«Олтин силсила – Саҳиҳи Муслим» 6-жуз
Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва таржимонлар гуруҳи
Номи: «Олтин силсила – Саҳиҳи Муслим» 6-жуз
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2020 йил
Ҳажми: 560 бет
ISBN: 978-9943-5775-0-3
Ўлчами: 70×100 1/16
Муқоваси: қаттиқ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 20 ноябрдаги 6523-рақамли тавсияси ила чоп этилди.
МУНДАРИЖА
45. Яхшилик, силаи раҳм ва одоблар китоби
1-боб. Ота-онага яхшилик қилиш ва уларнинг бунга энг ҳақли экани
2-боб. Ота-онага яхшилик қилишни нафл намоз ва бошқа нафл амаллардан муқаддам қўйиш
3-боб. «ота-онаси ёки улардан бири кексайганда жаннатга кириб олмаган кишининг бурни ерга ишқалансин!»
4-боб. Ота-она ва улар даражасидаги яқинларнинг дўстларига силаи раҳм қилиш
5-боб. Яхшилик ва гуноҳнинг тафсири
6-боб. Силаи раҳм ва уни узиш ҳаромлиги
7-боб. Бир-бирига ҳасад қилиш, ёмон кўриш ва юз ўгиришдан қайтариш
8-боб. Шаръий узрсиз уч кундан ортиқ аразлашиш ҳаромдир
9-боб. Бадгумонлик, жосуслик, кимўзарлик, нажш ва шу кабиларнинг ҳаромлиги ҳақида
10-боб. Мусулмонга зулм қилиш, уни ёрдамсиз қолдириш, уни ҳақир санашнинг ҳамда қони, шаъни ва молининг ҳаромлиги ҳақида
11-боб. Адоват қилишдан ва юзкўрмас бўлишдан қайтариш
12-боб. Аллоҳ учун яхши кўришнинг фазли ҳақида
13-боб. Касални бориб кўришнинг фазли
14-боб. Мўминга етган касаллик учун, ғам ёки шунга ўхшаш нарсалар учун, ҳатто санчилган тикан учун ҳам савоб борлиги
15-боб. Зулмнинг ҳаром қилингани ҳақида
16-боб. Биродарига золим бўлса ҳам, мазлум бўлса ҳам ёрдам бериш
17-боб. Мўминларнинг ўзаро раҳм-шафқати, меҳр-оқибати ҳамда қўллаб-қувватлаши
18-боб. Сўкишишдан қайтарилгани ҳақида
19-боб. Афв қилиш ва тавозеънинг мустаҳаблиги
20-боб. Ғийбатнинг ҳаром қилингани ҳақида
21-боб. Аллоҳ таоло кимнинг айбини бу дунёда беркитса, охиратда ҳам беркитиши ҳақида башорат
22-боб. Сўконғичлиги сабабли четланиладиган киши билан муроса қилиш
23-боб. Мулойимликнинг фазли
24-боб. Миниладиган ва бошқа ҳайвонларни лаънатлашдан қайтарилгани
25-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини лаънатлаб, ҳақоратлаб ёки дуойибад қилиб қўйсалар, лекин у бунга лойиқ бўлмаса, бу унинг учун покланиш, ажр ва раҳмат бўлади
26-боб. Иккиюзламачининг қоралангани ва бу ишининг ҳаром экани ҳақида
27-боб. Ёлғоннинг ҳаромлиги ва қандай ёлғон мубоҳ бўлишининг баёни
28-боб. Чақимчиликнинг ҳаромлиги ҳақида
29-боб. Ёлғончиликнинг қабиҳлиги, ростгўйликнинг гўзаллиги ва фазли
30-боб. Ғазабланган пайтда ўзини жиловлай оладиган кишининг фазли. Ғазаб нима билан кетади?
