«Тафсили акмалий»
МУАЛЛИФ ҲАҚИДА
Муҳаммад Усмон Тошкандий ҳамду санодан сўнг дедилар: сарф илми толибларига зохир ва ҳувайдо бўлсинки, осон ва саҳл бўлмоғи учун, хусусан, Охунд Кўкалдош Тошкандий ва мулло Яъкуб Охунд (Аллоҳ уларни раҳматига олсин), талабаларга оғзаки айтиб таълим берардилар ва натижада кўпгина жамоат шу йўл билан камолга етишган эдилар.
Энди мен камина шуларнинг йўлини табаррукан тутиб, бақадри тоқат барча тафсилоти, тасрифоти ва эълол қоидалари билан китоб тадвин қилишга кўшиш қилдим, токи мубтадий (бошловчи) ва толиблар ушбу нусхадан осонлик билан манфаат топиб, шуғулланиб баҳраманд бўлсинлар ва ўтган устозларни дуои хайр билан ёдлаб, заифларнинг заифи бўлган бу бандани ҳам дуоларида дариғ тутмасинлар деган умиддаман. Ва яна ушбу китобда хато ва камчиликлари бўлса, уни тўлди-ришга ва тасҳиҳ қилишга кўшиш қилсинлар, зеро инсон лафзи нисёндан олинган.
Мулло Муҳаммад Усмон Тошқандий Ҳижрий 1329
Муаллиф: Мулло Муҳаммад Усмон Тошқандий
Нашриёт: "Hilol nashr"
Сана: 2026 йил
Ҳажми: 520 бет
ИСБН: 978-9910-619-28-1
Бичими: 60х90 1/16
Муқоваси: қаттиқ
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2018 йил 06 ноябрдаги 6059-ракамии хулосаси асосида тайёрланди.
- Stock: Сотувда бор
- Код: 6784
- Вазни: 0.50кг
- ISBN: 9789910819209