Menu
Your Cart

«Одоблар хазинаси» 1, 2, 3, 4 - жузлари

«Одоблар хазинаси» 1, 2, 3, 4 - жузлари
«Одоблар хазинаси» 1, 2, 3, 4 - жузлари
«Одоблар хазинаси» 1, 2, 3, 4 - жузлари
«Одоблар хазинаси» 1, 2, 3, 4 - жузлари
«Одоблар хазинаси» 1, 2, 3, 4 - жузлари
«Одоблар хазинаси» 1, 2, 3, 4 - жузлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Одоблар хазинаси» деб номланган китоблари

Ушбу китоб Имом Бухорийнинг иккинчи бош асарлари бўлмиш «Ал-адаб Ал-Муфрад» китобларига Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қилган шарҳларидир.
Имом Бухорий бу китобда одоб-ахлоқ масалаларига оид ҳадисларни саралаб келтирганлар. «Одоблар хазийнаси» тўрт жилддан иборат.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Одоблар хазинаси» 1, 2, 3, 4 - жузлари
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2023 йил (2015, 2017, 2019, 2020, 2021)
Ўлчами: 84×108 1/32
Хажми: 1 жузи 528 бет,  2 жузи 496 бет, 3 жузи 464 бет, 4 жузи 424 бет
ISBN: 978-9943-9040-1-9
Муқоваси: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил  05 январдаги  03-07/14-сонли тавсияси ила чоп этилган.

«Одоблар хазинаси»

Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин, отамиз бундан ўттиз олти йил муқаддам Тошкентдан қайтганларида «Диний идора чоп қилибди», дея териларига сиғмай, хурсанд ҳолларида бир китобни олиб келдилар. Кейин бу китоб имом Бухорийнинг иккинчи бош асари экани ва ундаги ҳадислар ҳақида маълумотлар ҳам бердилар.
«Ал-адаб ал-муфрад» билан шу тарзда танишиб олгандан кейин ёлғиз қолганда уни билганча ўқиб, яхши тушуна олмай хуноб ҳам бўлган эдик. Айни пайтда бу китобни қунт билан ўқиб чиққан ёки ўқиётган бирор киши ҳақида хабар ҳам эшитмаган эдик.
Кейинроқ, Ислом маъҳади ва диний идорада ишлаб юрганимизда «ҳашар таржима» учун бир нечта одамга ушбу китобнинг ҳадислари тақсимлаб берилди. Ҳар ким қўлидан келганича таржима ҳам қилди. Аммо маълум вақтдан сўнг таржималар яхши чиқмагани ҳақида хабар тарқалди. Шу билан бирга, ўтмай қолган таржима ҳеч кимга қайтариб ҳам берилмади.
Ҳижратдан қайтиб келганимиздан сўнг турли муносабатлар ила мўмин-мусулмонларнинг уйларидаги суҳбат ва ўтиришларда иштирок этишга тўғри келди. Бу каби йиғинларда турли ёшдаги ва савиядаги кишилар жамланиб, илмли кишилардан суҳбат қилиб беришларини сўрашлари одат тусига кириб қолган эди. Чамаси икки-уч соат давом этадиган мазкур ўтиришларнинг ўн беш-йигирма дақиқаси бирор мавзудаги ваъзга ёки савол-жавобларга бағишланар эди. Бир ўтиришдаги саволлар иккинчисида ҳам такрорланар, ваъзлар ҳам шунга ўхшаш ҳолатда эди. Вақтдан ва имкониятдан унумли фойдаланилса бўларди-ку, деган фикр хаёлни ўзига тортиб турарди.
Охири бирор китобни ўқиб, таржима қилинса яхши бўлар, деган қарорга келдим. Ўйлаб, суриштириб, чамалаб кўргач, «Ал-адаб ал-муфрад»ни таржима ва шарҳ қилиш жуда зарур, деган фикр ғолиб чиқди. Шу билан бирга, қилинадиган таржима ва шарҳни овоз ёзиш асбоблари орқали ёзиб бориш ҳам керак, дея мулоҳаза қилдим.
Бемалол ўтадиган суҳбатларга «Ал-адаб ал-муфрад»нинг Тошкентда чоп этилган нусхасини ва овоз ёзиш асбобини олиб борадиган бўлдим. Бу иш кўпчиликка ёқиб тушди. Аста-секин мазкур услуб одат тусига кириб қолди. Суҳбат ўтадиган хонадон соҳиблари ҳам суҳбатларни ёзиб оладиган бўлишди. Шу тариқа ёзувлар ҳам тарқала бошлади.
Кўпчилик мазкур ёзувларни эшитиб, ташаккур ҳамда фикр-мулоҳазаларини айта бошлади. Баъзи имом домлаларимиз ва аҳли илмларимиз ҳадиси шарифларнинг арабча матни ўқилиб, сўнгра таржима ва шарҳ бўлгани уларга жуда қўл келаётганини айтишди.
Афсуски, бу хайрли ишнинг бошланиш тарихини қайд қилмаган эканмиз. Аммо у чамаси беш йил давом этиб, 2005 йилнинг охирлари, 2006 йилнинг бошларида ниҳоясига етди.
Бу орада мухлис кишиларимиз «Ал-адаб ал-муфрад»нинг шарҳи ила овозли нусхасини юқори савияда таҳрир қилиб, яхлит ҳолатга келтириш йўлида анча меҳнат сарфлашди. Тушиб ёки йўқолиб қолган ҳадислар таржимаси ва шарҳини камина ходимингизни қистаб юриб, тўлдириш ва тартибга солиш ишларини амалга оширишди. Уларнинг ихлос ила амалга оширган ишлари «Ал-адаб ал-муфрад»нинг қирқ беш соатлик овозли нусхасини тайёрлаш ила охирига етди. Аллоҳ таоло уни ҳаммамиз учун фойдали қилсин!
«Ал-адаб ал-муфрад»нинг овозли таржима ва шарҳини қилиш жараёнида ҳам баъзи муҳтарам кишиларимиз агар бу овозли ёзувларни қоғозга тушириш ишлари бошланса, хизматга тайёр эканликларини айтишган эди. Кейинчалик бу фикр пишиб етилди. Ишни бошлаш ҳақида маслаҳат очилган пайтнинг ўзида унга боғлиқ кишиларимиздан бири оғзаки шарҳни аллақачон қоғозга туширишни бошлаганлари ҳақидаги хабарни айтдилар.
Бу хайрли ишни ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзидан ёрдам сўраган ҳолимизда бошладик. «Ал-адаб ал-муфрад»нинг арабча матнини қўйиб, кейин сўзма-сўз таржима ва шарҳ қилишни режалаштирдик. Албатта, овозли нусханинг ўзи билан кифояланиш кўзланган мақсадга мувофиқ бўлмаслигини эътиборга олиб, унга кўпгина қўшимчалар қилишни кўзладик.
Чет элдаги замондош катта уламолардан баъзилари «Оғзаки айтилган гапларни қоғозга туширишдан ва ўқувчига мослаб тайёрлашдан кўра янгитдан ёзган осонроқ», деган гапни ёзганида, уни ўқиб, ажабланган эдим.