31-боб. Инсон нафсини тия олмайдиган қилиб яратилган
32-боб. Юзга уришдан қайтарилгани ҳақида
33-боб. Одамларни ноҳақ азоблаган кимсага қаттиқ огоҳлантириш
34-боб. Масжид, бозор ёки шунга ўхшаш одамлар тўпланадиган жойлардан қуроли билан ўтган киши уни пайконидан ушлаб олишга буюрилгани ҳақида
35-боб. Мусулмонга қурол ўқталишдан қайтарилгани
36-боб. Йўлдан озор берадиган нарсани олиб ташлашнинг фазли
37-боб. Мушук ёки шунга ўхшаш беозор ҳайвонларга азоб беришнинг ҳаромлиги
38-боб. Кибрнинг ҳаром қилинганлиги
39-боб. Инсонни Аллоҳ таолонинг раҳматидан ноумид қилишдан қайтариш ҳақида
40-боб. Заифҳол ва камсуқумларнинг фазли
41-боб. «одамлар бузилиб кетди» дейишдан қайтарилгани ҳақида
42-боб. Қўшниларга яхшилик қилишга тарғиб
43-боб. Кўришганда очиқ юзли бўлишнинг мустаҳаблиги
44-боб. Ҳаром бўлмаган ишларда шафоатчилик қилиш мустаҳаблиги
45-боб. Солиҳлар билан ҳамсуҳбат бўлиш ва ёмон ошналардан четланиш мустаҳаблиги
46-боб. Қиз фарзандларга яхшилик қилишнинг фазли
47-боб. Фарзанди вафот қилса, савоб умид қилишнинг фазли
48-боб. Аллоҳ бир бандани яхши кўрса, уни бандаларига ҳам маҳбуб қилиб қўяди
49-боб. Руҳлар турфа хил лашкардир
50-боб. Киши яхши кўрганлари билан бирга бўлади
51-боб. Солиҳ кишига мақтов айтилса, бу хушхабардир, унга зарар қилмайди
46. Қадар китоби
1-боб. Одамзотнинг она қорнида қандай яратилиши ҳамда ризқи, ажали, амали ва бадбахт ёки бахтлилигининг битилиши ҳақида
2-боб. Одам билан Мусо алайҳимассаломнинг баҳси
3-боб. Аллоҳ таоло қалбларни истаганидек тасарруф қилиши
4-боб. Ҳар бир нарса қадарга кўра бўлади
5-боб. Одамзотга зино ва бошқа нарсалардан (гуноҳлардан) улуш тақдир қилинган
6-боб. «ҳар бир бола фитратда туғилади»нинг маъноси ҳамда кофир ва мусулмон болалар ўлимининг ҳукми
7-боб. Ажал, ризқ ва бошқа нарсалар тақдирдагидан зиёда ҳам, ноқис ҳам бўлмаслигининг баёни
8-боб. Ожизликни тарк қилиб, кучли бўлишга ҳамда Аллоҳдан ёрдам сўраш ва қазои қадарни Аллоҳга топширишга буюрилгани ҳақида
47. Илм китоби
1-боб. Қуръоннинг муташобиҳ оятларига (кўр-кўрона) эргашишдан қайтарилгани, бундай эргашувчилардан огоҳлантирилгани ҳамда Қуръонда ихтилоф қилишдан қайтарилгани ҳақида
2-боб. Ашаддий хусуматчи ҳақида
3-боб. Яҳудий ва насороларнинг тутумига эргашиш ҳақида
4-боб. «ғулувга кетганлар ҳалок бўлди»
5-боб. Охир замонда илмнинг кўтарилиши ва (қалблардан) суғуриб олиниши, жаҳолат ва фитналарнинг зоҳир бўлиши
6-боб. Яхши ёки ёмон одат пайдо қилган киши ҳамда ҳидоятга ёки залолатга чақирган киши ҳақида
48. Зикр, дуо, тавба ва истиғфор китоби
1-боб. Аллоҳ таолонинг зикрига ундаш ҳақида
