Menu
Your Cart

«Мукаммал саодат йўли» (Мp-3)

«Мукаммал саодат йўли» (Мp-3)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

«Агар қишлоқлар аҳллари иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик», деган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога У Зотнинг улуғлиги ва поклигига хос ва мос ҳамду санолар ҳамда мақтов ва олқишлар бўлсин!
Оламларнинг сарвари, набийларнинг афзали, Роббидан бу дунё ва охират офиятини давомли сўраб дуо қилиб юрган Муҳаммад Мустафога мукаммал ва давомли салавоту саломлар бўлсин!
Аммо баъд:
Муҳтарам китобхон! Ушбу сатрлар орқали сиз билан мулоқот бошлаётганимдан ғоятда мамнунман. Сиз азизлар билан инсоннинг саодатли яшаш йўли ҳақида дилдан суҳбат қуриш истагидаман. Аллоҳ таоло ушбу бўлажак суҳбатни баракотли ва хайрли қилсин!
Ушбу асарни яхши ният билан «Мукаммал саодат йўли» деб номладик. Бошқача қилиб айтганда, уни «Исломнинг умумий таърифи» деб атасак ҳам бўлади. Унда одамларнинг ҳаёти саодатли бўлиши учун динимизда қандай таълимотлар тақдим қилингани ва қай бир чоралар кўрилгани ҳақида тартиб билан сўз юритишга қўлдан келганича ҳаракат қилдик. Ислом баъзи одамлар тасаввур қилаётганларидек, фақат «тасаввуф»дан иборат эмаслиги, балки тасаввуф Исломнинг руҳий тарбия қисми экани каби ҳақиқатларни баён қилишга уриндик. Хуллас, билганга таъкидлаш, билмаганга билдириш, бехабарга хабар бериш, душманга тушунтириш, дўстга насиҳат қилишга ҳаракат қилинди.
Сиз азизлардан ушбу сатрларда бирор яхшилик топсангиз Аллоҳдан деб, хато ва нуқсонлар бўлса камина ходимингиздан деб билишингизни умид қиламан.
Аллоҳ таолонинг Ўзи бу ишимизни баракотли қилсин ва ҳаммамиз учун фойдали бўлишини насиб этсин! Омин!

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Мукаммал саодат йўли» (2 CD МР3)
Нашриёт: «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ
Сана: 2012
Ҳажми: 905 дақиқа

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг тавсияси ила нашр этилган

Ушбу аудио дискда қуйидаги мавзулар билан танишасиз:

1-диск
1. Муқаддима
2. Инсон ҳақиқати
3. Саодат излаб
4. Маърифат излаб
5. Ақлни пешлайдиган илм
6. Диний маърифатнинг хусусияти
7. Ислом - илм дини
8. Илм Ислом тарафида
9. Исломнинг мақсадлари
10. Исломнинг асослари
11. Дин таълимотлари
12. Ислом ақийдаси
13. Илоҳиёт
14. Нубувват
15. Кавниёт
16. Ғайбиёт
17. Ислом шариати
18. Инсон ҳаётини муҳофаза қилиш
19. Инсоннинг ақлини муҳофаза қилиш
20. Инсоннинг динини муҳофаза қилиш
21. Инсоннинг наслини муҳофаза қилиш
22. Инсоннинг мол-мулкини муҳофаза қилиш
23. Манфаатлар
24. Шаръий амалларнинг турлари
25. Шаръий амаллар баёни
26. Поклик китоби
27. Таҳорат
28. Ғусл
29. Сувларнинг ҳукми ва териларни поклаш
30. Таяммум, ҳайз, нифос ва истеҳоза
31. Узрлилар
32. Нажаслар боби
33. Истинжо ва хало одоблари
34. Намоз китоби

2-диск
35. Намознинг сифати
36. Намознинг ҳикматлари
37. Намознинг вақтлари. Азон
38. Намознинг шартлари. Аврат. Қибла. Ният
39. Жамоат ва имомат. Сутра. Витр. Суннат. Нафл. Таровеҳ
40. Кусуф ва хусуф. Истисқо. Қазо намозлари
41. Саждаи саҳв ва тиловат саждаси
42. Беморнинг намози. Мусофирнинг намози. Жумъа намози
43. Икки ийд намози. Жанозалар боби. Хавф намози
44. Закот китоби
45. Рўза китоби
46. Ҳаж китоби
47. Никоҳ китоби
48. Талоқ
49. Молиявий муомалалар
50. Савдо китоби
51. Турли масалалар
52. Хулоса
53. Бахтли ҳаёт ахлоқи
54. Руҳий тарбиянинг биринчи қисми
55. Закот
56. Рўза
57. Ҳаж
58. Қуръони карим тиловати
59. Зикр
60. Руҳий тарбиянинг иккинчи қисми
61. Хавф ва ражо
62. Тақво ва вараъ
63. Руҳий тарбиянинг учинчи қисми
64. Тазкиятун нафснинг самаралари
65. Саодатли ҳаёт соҳибининг кун тартиби
66. Таҳоратнинг фарзи
67. Турли одамлар билан муомала одоби
68. Хотима

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Мукаммал саодат йўли» (Мp-3)
18 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: C8
  • Вазни: 0.15кг
Сотилган сони: 27
Кўрилган сони: 47086
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.