Menu
Your Cart

«Қуръон ошиқлари» (Қуръонга муҳаббатни зиёда қилувчи ибратли ҳикоя ва мақолалар)

«Қуръон ошиқлари»  (Қуръонга муҳаббатни зиёда қилувчи ибратли ҳикоя ва мақолалар)

«Қуръон ошиқлари»
(Қуръонга муҳаббатни зиёда қилувчи ибратли ҳикоя ва мақолалар)

ҚУРЪОНГА МУҲАББАТ ВА РАҒБАТНИ ЗИЁДА ЭТУВЧИ КИТОБ

Қуръони Каримнинг ҳар бир лафзи, ибораси, жумласи ва ояти ҳамда уларнинг маънолари илоҳий мўъжизадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръони Каримни кўп тиловат қилар эдилар. Бу борада ҳам умматларига аввало ўзлари амалий ўрнак бўлганлар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одатларининг энг сахийси эдилар. У зотнинг энг сахийликлари Рамазонда - Жаброил у зот билан учрашганда бўлар эди. Жаброил Рамазоннинг ҳар тунида у зот билан учрашиб, Қуръондан дарс қилишарди. Ҳақиқатан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яхшиликда шамолдан ҳам сахий бўлиб кетар эдилар»


Мўминлар Қуръон тиловат қилар эканлар унинг оятлари борасида тафаккур юритиб, унда келтирилган қиссалару хабарлардан ибрат олишлари лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қачон Қуръон тиловат қилсалар, уни тартил билан тиловат қилиб, унинг ҳар бир оятини тадаббур этар эдилар. Тафаккур ила ўқилган суралар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сочларини оқартириб, ҳатто у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламни қаритган.


Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қилади: «Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг Расули, сочингизга оқ тушибдими?» — деб сўради. Шунда у зот: «Менинг сочимни «Ҳуд», «Воқеа», «Мурсалат», «Набаъ» ва «Таквир» (суралари) оқартирди», — дедилар».


«Ҳуд» сурасининг икки ояти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сочларини оқартирган оятлардан ҳисобланади. Имом Байҳақий «Шуъабул иймон» номли асарида Али Шаторийдан қуйидагиларни баён қилади:«Эй Аллоҳнинг Расули, сочимни «Ҳуд» сураси оқартирди деб айтганингизни эшитдим», — деди.


Шунда у зот: «Ҳа, шундай», — деб жавоб бердилар.

— Эй Аллонинг Расули, сизнинг сочингизни оқартирган сурадаги пайғамбарлар қиссасими ёки уларнинг умматларининг ҳолими?

— Йўқ, пайғамбарлар ҳам, уларнинг умматлари ҳақидаги оятлар ҳам сочимни оқартиргани йўқ. Балки сурадаги «Бас, (эй Муҳаммад!) буюрилганингиздек тўғри бўлинг!» ояти сочимни оқартирди, — дедилар. Шу боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллм Аллоҳ таолонинг ўзидан тўғри йўлда мустақим қилишни сўраб дуо қилар эдилар. Хусусан, у зот: «Яа муқаллибал қулуб, саббит қолбий алаа диник», — деб дуо қилар эдилар. Шу билан бирга, саҳобаларни ҳам доимо тўғри бўлишга тарғиб этар эдилар.

Сўфён Сақафий розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Менга Исломдан шундай бир сўз айтингки, Сиздан кейин у ҳақида ҳеч кимдан сўрамайин», — деганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга иймон келтирдим дегину сўнгра тўғри бўлгин!» — деганлар.

Қуръонни кўп тиловат қилиш бандани Аллоҳга яқин қилади. Қуръонни ўқиш қанчалик савобли бўлса, уни тинглаш ҳам шунчалик савобли амаллардандир. Шундай экан, Қуръонга мухлис бўлиб, уни тиловат қилганимизда ҳам, тинглаганимизда ҳам тадаббур қилайлик.


Муҳаммад Айюбхон ҲОМИДОВ,

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти катта ўқитувчиси.

Муаллиф: Нозимжон Ҳошимжон
Нашриёт: «Kitobdor» нашриёти
Сана: 2023 йил
Ҳажми:  128 бет
ISBN: 978-9943-9645-1-8
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича ­қўмитанинг 2023 йил 28 февралдаги 03-07/1251-рақамли хулосаси асосида тайёрланди

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Қуръон ошиқлари» (Қуръонга муҳаббатни зиёда қилувчи ибратли ҳикоя ва мақолалар)
24 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4295
  • Вазни: 0.14кг
  • ISBN: 9789943964518
Сотилган сони: 57
Кўрилган сони: 9612
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.