2-боб. Аллоҳ таолонинг исмлари ва уларни билган кишининг фазли
3-боб. Дуодаги қатъият ва «(Аллоҳим) истасанг…» демаслик ҳақида
4-боб. Бошига тушган мусибат туфайли ўлимни орзу қилишнинг макруҳлиги ҳақида
5-боб. Ким Аллоҳнинг дийдорини истаса, Аллоҳ ҳам унинг дийдорини истайди. Ким Аллоҳнинг дийдорини истамаса, Аллоҳ ҳам унинг дийдорини истамайди
6-боб. Зикр, дуо ва Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишнинг фазли
7-боб. Уқубатнинг бу дунёдаёқ берилишини сўраб дуо қилишнинг макруҳлиги
8-боб. Зикр мажлисларининг фазли
9-боб. «Аллоҳумма, аатинаа фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазаабан-наар» деб дуо қилишнинг фазли
10-боб. Таҳлил, тасбеҳ ва дуонинг фазли
11-боб. Қуръон тиловати учун ва зикр учун тўпланишнинг фазли
12-боб. Истиғфор ва уни кўп айтиш мустаҳаблиги ҳақида
13-боб. Зикрни паст овоз билан айтиш мустаҳаблиги
14-боб. Фитна ва бошқа нарсаларнинг шарридан (ёмонлигидан) паноҳ сўраш
15-боб. Ожизлик, дангасалик ва бошқа нарсалардан паноҳ сўраш
16-боб. Ёмон қисматдан, бахтсизлик етишидан ва бошқа нарсалардан паноҳ сўраш ҳақида
17-боб. Уйқудан олдин ва тўшакка ётаётганда нима дейилади
18-боб. Қилинган ва қилинмаган ишларининг шарридан паноҳ сўраш
19-боб. Тонг ёришганда ва ухлашдан олдин тасбеҳ айтиш
20-боб. Хўроз қичқирганда дуо қилиш мустаҳаблиги ҳақида
21-боб. Ғам-ташвиш етгандаги дуо
22-боб. «субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи»нинг фазли
23-боб. Мусулмонларнинг ҳаққига ғойибдан дуо қилишнинг фазли
24-боб. Еб-ичгандан сўнг Аллоҳ таолога ҳамд айтиш мустаҳаблиги ҳақида
25-боб. Шошилиб, «дуо қилдим, лекин ижобат бўлмади» деб қўймаса, дуо қилганнинг дуоси мустажоб бўлишининг баёни
Рақоиқлар китоби
26-боб. Жаннат аҳлининг аксари фақирлар, дўзах аҳлининг аксари эса аёллардир. Аёллар туфайли фитналанишнинг баёни
27-боб. Ғордаги учовлон қиссаси ва солиҳ амаллар билан тавассул қилиш ҳақида
49. Тавба китоби
1-боб. Тавбага ундаш ва бундан (тавбадан) хурсанд бўлиш ҳақида
2-боб. Тавба қилиб, истиғфор айтилганда гуноҳларнинг тўкилиши
3-боб. Давомли зикр қилиш, охират ишларини тафаккур қилиш ва муроқабанинг фазли, шунингдек, баъзи вақтларда уларни тўхтатиб, дунё билан машғул бўлишнинг жоизлиги ҳақида
4-боб. Аллоҳ таолонинг раҳмати кенглиги ва раҳматининг ғазабидан устунлиги ҳақида
5-боб. Гуноҳлар ва тавба қайта-қайта қилинса ҳам, гуноҳларга қилинган тавбанинг қабул бўлиши
6-боб. Аллоҳ таолонинг ғаюрлиги ва фаҳш ишларнинг ҳаром қилингани ҳақида
7-боб. У Зот таолонинг «яхшиликлар ёмонликларни кетказур» деган қавли ҳақида
