«Саҳиҳи Бухорий шарҳи» 3-жилд
Мазкур нашр муҳаддислар султони, буюк ватандошимиз Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал- Бухорий томонидан битилган, «Саҳиҳи Бухорий» номи билан шуҳрат қозонган «ал- Жомеъ ас- саҳиҳ» («Ишончли тўплам») китобининг илмий-изоҳли шарҳ ва тадқиқотига бағишланган.
«Саҳиҳи Бухорий шарҳи» нинг мазкур иккинчи жилдида 59-248- ҳадислар батафсил изоҳланган бўлиб, унда «Саҳиҳи Бухорий» нинг мотуридий ақидаси ва ҳанафий мазҳабига кўра изоҳлари, ҳадислардан олинадиган ҳукмларнинг мазҳаблар бўйича таҳлили, турли оқим ва тоифаларнинг фикр ва қарашларига раддиялар, шунингдек, ушбу асарга бағишланган асарлар, унда келтирилган ҳадис ва ривоятлар, уларни тўғри тушуниш ва талқин қилиш услублари, ровийлари ҳақида илмий маълумотлар берилган.
Китоб Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти (олий Маъҳад), «Мир Араб» олий мадрасаси, Ҳадис илми мактаби ўқув жараёнларида, шунингдек, ислом манбашунослиги, тарихчи -манбашунос мутахассисликлари бўйича таълим олувчи бакалавриат ва магистратура талабалари ҳамда мустақил тадқиқотчилар учун мўлжалланган.
Таржима ва изоҳлар муаллифлари: Абдушукуржон Мурадов, Ҳамидулла Аминов, Масъудхон Исмоилов, Ботиржон Абдуллаев.
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2024 йил
Ҳажми: 464 бет
ISBN: 978-9910-731-75-4
Ўлчами: 70×100 1/16
Муқоваси: қаттиқ
БОБ: Ёш боланинг ҳадис эшитган (ровий) бўлиши қачон эътиборли бўлади?
БОБ. Сут (ичган)дан (кейин) оғиз чайиладими?
БОБ. Бавлдан сақланмаслик катта гуноҳлардан биридир
БОБ. Агар жанобатни ёки бошқа нарсани ювсаю, унинг изи кетмаса...
БОБ. Набиз шарбати ва маст қилувчи ичимликлар билан таҳорат қилиш мумкин эмаслиги ҳақида
- Stock: Мавжуд
- Код: 4747
- Вазни: 0.82кг
- ISBN: 9789910731754