Menu
Your Cart

«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» 30-пора («Дорул-маърифа», тажвидли)

«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» 30-пора («Дорул-маърифа», тажвидли)
«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» («Дорул-маърифа», тажвидли)
30-пора 

Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 24 бет
ISBN: 978-9943-8146-6-0
Муқоваси: юмшоқ

МУСҲАФ БИЛАН ТАНИШУВ

Аллоҳ таолонинг инояти билан бир неча йиллик уринишлардан сўнг «Дорул-маърифа» нашриёти ушбу мусҳафи шарифни тайёрлаб, сиз азизларга тақдим этмоқда. Мақсадимиз ‒ Қуръонни ўқувчиларга тиловат асносида Ҳафс ибн Сулаймон ибн Муғийра ал-Асадий ал-Куфий тобеъий Осим ибн Абу Нажуд Куфийдан ривоят қилган қироатга мувофиқ, тажвид аҳкомларига риоя этишда ёрдам беришдир. Осим бу қироатни Абу Абдурраҳмон ибн Ҳабиб Суламийдан, у Усмон ибн Аффон, Алий ибн Абу Толиб, Зайд ибн Собит ва Убай ибн Каъбдан, улар Набий Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилганлар.

Қуйида ушбу мусҳафда қўлланган манҳаж билан танишамиз:
Тўқ қизил ранг лозим мад ўринларига ишора қилади. Лозим мад 6 ҳаракат чўзиб ўқилади. Бир ҳаракат тақрибан ярим сонияга тўғри келади.
Масалан:     
Оч қизил ранг вожиб мад ўринларига ишора қилади. Вожиб мад 4, 5 ҳаракат чўзилади. Бу қоида Шотибий тариқига кўра, муттасил мадни ҳам, мунфасил мадни ҳам, катта силани ҳам ўз ичига олади.
Масалан: 
Зарғалдоқ ранг жоиз мад ўринларига ишора қилади. Жоиз мадни 2, 4 ёки 6 ҳаракат чўзиш жоиз. Жоиз мад ориз сукунли мад ҳамда лийн маддан иборатдир. Масалан:
Оч зарғалдоқ ранг баъзи табиий мадларга ҳамда кичик силага ишора қилади. Хусусан, бу ранг аслида мусҳафларни ёзган котиблар Усмон мусҳафида ёзмай кетган ва кейинроқ завобит илми уламолари қўшган ҳарфларни англатади. Биз уларни 2 ҳаракат чўзиш вожиблигига ишора сифатида ушбу ранг билан ажратдик. Масалан:
Яшил ранг ғунна ўринларига ишора қилади. Ғунна бурундан чиқадиган пинғиллоқ товуш бўлиб, 2 ҳаракат миқдорида чўзилади. Бу ранг қуйидагиларни ўз ичига олади:

‒ Ғуннали идғом. Бунда нӯн ва танвин идғом қилинаётган ҳарфга ранг бердик, чунки ғунна ўша ҳарфда ҳосил бўлади.

‒ Ихфо. Бунда нӯн ва танвинга ранг бердик, чунки айнан уларда ғунна қилинади.

‒ Иқлоб. Бунда қўшимча қилинган кичик мӣм ҳарфига ранг берилди, чунки ғунна унда бўлади.

‒ Ташдидли нӯн ва ташдидли мӣм. Ғунна ўринларида шундай ранг бериш орқали ғунна мустақил бир калимада бўлса, доимо лозимлиги, лекин ўзидан олдинги ёки кейинги калимага боғлиқ бўлса, фақат васл ҳолатида (улаб ўқилганда) керак бўлишига ишора қилдик. Бунинг тафсилотлари тажвид илмида ўрганилади.

Кулранг баъзи ўқилмайдиган ҳарфларни англатади. Улар икки хил бўлади:
Биринчиси, умуман ўқилмайдиган ҳарфлар:
1. Шамсий лāм:
2. Талаффузга хилоф ёзилган ҳарфлар:
3. Фарқловчи алиф:
4. Сўз ичидаги боғловчи ҳамза:
5. Алифчани кўтариб турган шакл:
6. Сўзнинг ичидаги иқлоб:

Иккинчиси, идғом ва иқлоб қилинганда ўқилмайдиган ҳарфлар:
1. Идғом қилинаётган нӯн ва танвин:
2. Мӣмга иқлоб қилинган нӯн:
3. Жинсдошига идғом қилинганда ўқилмайдиган ҳарфлар:
4. Тусдошига идғом қилинганда ўқилмайдиган ҳарфлар:

Булардан ташқари, васл қилиб (улаб) ёки ажратиб ўқиганда тушиб қолиши мумкин бўлган ҳарфларни ўз ҳолича қолдирдик.
Тўқ кўк ранг тафхимни (йўғонликни) билдиради. Оч кўк (мовий) ранг қалқала қилинадиган сокин ҳарфларга (ق, ط, ب, ج, د) ишора қилади.
Шунингдек, оят охирида вақф қилинганда (тўхтаганда) қалқала қилинадиган ҳарфлар ҳам шу рангда ёзилди.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» 30-пора («Дорул-маърифа», тажвидли)
6 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3607
  • Вазни: 0.10кг
  • ISBN: 9789943814660
Сотилган сони: 887
Кўрилган сони: 54969
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.