8-боб. Жуда кўп одам ўлдирган бўлса ҳам, қотилнинг тавбаси қабул бўлиши ҳақида
9-боб. Каъб ибн Молик ва унинг икки шеригининг тавбаси ҳадиси
10-боб. Ифк воқеаси ва туҳматчининг тавбаси қабул бўлгани ҳақида
11-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳли аёлларининг шубҳалардан поклиги ҳақида
50. Мунофиқларнинг сифатлари ва уларнинг ҳукми китоби Қиёмат, жаннат ва дўзахнинг сифатлари китоби
1-боб. Яратилишнинг ибтидоси ва Одам алайҳиссаломнинг яратилиши ҳақида
2-боб. Қайта тирилиш, (маҳшар томон) бориш ҳамда қиёмат кунида ернинг қай ҳолда бўлиши
3-боб. Жаннат аҳлининг илк зиёфати ҳақида
4-боб. Яҳудийлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан руҳ ҳақида сўрагани ҳамда У Зот таолонинг «сендан руҳ ҳақида сўрарлар» ояти ҳақида
5-боб. У Зот таолонинг «модомики сен уларнинг ичида экансан, Аллоҳ уларни азобламас» деган қавли ҳақида
6-боб. У Зотнинг «инсон ўзини беҳожат сезса, албатта туғёнга кетади» деган қавли ҳақида
7-боб. Тутун ҳақида
8-боб. Ойнинг бўлиниши
9-боб. Аллоҳ азза ва жалладан кўра азиятга сабрлироқ зот йўқлиги ҳақида
10-боб. Кофирнинг ер юзи тўла олтин эвазига (дўзахдан) нажот сўраши ҳақида
11-боб. Кофирнинг маҳшарга юзтубан судраб келтирилиши ҳақида
12-боб. Дунёда энг кўп неъмат ичида яшаган кишининг дўзахга киритиб-чиқарилиши ҳамда дунёда энг хор яшаган кишининг жаннатга киритиб-чиқарилиши ҳақида
13-боб. Мўмин яхшиликлари учун дунёда ҳам, охиратда ҳам мукофот олиши, кофирга эса яхшиликларининг мукофоти бу дунёда берилиши ҳақида
14-боб. Мўмин навниҳолга ўхшайди. Кофир (қаттиқ) қарағай дарахтига ўхшайди
15-боб. Мўминнинг хурмо дарахтига ўхшаши ҳақида
16-боб. Шайтоннинг гиж-гижлаши ва одамларни фитналантириш учун лашкарларини юбориши, Ҳар бир инсоннинг жинлардан ҳамроҳи бўлиши ҳақида
17-боб. Ҳеч ким жаннатга амали билан кирмайди, балки Аллоҳ таолонинг раҳмати билан киради
18-боб. Амалларни кўпайтириш ва ибодатда жидду жаҳд қилиш ҳақида
19-боб. Мавъизада меъёрни лозим тутиш ҳақида
51. Жаннат ҳамда унинг неъматлари ва аҳлининг сифатлари китоби
1-боб. Жаннатда бир дарахт борки, отлиқ юз йил юриб ҳам унинг соясидан ўта олмайди
2-боб. Жаннат аҳлига розилик нозил бўлиши ва уларга ҳеч қачон ғазаб қилинмаслиги ҳақида
3-боб. Жаннат аҳли ғурфа аҳлини осмонда юлдузни кўргандек кўриши ҳақида
4-боб. Аҳлини ва молини фидо қилиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришни орзу қилганлар ҳақида
5-боб. Жаннат бозори ва унда неъмат ва гўзалликларга ноил бўлиш ҳақида
6-боб. Жаннатга кирадиган биринчи тоифа ой тўлган кечадаги ойдек бўлиб киради. Уларнинг сифатлари ва жуфтлари ҳақида
