кесимида ракъатларга тақсимлайдилар. Қуръоннинг саҳифа-саҳифа ёдланиши ҳам намозда қироатни маъноларга кўра тақсимлашга халал беради. Аммо бир ракъатдаги қироат худди бир ўтиришдаги тиловатдек эътиборга олингани учун таровеҳдаги хатмларда ҳамда кундалик намозларда қироатни айнан маъно ва мавзуга қараб ракъатларга бўлиш афзалдир. Бу иш бир жиҳатдан Қуръонга нисбатан одоб тақозоси бўлса, иккинчи тарафдан оятларнинг маъносини тушуниб турган тингловчилар учун катта аҳамият касб этади. Хатми Қуръоннинг ана шундай юқори савияда ўтиши қори учун ҳам, тингловчи учун ҳам ўзгача файз ва шавқ бахш этиши тажрибалардан маълум. Қўлингиздаги таровеҳ мусҳафи ушбу маънавий манфаатни оммалаштириш, бу борада қориларимизга кўмаклашиш мақсадида тайёрланди.
Бу мусҳаф йигирма тўққиз ва йигирма етти кунлик хатми Қуръонлар учун мўлжалланган бўлиб, унда Қуръони Карим аввал мазкур ададларга тақсимланиб, кейин ҳар кунлик бўлак йигирма ракъатга ажратилган. Бу тақсимнинг аҳамияти шундаки, унда оятларнинг маъноси тугал бўлиши, мавзунинг якунланиши эътиборга олинган. Шунинг учун ундаги белгиларнинг кўпчилиги Бухоро мусҳафларидаги рукуъ учун кўрсатилган ўринларга мувофиқ келади. Бироқ айрим жойларда таровеҳ ракъатларининг адади, ракъатлардаги бўлаклар ўзаро мутаносиб бўлиши ўзига хос ёндашув ва тақсимни тақозо қилди. Табиийки, бунда ҳам маънога халал етмаслиги эътиборга олинди.
Йигирма етти кунлик хатм тақсимини кўрсатиш учун тилла ранг, йигирма тўққиз кунлик хатм учун эса жигарранг бўёқ танланиб, белгилар шу рангларда қўйилди. Рукуъ қилинадиган жойда оятнинг охирига «ركوع» (рукуъ) сўзидан ишора сифатида «ع» ҳарфи ёзилди, бу белги ҳам мазкур танланган рангларда кўрсатилди. Тақсимнинг тафсилоти мусҳафнинг ҳошиясида берилди. Қайси тилда сўзлашидан қатъи назар, барча Қуръон ўқувчиларига тушунарли бўлиши учун тақсимни кўрсатишда сўзлардан эмас, белгилардан фойдаланилди. Фарқлаш осон бўлиши учун йигирма тўққиз кунлик хатмнинг белгиси бўялган катакка оқ рангда, йигирма етти кунлик хатмнинг белгиси эса оқ катакка бўялган шаклда берилди. 
Охирги кунги улуш 19 ракъатга тақсимланган бўлиб, бунда йигирманчи ракъатга Фотиҳа ҳамда Бақара сурасининг бошидаги беш оят ўқилиши назарда тутилган.
Йигирма етти кунлик хатмда кундалик бўлаклар асосан сураларга қараб ажратилган. Фақатгина Бақара, Тавба ва Наҳл суралари ўртасидан бўлинди. Қолган кунлик улушлар суранинг аввалидан бошланиб, суранинг охири билан тугайди. Йигирма тўққиз кунлик хатмда эса поралар (жузлар) кесимидаги тақсим устувор бўлди. 
Ҳар икки хатм тақсимида ҳам охирги кунги қироатлар Буруж сурасидан бошланади. Шунинг учун ундан олдинги кунги хатм Иншиқоқ сураси билан якунланади. Иншиқоқ сурасида сажда ояти бор. Ундаги тиловат саждаси учун ушбу охирги тасбеҳда сураларни икки хил тақсимлаш мумкин: 
а) Фотиҳадан кейин биринчи ракъатга Таквир, иккинчи ракъатга Инфитор, учинчи ракъатга Мутоффифун, тўртинчи ракъатга Иншиқоқ сураси ўқилади. Бунда шу охирги икки ракъатдан олдин жамоатни огоҳлантириб, иккинчи ракъатда сажда ояти борлиги, бу оят ўқилган пайтда тиловат саждаси қилиниши, яъни такбирдан кейин тўғридан-тўғри бир марта сажда қилиниши, кейин туриб, қолган оятларни ўқиб, сура охирида рукуъга кетилиши тушунтириб ўтилади.

Нашриёт: «Hilol Nashr» нашриёт-матбааси 
Сана: 2024 йил 
Ўлчами: 70х100 1/16 
ISBN: 978-9910-719-80-6 
Муқоваси: қаттиқ (чарм муқова)

Ўзбекситон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2024 йил 13 мартдаги 03-07/1365-рақамли хулосаси асосида чоп этилди

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Қуръони Карим – таровеҳ мусҳафи». 27–29 кунлик («Дорул Ғавсоний». Сариқ қоғозда)
61 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 5404
  • Вазни: 0.92кг
  • ISBN: 9789943942813
Сотилган сони: 62
Кўрилган сони: 776
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.