









«Оқар дарё»
Ҳаётда фақат ҳалолликни пеша тутган, Ҳақ йўлдан чекинмаган «Шоҳсанам» романи қаҳрамони кунларнинг бирида судга тортилади. Ажабки, у ўзини шундай жазога муносиб деб билади: «Сўнгги сўз берилди.
Икки оғиз гапирдим: мен шундай жазога муносибман дедим. Лекин сизлар тиқиштирган айблар учунмас, балки анови Қонун китобингизнинг ҳеч бир моддасида қайд этилмаган жиноят-у хиёнатларим учун муносибман дедим...»
Дарвоқе, инсон ҳаётида ҳеч бир расмий ҳужжатларда қайд этилмаган азалий қонун-қоида, ақидалар борки, уларга беписанд бўлишликнинг оқибати ҳалокатлидир. Асар қаҳрамони ўз иқрорномасида ана шуни назарда тутган эди.
Азиз ўқирман, мана, адиб Орзиқул Эргаш ижодий бисотидан танлаб тартиб берилган роман, қисса, ҳикоялардан иборат янги китоби қўлингизда. Ишонамизки, ундаги битиклар сизга мароқли мутолаа онларини туҳфа этади, кўнгил мулкингиздан чуқур жой олади.
Котиб: Орзиқул Эргаш
Нашриёт: «Академнашр»
Сана: 2023 йил
Ҳажми: 576 бет
ISBN: 978-9943-8961-8-5
Ўлчами: 60х84 1/16
Муқоваси: қаттиқ
Мундарижа
Эскирмас туйғулар тасвири
Шохсанам (роман)
ҚИССАЛАР
Юлдузсиз осмон
Дунёнинг бир чеккаси
Дала ўртасидаги дарахт
ҲИКОЯЛАР
Пойандоз
Ғалати одам
Мантиқ
Келинчак
Тўй оқшомида
Оқар дарё
Ўгай она
Ўрик
Бедана
Чингачгук чекинди.
Онамнинг эртаклари (туркум)
Зарбуви
Янгам
Соғинганим
- Stock: Мавжуд
- Код: 4838
- Вазни: 0.69кг
- ISBN: 9789943896185