7-боб. Жаннат ва унинг аҳлининг сифатлари ҳамда уларнинг у ерда эртаю кеч тасбеҳ айтишлари ҳақида
8-боб. Жаннат аҳли неъматларининг бардавомлиги ҳамда У Зот таолонинг «мана шу жаннатингизни қилган амалларингиз туфайли мерос қилиб олдингиз, деб нидо қилинур» деган қавли ҳақида
9-боб. Жаннат чодирларининг сифати ва уларнинг ичида мўминлар учун аҳллар борлиги ҳақида
10-боб. Бу дунёдаги жаннат дарёлари ҳақида
11-боб. Жаннатга қалби қушнинг қалбига ўхшаганлар кириши ҳақида
12-боб. Жаҳаннам олови иссиғининг шиддати, қаърининг чуқурлиги ва азобланувчиларнинг қаеригача қамраб олиши ҳақида
13-боб. Жаҳаннамга зўравонлар, жаннатга заифлар кириши ҳақида
14-боб. Дунёнинг фонийлиги ва Қиёмат кунидаги ҳашр ҳақида
15-боб. Қиёмат кунининг сифати. Аллоҳ барчамизни унинг даҳшатларидан асрасин
16-боб. Аҳли жаннат ва аҳли дўзахнинг бу дунёда таниб олинадиган сифатлари ҳақида
17-боб. Маййитга жаннатдаги ёхуд дўзахдаги жойи кўрсатилиши ва қабр азобининг ҳақлиги ҳамда ундан паноҳ сўраш ҳақида
18-боб. Ҳисоб-китобнинг ҳақлиги
19-боб. Ўлим вақтида Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлишга буюрилгани ҳақида
52. Фитналар ва Қиёмат аломатлари китоби
1-боб. Фитналарнинг яқинлашиб қолганлиги, яъжуж ва
маъжуж тўғонининг очилиши ҳақида
2-боб. Байтуллоҳни бузишга қасд қилган қўшинни ер ютиб юбориши ҳақида
3-боб. Фитналарнинг ёмғир ёққандек (ҳар ерга) тушиши ҳақида
4-боб. Икки мусулмон бир-бирига қилич кўтарса...
5-боб. Бу умматнинг ҳалокати бир-бири туфайлидир
6-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қиёмат қоим бўлгунича бўладиган воқеалар ҳақида хабар берганлари
7-боб. Денгиздек мавж урадиган фитна ҳақида
8-Боб. Фуротнинг ўрнидан тилла тоғ кўриниб қолмагунча қиёмат қоим бўлмайди
9-боб. Қустантиния фатҳи, Дажжолнинг чиқиши ва Ийсо ибн Марямнинг тушиши ҳақида
10-Боб. Қиёмат румликлар кўпчиликни ташкил қилиб турган пайтда қоим бўлади
11-боб. Дажжол чиққанида румликларнинг кўп жангга киришлари
12-боб. Мусулмонларнинг Дажжол чиқишидан олдин содир бўладиган фатҳлари
13-Боб. Қиёмат қоим бўлишидан олдин зоҳир бўладиган аломатлар
14-боб. Ҳижоз ўлкасидан олов чиқмагунча Қиёмат қоим бўлмайди
15-Боб. Қиёматдан олдин Мадинадаги уй-жойлар ва унинг обод бўлиши ҳақида
16-боб. Фитна машриқдан, шайтоннинг икки шохи чиқадиган жойдан чиқиши ҳақида
17-Боб. Давс қабиласи Зулхаласага ибодат қилмагунча қиёмат қоим бўлмайди
18-боб. Киши бировнинг қабри ёнидан ўтаётиб, балолар туфайли маййитнинг ўрнида бўлиб қолишни орзу қилмагунча қиёмат қоим бўлмайди
19-боб. Ибн Сайёд ҳақида
20-Боб. Дажжол, унинг сифати ва унга бериладиган нарсалар ҳақида