«Ким табиб, бошига тушган табиб» деганларидек, бу иш давомида мазкур олимнинг гапи бежиз эмаслиги англаб етилди. Бир маънони оғзаки ифода этиш билан ёзма ифода этиш орасида катта фарқ бор экан. Оғзаки баён вақтида кўп нарсалар аниқ ёритилмай қолиб кетар экан.
Албатта, кўпчилик ҳузурида гапираётган одамнинг чуқур ва аниқ таҳлил қилишга фурсати бўлмайди. Шу сабаб, баъзи нарсалар охиригача айтиб ўтилмайди. Қўйингки, бунга ўхшаш мулоҳазалар кўп бўлади.
«Ал-адаб ал-муфрад»ни қоғозга тушириш жараёнида кўпгина нуқсон ва камчиликларимизни кўзимиз билан кўрдик. Баъзи жумла ва сўзларни қайта-қайта кўришга, таҳлил қилишга мажбур бўлдик. Турли ҳадис китоблари шарҳларини диққат-эътибор билан ва қайта-қайта ўқишга тўғри келди. Оғзаки таржима ва шарҳда йўл қўйилган хатоларни тўғрилаш насиб этди.
Шу билан бирга, турли қўшимча маълумотлар тақдим этилди. Бошқа китобларни ёзиш жараёнида олинган тажрибалар ишга солинди. Ҳаммамиз учун керакли илмий маълумотлар тартибли равишда қўшилди. Натижада ёзма шарҳ оғзаки шарҳдан беш баробар кўпайди. Ва ниҳоят, Аллоҳ таолонинг ёрдами ила қўлингиздаги китоб ёруғ дунё юзини кўрди. Уни яхши умидлар ила «Одоблар хазинаси» деб номладик. Зотан, унда набавий одобларнинг катта мажмуаси жамлангандир.
Бу масъулиятли ва машаққатли ишда бизга ёрдамчи бўлган барча азизларга чин қалбдан ташаккур изҳор этамиз ва уларнинг ҳақларига дуои хайрлар қиламиз.
Аллоҳ таолонинг Ўзи бу камтарона амални даргоҳида қабул айласин ва унинг Ислом ҳамда мусулмонлар учун фойдали бўлишини насиб этсин!
Бу ишимизда Аллоҳ таолонинг Ўзи мададкор бўлсин!
Унинг осон кўчиши ва фойдали бўлишини Ўзи таъминлаган бўлсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. 24.06.2006. Тошкент.

