Menu
Your Cart

«Навоийдан чу топқайлар навое»

«Навоийдан чу топқайлар навое»
«Навоийдан чу топқайлар навое»
«Навоийдан чу топқайлар навое»
«Навоийдан чу топқайлар навое»

НАВОИЙ ГУЛДАСТАСИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Роббимиз Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин! Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога битмас-туганмас салавоту саломлар бўлсин!
Халқимизга маърифий хизмат кўрсатишни мақсад қилиб олган, яқиндагина иш бошлаган «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти мутасаддилари мумтоз адабиётимизни ўрганиш борасида олиб борилаётган ишларга ҳам муносиб ҳисса қўшиш ниятида адибларимиз ва зиёлиларимиз билан маслаҳатлашиб, «Мумтоз адабиёт дурдоналари» рукни остида рисолалар чоп этишга, ушбу соҳада баҳолиқудрат фаолият юритишга бел боғладилар.
Биз бу ташаббусни қўллаб-қувватлаймиз ва уларга бу борада улкан муваффақиятлар тилаймиз.
«Ҳилол-нашр»нинг чақириғига дастлаб жавоб берганлар ёш тадқиқотчиларимиздан ака-ука Ҳасанхон ва Ҳусайнхон Абдулмажидовлар бўлишди. Улар улуғ мутафаккир Алишер Навоий раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратларининг «Арбаъин», «Сирожул-муслимин» ва «Муножот» асарларининг қиёсий матнини, насрий баёнини ва изоҳларини тайёрлаб, бу тўпламни «Навоийдин чу топқайлар навое» деб номлабдилар ва уни сиз муҳтарам ўқувчиларга тақдим қилмоқдалар.
Тадқиқотчилар ўзлари ўрганган матнларга ўзига хос назар билан қараганлар. Бунда уларга ўзлари тадқиқ қилаётган «Арбаъин», «Сирожул-муслимин» ва «Муножот» асарларига асос манба бўлган бирламчи манбалардан бевосита фойдалана олишлари жуда қўл келган. Шу билан бирга, бу борада Ҳасанхон ва Ҳусайнхон қориларга араб тилини, ҳадис ва шариат илмларини аъло даражада билишлари катта ёрдам берган. Улардаги бу имконият Навоий тилини, ижодини теран англаб етишда муҳим асос бўлган, десак, адашмаган бўламиз.
Улуғ бобомиз Алишер Навоий раҳматуллоҳи алайҳ ва у кишига ўхшаш мумтоз адабиётимиз намояндаларининг асарлари қанча кўп ўрганилса, шунча оз. Зеро, уларнинг асарлари битмас-туганмас зиё манбаидир. Сизга тақдим қилинаётган Навоийнинг ушбу уч асари ҳозиргача бир қатор адиблар томонидан турли йўсинда ўрганилган, нашрга тайёрланган, чоп қилинган ва ўқувчиларга етиб борган. Ушбу турлилик мазкур асарларни ўрганиш ва тушуниш кўламини кенгайтирган, савиясини оширган ва ҳар бир асарга ўзига хос ранг бахш этган. Бизнингча, Ҳасанхон ва Ҳусайнхон Абдулмажидовларнинг тайёрлаган нашрлари ҳам янгича тароват касб этади. Чунки тадқиқотчиларимиз ўзлари ўрганган ва нашрга тайёрлаган матнлар мавзусини нафақат ўқишган, балки уқишган ва улар билан яшашган ҳамдир.
Ушбу китобни муҳтарам ўқувчиларимизга тақдим қилар эканмиз, уни тайёрлаган Ҳасанхон ва Ҳусайнхонларга чин қалбдан муваффақиятлар тилаб қоламиз. Бундан кейин ҳам ижодий ишларни давом эттириб, илм-маърифат йўлида ҳормай-толмай хизмат қилиб боришларини умид қиламиз.
Шу билан бирга, муҳтарам адибларимиз ва тадқиқотчиларимиздан мумтоз адабиётимиз меросини халқимизга етказишдек савобли ишда «Ҳилол-нашр» нашриёти фаолиятида бевосита иштирок этиб, кўмаклашишларини сўраймиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
14.08.13 /1434, 7 шаввол

 

Муаллиф: Алишер Навоий
Таржима ва изоҳ муаллифлари: Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид, Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид
Номи: Навоийдан чу топқайлар навое
Нашриёт: «HILOL NASHR» нашриёт-матбааси
Сана: 2023 (2014) йил
Ҳажми: 240 бет
ISBN: 978-9943-8145-0-9
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқова: қаттиқ

 

Мундарижа

Навоий гулдастаси
«Навоийдин чу топқайлар навое»
рисоласига тақриз
Муқаддима
Буюк шахсият
Улуғ давлат арбоби

«Арбаъин»
Қирқ ҳадис
Хотима

«Сирожул-муслимин»

Муножот
Сўнгги сўз ўрнида
Луғат

 

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Навоийдан чу топқайлар навое»
33 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 279
  • Вазни: 0.35кг
  • ISBN: 9789943814509
Сотилган сони: 123
Кўрилган сони: 57662
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.