Menu
Your Cart

«Тартил асослари» (Mp3 диски билан)

«Тартил асослари» (Mp3 диски билан)
«Тартил асослари» (Mp3 диски билан)
йўқ
«Тартил асослари» (Mp3 диски билан)
«Тартил асослари» (Mp3 диски билан)

«Тартил асослари»
(Mp3 диски билан)

    Маълумки, Қуръони Каримни тиловат қилиш ва унинг ҳарфларини ўзига хос қоидалар асосида талаффуз қилишни тажвид илми ўргатади. Шу вақтга қадар тажвид илми ва унинг қоидаларини ўргатишга бағишланган китоб ва рисолалар она тилимизда кўп марта нашр қилинди. Бу каби қўлланмалар Қуръонни тўғри ва тиниқ ўқишни хоҳлаганларга тажвид қоидаларини етарли даражада баён этиб бериши билан қадрлидир. Қўлингиздаги мазкур рисола Амир Темурнинг саъй-ҳаракатлари билан юртимизда, хоссатан, Самарқанд ва Кеш шаҳарларида қироатдан таълим берган, барча уламолар тан олган, қироат соҳасида мўътабар бўлган Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Али ибн Юсуф ал-Жазарийнинг "Муқаддиматул-Жазарийя" номи билан шуҳрат қозонган манзумаларининг шарҳи асосида тузилди. Ушбу шарҳ ҳозирда замонамизнинг таниқли қироат уламоларидан бири, ўн қироат соҳиби, "Ислом олами уюшмаси" қошидаги "Таҳфизул Қуръон" муассасаси кенгаши маслаҳатчиси, "Иқро" телеканалидаги "Тажвид" дарси муаллифи Шайх Айман Рушдий Сувайднинг "Муқаддиматул-Жазарийя" нинг шарҳига бағишланган видео дарслигининг айнан таржимасидир.

    Ўтилган мавзулар юзасидан тест саволлари ҳамда дарснинг умумий хулосаси номли мавзулар таржимонга тегишли. 

Муаллиф: Доктор Айман Рушдий Сувайд
Тайёрловчи:
 Жаҳонгир Неъматов
Номи: «Тартил асослари»
Нашриёт: «Ғафур Ғулом» 
Ҳажми: 312 бет‎
Сана: 2018 йил
ISBN: 978-9943-5295-6-4
Ўлчами: 60×90 1/16  ‎
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2017 йилдаги 7580-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Тартил асослари» (Mp3 диски билан)
38 500 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 579
  • Вазни: 0.46кг
  • ISBN: 9789943529564
Сотилган сони: 175
Кўрилган сони: 28090
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.