Menu
Your Cart

«Саждаи саҳв масалалари»

«Саждаи саҳв масалалари»
«Саждаи саҳв масалалари»
«Саждаи саҳв масалалари»
«Саждаи саҳв масалалари»

«Саждаи саҳв масалалари»

Барча ҳолатимиз учун кифоя қилувчи Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Танлаб олган бандаларига, хусусан, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога ҳамда у зотга эргашганларга саломлар бўлсин! Ҳеч шак-шубҳасиз, намоз Исломнинг энг катта рукнидир. У ҳар бир ақлли ва балоғат ёшига етган мусулмон кишига кунда беш маротаба фарз қилинган. Лекин афсуски, динга нисбатан ғофиллик ва бепарволик сабабли одамлар кунда беш маротаба адо қилинадиган намоздай буюк ибодатнинг масалаларидан ҳам мукаммал тарзда воқиф эмаслар. Илмсизлигимиз туфайли кўпинча намозимизнинг савобидан маҳрум бўлиб қоламиз. Гоҳо намозимиз фосид бўлади, лекин биз унинг фосид бўлганини ҳам билмаймиз..

Инсон ҳар ҳолда башардир. Бинобарин, жуда кўп дунёвий ишларида ундан саҳв, янглишиш содир бўлганидек, ибодатларни адо қилишда ҳам гоҳ-гоҳида саҳвга йўл қўйиши табиийдир. Инсон гоҳо билмасдан ёки эсдан чиқариб намознинг фарз ёки вожибларидан бирортасини тарк қилади. Гоҳида фарз ёки вожибларнинг тартибларини бузади. Гоҳо фарз ва вожибларни икки- уч мартадан бажаради. Баъзан эса намознинг суннат ёки мустаҳабларидан бирини қолдиради. Гоҳо ракатларнинг саноғи эсдан чиқади. Гоҳо қироатда янглишади. Хуллас, шу каби ҳолатлар содир бўлиб туради. Баъзида намоз умуман бузилган бўлса ҳам, яъни уни қайта ўқишдан бошқа чора қолмаган суратда ҳам, масалани билмаслигимиз сабабли саждаи саҳв қилишнинг ўзи билан намоз дуруст бўлади, деб ўйлаймиз. Шунингдек, шаръан саждаи саҳв вожиб бўладиган кўпгина холатларга дуч келсакда, сажда қилмаймиз. Саждаи саҳв вожиб бўлмаган кўпгина суратларда эса сажда қиламиз. Баъзи кишилар ҳар қандай хато учун ҳам саждаи саҳв қилиш билан намоз дурустга айланаверади, деб ўйлашади. Баъзилар эса саждаи саҳв қилиш касалига дучор бўлиб қоладилар, яъни салгина шубҳа пайдо бўлиши билан сажда қилаверадилар. Шариатга риоя қилувчи деб ҳисобланадиган ва бир неча масалалардан хабардор бўлган кишиларнинг кўплари ҳам саждаи саҳвнинг уч-тўрт суратидан воқифлар, холос. Шу каби ҳолатлар туртки бўлиб, саждаи саҳв масалаларини бир рисола шаклида жамлашни ирода қилдик. Бу билан кўпгина мусулмонлар, хусусан, масжид имомлари ўз намозларини ислоҳ қиладилар ва намозларини фосид ёки ноқис бўлишининг олдини оладилар, деган умиддамиз.

Ушбу китобда саждаи саҳвнинг аксар масалаларини жамлашга ҳаракат қилинди ва лозим топилган ўринда бошқа бир неча фойдали масалалар ҳам ёзиб ўтилди. Китоб ишончли бўлиши учун ундаги масалаларни мўътабар фиқҳ ва фатво китобларидан нақл қилиш билан бирга, нақл қилинган манбаанинг номи ҳамда саҳифа рақамини келтирдик. Аллоҳ таолога дуо қиламизки, ушбу китобчани ўқувчилар учун фойдали ва тўпловчи учун охират захираси қилсин. Омин!


Муаллиф
Ёрқинжон қори Фозилов
Нашриёт: «Hilol-nashr» нашриёти
Сана: (2023) 2024 йил
Ҳажми: 88 бет
ISBN: 978-9945-8744-4-2
Ўлчами: 84x108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича кўмитанинг 2022 йил 9 декабрдаги 03-07/9318-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Мундарижа

Муқаддима  
Намознинг фарзлари  
Намознинг вожиблари  
Намознинг суннатлари  
Намознинг одоб ва мустаҳаблари  
Қироатдаги саҳв   
Рукуъ ва саждадаги саҳв  
Тиловат саждасидаги саҳв  
Ракъатларнинг ададида адашиш  
Қаъда ва ташаҳҳуддаги саҳв  
Такбирлардаги саҳв  
Зикр ва тасбеҳлардаги саҳв  
Масбуқ ва лоҳиқнинг саждаи саҳви 

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Саждаи саҳв масалалари»
15 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4115
  • Вазни: 0.10кг
  • ISBN: 9789945874442
Сотилган сони: 313
Кўрилган сони: 17711
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.