21-боб. Дажжолнинг сифати, унга Мадинага кириш ҳаром қилингани ва бир мўминни ўлдириб, тирилтириши ҳақида
22-боб. Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида хор Дажжол ҳақида
23-боб. Дажжолнинг чиқиб, ерда қанча вақт бўлиши, Ийсо тушиб, уни ўлдиришлари, яхшилар ва иймон аҳли кетиб, ёмон одамларнинг қолиши ва бутларга сиғиниб кетиши,
сур чалиниб, қабрдагиларнинг қайта тирилиши ҳақида
24-боб. Жассоса қиссаси
25-боб. Дажжол тўғрисидаги бошқа ҳадислар
26-боб. Ҳарж вақтидаги ибодатнинг фазилати ҳақида
27-боб. Қиёматнинг яқинлиги
28-боб. Икки нафха орасида бўладиган воқеалар ҳақида
53. Зуҳд ва рақоиқ китоби
1-боб. «ўзига зулм қилганларнинг масканларига фақат йиғлаган ҳолингизда киринглар»
2-боб. Бева, мискин ва етимга яхшилик қилиш ҳақида
3-боб. Масжид қуришнинг фазли ҳақида
4-боб. Мискинларга садақа қилиш ҳақида
5-боб. Ким амалида Аллоҳдан бошқани шерик қилса
6-боб. Бир сўз айтиш туфайли дўзахга қулаш ҳақида
7-боб. Яхшиликка буюриб, ўзи шуни қилмаган ҳамда мункардан қайтариб, ўзи шуни қилганнинг жазоси ҳақида
8-боб. Инсон ўз айбини беркитган пардани йиртишдан қайтарилгани ҳақида
9-боб. Акса урганда ташмит айтиш. Эснашнинг макруҳлиги
10-боб. Турли мавзудаги ҳадислар
11-боб. Сичқон ва унинг масх қилингани ҳақида
12-боб. Мўмин бир ковакдан икки марта чақтирмайди
13-боб. Мўминнинг бошига тушган ҳар бир иш яхшиликдир
14-боб. Мақтов ошириб юборилса ва мақталган одам бундан фитналанишидан қўрқилса, мақтовдан қайтарилгани ҳақида
15-боб. Каттадан бошлаб узатиш ҳақида
16-боб. Гапни аниқлаштириш ва илмни ёзиб қўйишнинг ҳукми ҳақида
17-боб. Аҳли Ҳандақ, сеҳргар, роҳиб ва ўғлон қиссаси ҳақида
18-боб. Жобирнинг узун ҳадиси ва Абу Ясар қиссаси
19-боб. Ҳижрат ҳадиси. Сафар ҳадиси деб ҳам аталади
54. Тафсир китоби
1-боб. У Зот таолонинг «иймон келтирганларга Аллоҳнинг зикри учун қалблари юмшайдиган вақт келмадими...» қавли ҳақида
2-боб. У Зот таолонинг «ҳар бир ибодат чоғида зийнатингизни олинг» деган қавли ҳақида
3-боб. У Зот таолонинг «(Чўри) қизларингизни фоҳишаликка мажбур қилманглар» деган қавли ҳақида
4-боб. У Зот таолонинг «ана ўшалар Роббларига васила излаб дуо қилаётганлардир...» деган қавли ҳақида
5-боб. Бароат, Анфол ва Ҳашр суралари ҳақида
6-боб. Хамрни ҳаром қилиш оятининг нозил бўлиши ҳақида
7-боб. У Зот таолонинг «мана бу икки ғаним Робблари ҳақида
талашган эдилар» деган қавли ҳақида
«Олтин силсила – Саҳиҳи Муслим» 6-жуз
- Нашриёт: «Hilol Nashr»
- Маҳсулот коди: 2802
- Сотувда: Мавжуд
-
100 000 сўм
Ўхшаш маҳсулотлар
HILOL NASHR, олтин силсила, саҳиҳи муслим, oltin silsila, sahihi Muslim