Menu
Your Cart

«Саодат калити»

«Саодат калити»
«Саодат калити»
«Саодат калити»
«Саодат калити»

«Саодат калити»

МУКАДДИМА

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!


Ушбу рисола тобора заифлашиб кетаётган қондошлик муносабатлари, жигарлар орасидаги оқибати аянчли тугаётган дунё талашиш, жанжалу низолар борасидаги кузатишларим маҳсулидир.


Илгари ука ё сингилнинг ўзидан катта жигарларига қўпол ва терс муомала қилиши кам учрарди. Ҳозир сув оқиши каби одатий ҳолга айланиб қолди. Катталарнинг ҳам улуғлик шоҳсупасидан пастга тушиб уларга жавоб қайтариши ҳеч кимни ажаблантирмай қўйди. Киши кўзини ёғ босиб, қулоқлари тўғри сўзларни эшитмай, кўзлари ҳақ йўлни кўрмай қолиши аянчлидир. Улар оддий ҳақиқатни ҳам англашга ожиз бўлади. Бундай ҳолатнинг жигарлар ўртасида юз бериши эса, айниқса, икки карра ёқимсиздир.


Охирги вақтларда ижтимоий тармоқларда ўз ота-онасига қўл кўтарган, уйдан ҳайдаб чиқарган ва бошқа шу каби зулм ўтказаётган фарзандлар, ёки аксинча, ўз фарзандларига зуғум ва ноҳақлик қилаётган ота-оналар мавзуси, афсуски, трендга айланди. Олдингилари каби бу рисолада ҳам мулоҳаза ва тавсияларим шахсий кузатувларимга асосланди.


Оиламиз катта ва серфарзанд эди. Аммо берилган тарбия, бувимиз ва ота-онамиз шакллантирган муҳит туфайли, шукурки, бизнинг орамизда юқоридаги нохуш ҳолатлар бўлмаган. Қўлингиздаги рисолада жигарлар билан маслаҳатлашиш, фикр билдириш ва улар қабул қилган қарорларни ҳурмат қилишга оид қарашлар ҳам баён этилган. Шу кичик рисола воситасида оила аъзолари, қон-қариндошлар орасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш, узилган ришталарни боғлашга, ўзаро муносабатларда тез-тез учрайдиган муаммоларни изоҳлаш ва уларга ечим топишга, шахсий тажрибамдан келиб чиқиб тавсиялар беришга ҳаракат қилдим.


Ушбу рисола икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда асосий эътибор бола тарбияси ва жигарлараро муносабатларга қаратилган. Бу масалаларнинг кўпчилик эътиборидан четда қолиб кетадиган нозик жиҳатларини ҳам келтириб ўтишга ҳаракат қилдим. Иккинчи қисмда бизларни улғайтирган ота-она ва бобо-бувиларга муносабат, улар хасталаниб қолганда қилинадиган парваришнинг нозик томонларини ёритиб беришни мақсад қилдим.


Банданинг ишида хато бўлиши муқаррар. Умидим шуки, рисолани ёзишда йўл қўйилган барча камчилик ва хатолар, ўқувчига тўғри ва аниқ етказиб бера олинмаган фикрлар учун каминани маъзур тутасиз. Агар мазкур асар мутолаасидан сизга озгина манфаат етган бўлса, эвазига ўтган яқинларимиз, хусусан, бизни тарбиялаб улғайтирган бувим ва отам, ҳамиша тўғри йўл ва хайрли ишларга бошлаган укажоним ҳақига бир ҳовуч дуо сўрайман.


Муаллиф: Абдулкарим Ҳасан

Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Ҳажми: 48 бет
Сана:  2023 (2022) йил
ISBN: 978-9943-9425-3-0
Ўлчами: 84х108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

Мундарижа


Муқаддима

Фарзандлар тарбиясидаги нозик жиҳатлар

Бобо-бувилар парвариши

Ота-оналар парвариши
Хотима

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Саодат калити»
12 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3583
  • Вазни: 0.05кг
  • ISBN: 9789943942530
Сотилган сони: 108
Кўрилган сони: 23569
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.