"Ҳужжатул Ислом" Унвони ила эъзоз топган буюк аллома Имом Абу Ҳомид Ғаззолий роҳимаҳуллоҳнинг қимматли асарлари неча асрлардан буён Ислом дини ривожига ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшиб келмоқда. Қўлингиздаги алломанинг ушбу рисоласида қабр ҳаёти, Қиёмат ва ундан олдинроқ воқе бўладиган ҳолатлар Қуръон ва ҳадиси шарифларга асосланган ҳолда баён қилинади. Шунингдек, китобда Дажжолнинг чиқиши, унинг сифатлари ҳақида ҳам Ислом динининг ҳужжатлари асосида сўз юритилади. Умуман, китоб ҳар бир мўмин-мусулмон учун зарур ва керакли манба вазифасини ўтайди. Зеро, Аллоҳнинг розилиги йўлида Қиёмат ва охират тадоригини кўриш бандага бу дунёда солиҳ амаллар қилмоғи учун берилган бир имкониятдир. Бу дунё фоний, охират диёри эса абадий ва боқийдир. Унда ҳаловат топмоқ учун эса гўзал амаллар қилишга интилиб яшаш лозим. Мазкур китоб солиҳ амалларингизни янада гўзал адо қилишда ҳамда илмингизни бойитишда Сиз азизларга манфаатли бўлади. иншааллоҳ
- Stock: йўқ
- Код: 2671
- Вазни: 0.25кг
- ISBN: 978-9943-6659-2-7