«Отам ҳақида»
Ўзбек адабиётининг асосчиларидан бири Абдулла Қодирийнинг ҳаёти ва ижоди ғоят бой ва сермазмун. Атоқли сўз санъаткорининг ижодини илмий ўрганиш у ҳаётлигидаёқ бошланган. Вақт ўтиши билан Абдулла Қодирий ижоди янада салмоқ ва мазмун кашф этди. Адиб шахсига қизиқиш ортди. Қўлингиздаги китоб адибнинг ўғли, таниқли қаламкаш ва шифокор Ҳабибулла Қодирий қаламига мансуб. Асар муаллифи Абдулла Қодирий ҳаёти, асарларининг ёзилиш тарихи ҳақида мароқ билан ҳикоя қилади. Муаллиф фақатгина отаси ҳақида маълумот бериб қўя қолмай, балки йигирманчи-ўттизинчи йилларда яшаб ижод этган кўпгина адиблар, олимлар ҳақида ҳам, Абдулла Қоди-рийнинг рус ёзувчилари билан дўстона муносабатлари борасида ҳам сўз юритади. Бу асар ўша давр адабиётини, маданий ҳаётини ўрганишда қимматли манбадир.
Бичими: 84×108 1/32
- Stock: Сотувда бор
- Код: 6535
- Вазни: 0.31кг
- ISBN: 978-9910-601-05-7