Menu
Your Cart

«Рамазон соғинчи»

«Рамазон соғинчи»
«Рамазон соғинчи»
йўқ
«Рамазон соғинчи»
«Рамазон соғинчи»

«Рамазон соғинчи»

    Ҳукмингизга ҳавола этилаётган ушбу мўжаз рисолада муаллифлар Рамазон ойи ичида туриб, қалбларни ва руҳиятларини бу муборак ойнинг шукуҳи эгаллаб турганида хотирларидан ўтган қалб кечинмаларини баён этганлар

Муаллифлар: Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Фаррух Aбдулкарим
Нашриёт: «Hilol-Nashr»
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 192 бет
ISBN: 978-9943-7031-1-7
Ўлчами: 70×90 1/16
Муқоваси: қаттиқ


МУҚАДДИМА

Рамазон ойини раҳмат ва барака ойи қилиб, унинг рўзасини шариатнинг асосий фарзларидан бири қилган Аллоҳ азза ва жаллага Ўзининг улуғлигига муносиб ҳамд ва мақтовлар бўлсин! 

Умматларига ушбу ойнинг кечаларида бедор бўлиб таровиҳ намозини ўқишни суннат қилган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога ҳамда у зотга эргашган мўмин-мусулмонларга Аллоҳ таолонинг салавот ва саломлари бўлсин! 

Албатта,  ҳеч бир кишига сир эмаски, моҳи Рамазони шарифни ҳар бир мўмин-мусулмон киши қалбида ўзгача интиқлик, соғинч ва талпиниш билан кутади. Бу ойда Аллоҳ таоло кўплаб раҳмат ва баракотларини нозил қилади. Барча инсонлар бу ойда ҳар доимгидан ўзгача, ажиб бир кайфиятда,  руҳиятда бўладилар. 

Роббимиз Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг фазлу марҳамати билан   сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳани ривожлантиришга янада кенгроқ йўл очилгани, қолаверса, ихлосли халқимизнинг муқаддас динимиз аҳкомларини ўрганишга кўпроқ интилиши баробарида, аста-секинлик билан қарийб унутилаёзган диний қадриятларимиз яна қадр топа бошлади. 

Юртдошларимиз динимизнинг энг муҳим рукнларидан бўлган намознигина эмас, эндиликда закот, рўза ва ҳаж масалаларини ҳам ватанимиздаги илм аҳллари тарафидан тақдим этилаётган асарлар орқали ўқиб-ўрганаётирлар.

Шу билан бир қаторда қилинаётган ибодатларнинг руҳиятимизга таъсири алоҳида аҳамиятга эга. Чунки динимиз ҳукмларини ихлос ва бардавомлик ила бажариш юксак маънавият ва баркамол хулқ эгаси бўлишда бениҳоя аҳамиятлидир.

Муборак Рамазон ойининг ҳар бир мўмин-мусулмон шахс қалбида алоҳида ва ўзгача ўрни, ҳурмати бор. Бу ой бизни руҳан ва қалбан бирлаштирадиган  раҳмат ва мағфират ойидир. 

Рўзанинг шаръий ва тиббий ҳикматлари ҳақида кўп бора галирилган. Бу ҳақида маълумотлар баён этилган алоҳида китоблар ҳам бор. 

Аммо ҳукмингизга ҳавола этилаётган мазкур мўъжаз рисолада асосий эътибор булар ҳақида эмас. Рисола бутунлай бошқа йўналишда ёзилган.  Унда муаллифлар айнан Рамазон ойи ичида туриб, қалблари ва руҳиятларини бу муборак ойнинг шукуҳи эгаллаб турганида хотирларидан ўтган қалб кечинмаларини баён этганлар.

 Шу билан бирга, рисолада Рамазони шариф бошқа инсонлар билан бўлган муносабатларимизни тиклаш ва мустаҳкамлашимиз учун бебаҳо ғанимат палла экани, кўпчилигимиз ғафлатда қолаётган энг муҳим амаллар ҳақида маълумот берилади. 

Бундан ташқари, ҳар бир мўмин-мусулмон учун янада фойдали бўлиши мақсадида, китобча сўнгида Рамазон ойи ва рўзага тегишли энг муҳим масалалар савол-жавоб кўринишида тақдим этилди. Бир сўз билан айтганда, рисолани Рамазон руҳияти, ахлоқи ва амалларини ёритувчи кичик қўлланма, эсдалик бўлиши ният қилинди.

