«Нима учун бор бўлсанг, шунинг учун яша»
ЁЗУВЧИ ҲАҚИДА
Болалигидан математика ва физика фанларига меҳри бўлакча эди. Бу унинг Истанбул техника университети, Кема иншооти муҳандислиги факультетига ўқишга киришига туртки бўлди. Ёзувчи талабалигида сўз, инсон ва ҳаёт ўртасидаги муносабатни математик нигоҳ остида ўзи учун қайта кашф этди. "Алифдек севиш" номли китоби 1 миллион нусхада чоп этилганида у ҳали 26 ёшда эди. Кейинчалик "Эйваллоҳ", "Эйваллоҳ 2" ва "Феслеен" номли асарлари дунё юзини кўрди. Охирги китобларидан бири бўлган "Нима учун бор бўлсанг, шунинг учун яша" номли асарини қўшиб ҳисоблаганда, унинг китоблари умумий ҳисобда 2,5 миллиондан ошиқ ададда чоп этилди. Муаллиф энг кучли қобилияти хаёл суриш эканини таъкид лайди ҳамда инсонлар фикрини омматан ўзгартириш мумкинлигига ишонади. Ижтимоий тармоқлардаги видеолари, ёзувлари, китобларидаги талқинлар ва Европанинг бир қанча давлатларида ташкиллаштирган семинарлари орқали инсонларнинг маънавий уйғонишини таъминлашга ҳаракат қилмоқда. У барча қилаётган ишлари орқали ҳаёт фалсафасини бошқаларга ҳам етказишни бош мақсад қилиб олган.
Нашриёт: «Misbah»
Ҳажми: 240 бет
Сана: 2024 йил
ISBN: 978-9943-8203-2-6
Ўлчами: 84×108 1/32
Бичими: 14.3x21 см
Муқоваси: юмшоқ
- Stock: Сотувда бор
- Код: 6287
- Вазни: 0.17кг
- ISBN: 9789943820326