Ушбу китобниниг электрон нашри ҳам бор. Уни ўқиш учун сизга «Hilol eBook» дастури керак бўлади


Китобда қуйидаги мавзудаги ҳадислар билан танишасиз

Имом Бухорийнинг сийратлари, исмлари, насаблари ва туғилишлари 
Имом Бухорийнинг болалик даври
Илм талаби 
Имом Бухорийнинг шахсий сифатлари 
Заковат, ёд олиш ва етуклик 
Самарқанддаги имтиҳон 
Боғдоддаги имтиҳон 
Имом Бухорийнинг устозлари ва шогирдлари 
Мақтов ва улуғлашлар 
Имом Бухорийнинг асарлари 
Имом Бухорийнинг фиқҳий мазҳаблари ҳақида 
Имом Бухорийнинг вафотлари 
«Саҳиҳул Бухорий» 
Китобнинг «Жомеъ» деб номланиши сабаби 
Фақат саҳиҳ ҳадисларга суянилгани ҳақида 
«Жомеъ Саҳиҳ»даги ҳадислар сони ҳақида 
«Саҳиҳул Бухорий»нинг ҳадис китоблари орасидаги мартабаси 
«Ал-адаб ал-Муфрад» китоби ҳақида
Китобнинг нақл қилиниши 
Аллоҳ таолонинг «Ва инсонга ота-онасига яхшилик қилишни тавсия қилдик» деган қавли
Онага яхшилик қилиш 
Отага яхшилик қилиш 
Зулм қилсалар ҳам, ота-онага яхшилик қилиш 
Ота-онага юмшоқ гапириш 
Ота-онани мукофотлаш 
Ота-онага оққ бўлиш 
Ота-онасини лаънатлаганни Аллоҳ лаънатлайди 
Маъсият бўлмаса, киши ота-онасига яхшилик қилаверади 
Ота-онасини топиб жаннатга кира олмаган одам ҳақида 
Ким ота-онасига яхшилик қилса, Аллоҳ унинг умрини зиёда қилади 
Киши мушрик отасига истиғфор айтмайди 
Мушрик ота-онага яхшилик қилиш 
Киши ота-онасини сўкмайди 
Ота-онага оққ бўлиш уқубати 
Ота-онанинг йиғиси 
Ота-онанинг дуоси 
Насрония онага Исломни арз қилиш 
Ота-онага вафотларидан сўнг яхшилик қилиш 
Отаси силаи раҳм қилган одамга яхшилик қилиш 
«Отангга сила қилганни кесма – нуринг сўнади» 
Дўстлик мерос қолади 
Киши отасини исми ила чақирмайди, ундан аввал ўтирмайди ва унинг олдида юрмайди 
Отани куня ила чақириш мумкинки? 
Силаи раҳмнинг вожиблиги 
Силаи раҳм 
Силаи раҳмнинг фазли 
Силаи раҳм умрни зиёда қилади 
Аллоҳ силаи раҳм қилганни яхши кўради 
Яхшиликни яқинлардан бошлаш 
Ичида қариндошлик алоқасини узган бор қавмга раҳмат тушмайди 
Қариндошлик алоқасини узганнинг гуноҳи 
Қариндошлик алоқасини узувчининг бу дунё-даги уқубати 
Қилганига яраша қайтарган силаи раҳм қилувчи эмас 
Золим қариндошга силаи раҳм қилишнинг фазли 
Жоҳилиятда силаи раҳм қилиб, кейин мусулмон бўлган киши 
Мушрикка силаи раҳм ва ҳадя қилиш 
Насабларингизни ўрганинг, у орқали силаи раҳм қиласиз 
Мавло «Мен фалончиданман» дейдими? 
Қавмнинг мавлоси ўзидандир 
Икки ёки бир қиз боққан киши 
Учта сингилни тарбиялаган киши 
Қайтган қизини қарамоғига олган кишининг фазли 
Қизлар ўлимини истаганни ёмон кўрган одам 
Бола бахиллик ва қўрқоқлик боисидир 
Кичкина болачани елкага кўтариш 
Бола–кўзнинг қорачиғи 
Соҳибига моли, боласи кўпайиши ҳақида дуо қилган киши 
Волидалар раҳимлидирлар 
Кичик болаларни ўпиш 
Ота-онанинг одоби ва боласига яхшилиги 
Отанинг боласига яхшилиги 
Раҳим қилмаганга раҳим қилинмайди 
Раҳмат юз бўлакдир 
Қўшнига васият қилиш 
Қўшнининг ҳаққи 
Яхшиликни қўшнидан бошлаш 
Эшиги яқинига ҳадя қилади 