Аллоҳ таолодан ушбу ишни Ўзининг розилигинигина кўзлаб қилинган амаллардан қилишини ва ҳусни қабул айлашини, уни барча мўмин-мусулмонлар учун манфаатли қилишини сўраб қоламиз. 

Сиз муҳтарам ўқувчидан эса муаллифлар ва уларнинг ота-оналари ҳақларига дуо қилишингиздан умидвормиз.

Камоли эҳтиром ила муаллифлар:
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ
Фаррух Абдулкарим
2020 йил 20 сентябрь

Мундарижа

Муқаддима 

Рамазон ифори 

Элчи 

Рамазон яқин! 

Рамазон – Роббимизнинг бизларга юборган қадрли меҳмонидир! 

Буюк мусобақа... 

Рамазон боғи 

Рўзанинг айрим ҳикматлари 

Рамазонни қандай ўтказмоқдамиз? 

Маслаҳат олинг! 

Муборак Рамазон ойида жаннатга  эшик 

Рамазон – Қуръон ойидир 

Рамазон – хатми Қуръон ойи 

Ҳамманинг уйида қориси бўлсин! 

Ҳақларига дуодаман 

Эй Роббим, ҳолимизга раҳм қил!!! 

Огоҳлантириш 

Қай бири хавфли? 

Қалб қандай рўза тутиши мумкин? 

Тил қандай қилиб рўза тутиши мумкин? 

Огоҳ бўлинг! Душман яқинда озод бўлади! 

Қалқонимизни мустаҳкамлайлик 

Тонгги ва тунги зикрлар 

Бу йилги Рамазон олдингиларидан фарқлими?! 

Муҳим амал 

Ота-онангиз – жаннатингиз! 

Рўзам қабул бўлдими? 

Тижорат 

Қадр кечасига янгича қараш 

Огоҳ бўлинг! 

Қадр кечасини фақат намоз билан изламанг 

Қадр кечасида нимани талаб қилиш керак? 

Нима истасангиз, сўраб олинг! 

Дуо 

Меҳмонимиз мамнун бўлсин! 

Гўзал ўлчов 

Катта ёрдам 

Аллоҳ розилиги учун нима қилдингиз? 

Эҳтиёжмандларни топайлик! 

Уларнинг ҳар куни Рамазон эди... 

Ойларнинг афзали 

Муҳтарама муслима опа-сингилларимизга хушхабар! 

Қалбимдан шикоят 

Рамазон ва кўз ёши таровиҳда туришга қийналяпсизми?!  Охиригача чидаш қийин-а?! Уйқу ғолиб келяптими?! 

Рамазон ҳақиқий байрам эмасми? 

Рамазон – ибодат ойи 

Келинг, дуо қилайлик! 

Рамазон ёмғири 

Азизлар, Рамазондан астойдил фойдаланиб қолайлик! 

Бўшашмаймиз! Яхшилар, Рамазон ҳали тугагани йўқ! 

Алвидо, гуноҳ амаллар! 

Рамазоннинг -кечаси жума оқшомига тўғри келса… 

Ҳайит байрами арафасидамиз! 

Сиз ҳайит айёмини қандай ўтказасиз? 

Ўйлар 

Шаввол ойи рўзаси – нафл рўзаларнинг сарасидир 

Рамазонга оид  савол-жавоблар 

Фитр садақаси 

Рўза китоби 

Рамазон ойининг кириши 

Ниятнинг шартлиги 

Рўза бузилганда қазосини тутиш вожиб бўлиши ҳамда қазоси ҳам, каффорати ҳам вожиб бўлиши ҳақида 

Рўзани бузмайдиган амаллар 

Рўзадорга макруҳ бўлган ишлар 

Қазо ҳақида 

Нафл рўза 

Эътикоф 

Рамазон ойи кечаларида бедор бўлиш (намоз ўқиш)  

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Рамазон соғинчи»
29 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: C3045
  • Вазни: 0.15кг
  • ISBN: 9789943703117
Сотилган сони: 69
Кўрилган сони: 26833
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.