Menu
Your Cart

«Таҳоратга оид фатволар»

«Таҳоратга оид фатволар»
«Таҳоратга оид фатволар»
-20 %
«Таҳоратга оид фатволар»
«Таҳоратга оид фатволар»

«Таҳоратга оид фатволар»

(Таҳорат қилиш, ғусл, таяммум, маҳсига масҳ тортиш, ашё - буюмларни поклаш ва бошқа муҳим масалаларнинг батафсил баёни)

Муҳтарам китобхон! Мусулмон киши Аллоҳ таолони танигандан кейин энг биринчи билиши лозим бўлган илм Аллоҳ таоло юборган диннинг ҳукмларини билишидир. Дин ҳукмларини ўрганиш орқали банда ўз Роббисига қандай ибодат қилишни ўрганади, бандаларнинг ўртасидаги муомалаларда қандай йўл тутиш, муаммоларни эса қандай ечишга эришишни билади. Бу билан Аллоҳ таолонинг розилигига эришади. Ушбу масалаларни ўрганувчи илмни «Фиқҳ илми» ва мазкур илмда моҳир бўлган кишини «фақиҳ» деб аталади.

Фиқҳ илми барча исломий илмлар орасида қамрови кенг ва дақиқ илм саналади. Чунки Фиқҳ илмини пухта ўрганиш учун бир тарафдан Қуръон, ҳадис ва буларга тегишли илмлар, саҳобаларнинг сўзлари, имомларнинг кўрсатмалари, масалаларнинг нозик фарқларига назар солиш, қолаверса, умматнинг воқеликдаги заруриятларини идрок этиш, замонанинг холатларини мукаммал англаш каби бир қанча илмларни билиш талаб этилади. Бошқа бир жиҳатдан, фиқҳ таҳорат ва покликнинг жузъий масалаларидан тортиб, ибодат, муомалот, одоб - ахлоқ ҳамда ҳалол, ҳаром ва мубоҳга тегишли бўлган барча масалаларни ўз ичига олади. Фиқҳга моҳир бўлиш учун, умумий ҳолда, барча исломий илмларга ўта моҳир бўлиш талаб этилади. Чунки ҳар замоннинг ҳар турли масалаларига шаръий ечим тақдим қилиш фақиҳнинг вазифаси саналади. Бу ишлар на муфассир, на муҳаддис, на тарихчи ва на усул илми билимдонининг вазифасидир. Зеро, фатвонинг кўлами фиқҳга нисбатан янада зиёда ва кенгдир.



Муаллиф:
 Шайх Нуриддин Холиқназар
Нашриёт: «Matbaachi»
Ҳажми: 168 бет
Сана: 2024 йил
ISBN: 978-9910-9488-3-1
Ўлчами: 84×108 1/16
Муқоваси: юмшоқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 19 июндаги 03-07/4829-сонли хулосалари асосида нашрга тайёрланди.


Мундарижа


Кириш

Таҳоратнинг таърифи ва шариатда жорий этилиши

Таҳоратнинг фазилатлари

Таҳоратнинг фарзлари

Таҳоратнинг суннатлари

Таҳоратнинг мустаҳаблари

Таҳорат уч қисм бўлади

Таҳорат олишда макруҳ бўлган ишлар

Таҳоратни синдирувчи амаллар

Таҳоратни бузувчиларнинг яна бири қайт қилиш

Таҳоратни бузувчилардан яна бири ухлаш

Таҳоратни бузувчиларнинг яна бири ҳушдан кетиш, жиннилик ва маст бўлиш

Таҳоратни бузувчи амаллардан яна бири намоз асносида қаҳқаҳа (овозини баланд қилиб) кулишдир

Таҳоратни бузувчилардан яна бири аврат аъзоларни ялонғоч ҳолда бир - бирига текказишдир

Таҳоратда шак қилиш

Баданга спирт суртиш

Ғуслга оид масалалар

Ғуслнинг суннатлари

Протез тишлар ғуслда ечиладими?

Ғуслни вожиб қилувчи амаллар

Ҳайз ва нифосга оид масалалар

Таҳорат қилиш мумкин бўлган сувлар

Қудуқдан олиб ташланиши мустаҳаб бўлган сувлар

Таҳоратга ярамайдиган сувлар

Қолдиқ сувларга оид масалалар

Таяммумга оид масалалар

Таяммум қилишни жоиз қиладиган ишлардан яна бири сувга қодир бўлмаслик

Таяммумнинг шартларидан яна бири, сув қидириш

Таяммумни синдирувчи нарсалар

Таяммумга доир турли масалалар

Маҳсига масҳ тортишга оид масалалар

Масҳ тортиш муддатига оид аҳкомлар

Масҳни синдирувчи нарсалар

Жабирага масҳ тортишга оид масалалар

Аёлларга хос бўлган қонлар ҳақида

Нифосга оид масалалар

Истиҳозага оид масалалар

Ҳайз, нифос ва истиҳоза ҳукмлари

Узрли кишиларнинг ҳукми

Нажосат ва унинг ҳукмлари

Поклашга оид турли масалалар

Кир ювиш машинасида кийимларни ювиш

Нажосатларга оид масалалар

Истинжога оид масалалар

Бавлдан сўнг истинжо қилиш тартиби

Сув билан истинжо қилиш тартиби

Истинжо қилиш беш даражада бўлади

Фойдаланилган адабиётлар

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Таҳоратга оид фатволар»
24 000 сўм
30 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: C4592
  • Вазни: 0.17кг
  • ISBN: 9789910948831
Сотилган сони: 59
Кўрилган сони: 4773
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.