Қўшниларнинг яқинроғидан, cўнг ундан кейингисидан 
Қўшнисининг юзига эшигини ёпган одам 
Қўшни оч қолиб, ўзи тўқ бўлмас 
Шўрва сувини кўпроқ қилиб, қўшниларга улашиш 
Қўшниларнинг яхшиси 
Солиҳ қўшни 
Ёмон қўшни 
Қўшнига озор бермаслик 
Қўшни аёл қўшни аёлга қўйнинг туёғини ҳам арзимас санамасин 
Қўшнининг шикояти 
Озор бериб, қўшнисини кўчишга мажбур қилган киши 
Яҳудий қўшни 
Карам боби 
Яхшига ҳам, ёмонга ҳам эҳсон қилиш ҳақида 
Етимни қарамоғига олган одамнинг фазли 
Ўзининг етимини қарамоғига олиб, парвариш қилишнинг фазли 
Ота-онаси вафот этиб кетган етимни қарамоғига олишнинг фазли 
Уйларнинг энг яхшиси етимга яхшилик қилинган уйдир 
Етимга раҳимдил отадек бўлгин 
Етим боласини деб турмуш қурмаган бева аёлнинг фазли 
Етимнинг одоби 
Ёш боласи вафот этган одамнинг фазли 
Чала боласи ўлган шахс 
Қўл остидагиларга яхши қараш 
Ёмон қулчилик қилиш 
Аъробийга ходимни сотиш 
Ходимни афв қилиш 
Қул ўғирлик қилса 
Ходим гуноҳ қилса 
Ёмон гумондан хавфсираб ходимга муҳр қўйиш 
Ёмон гумондан қўрқиб ходимига санаб бериш 
Ходимга адаб бериш 
«Аллоҳ юзини қабиҳ қилсин» дема 
Юзга урмаслик 
Қулининг юзига тарсаки туширган уни озод қилсин 
Қулнинг қасос олиши 
Уларга ўзингиз кийган либосдан кийдиринг 
Қулларни сўкиш 
Қулига ёрдам бериш 
Қулга тоқати етмайдиган иш буюрмаслик 
Қулга ёки ходимга берилган нафақа садақадир 
Қули билан ўтириб таом ейишни ёқтирмаслик 
Ўзи еган нарсадан қулига ҳам едириш 
Таом еса, ходимини бирга ўтқазадими? 
Қул хожасига насийҳат қилса 
Қул ҳам масъулдир 
Қул бўлишни яхши кўрган одам 
«Қулим» демаслик 
Қул «саййидим» деса бўладими? 
Киши ўз аҳлининг масъулидир 
Аёл киши масъулдир 
Кимга маъруф қилинса, унга мукофот берсин 
Мукофот топмаган дуо қилсин 
Одамларга шукр айтмаган шахс 
Кишининг биродарига ёрдами 
Дунёда маъруфга аҳл бўлган охиратда ҳам аҳл бўлади 
Ҳар бир яхшилик садақадир 
Йўлдаги озор берадиган нарсаларни олиб ташлаш 
Яхши гапни айтиш 
Экинзорга чиқиб, у ердаги нарсалардан саватда аҳли-аёли учун елкасида кўтариб келиш 
Чорбоғларга чиқиш 
Мусулмон биродарининг кўзгусидир 
Жоиз бўлмаган ўйин ва ҳазиллар 
Яхшиликка далолат қилувчи 
Одамларни афв этиш ва уларни кечириб юбориш 
Одамларга очиқ чеҳрали бўлиш 
Табассум 
Кулги боби 
Бутунича келиш ва бутунича бурилиш 
Маслаҳат сўралган омонат топширилган кабидир 
Машварат боби 
Дўстига нотўғри маслаҳат беришнинг гуноҳи 
Одамлар ўртасидаги ўзаро муҳаббат 
Улфатчилик боби 
Мазаҳ 
Ёш болага ҳазил қилиш 
Ҳусни хулқ боби 
Нафс саховати 
Ўтакетган бахиллик 
Фақиҳ бўлса, ҳусни хулқли бўлур 
Бахиллик 
Солиҳ мол солиҳ киши учун 
Ким ўз оиласида омонликда тонг оттирса 
Кўнгил шодлиги 
Тангликка учраганга ёрдам бериш

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Одоблар хазинаси» 1, 2, 3, 4 - жузлари
225 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 213
  • Вазни: 1.97кг
  • ISBN: 9789943904019
Сотилган сони: 1291
Кўрилган сони: 131822
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.