Menu
Your Cart

«Боламни яхши кўраман»

«Боламни яхши кўраман»

«Боламни яхши кўраман»

Боламни яхши кўраман!

Шубҳасиз, ҳар бир ота-она «Мен ҳам» дея бу гапга қўшилади. Лекин ҳаммамизнинг ҳам амалимиз бунга мувофиқ эмас. Шунинг учун бу китобда ота-она ва фарзандлар орасини яхшиловчи, яқинлаштирувчи амаллар ҳақида тавсиялар берилди. Бошқача қилиб айтганда, боласини яхши кўрадиган ота-оналар нималарга эътибор қилиши ҳақида сўз юритдик. Бунинг учун дастлаб ҳомила бунёд бўлишидан бошлаб боланинг ҳар бир ўсиш даврида унга қандай муомала қилиш, қандай парвариш қилиш ҳақида тўхталдик. Гўдакликдан вояга етгунча бўлган бу давр ҳақидаги маълумотлар ҳар бир ота-она учун фойдали бўлади деган умиддамиз. Ундан кейинги мақолалар бир-бири билан узвий боғлиқ бўлмасада, уларнинг барчаси битта ғоя атрофида бирлашган. Яъни ота-она ва фарзанд муносабатларини яхшилаш учун ота-оналар нималарга эътибор беришлари кераклиги ҳақида. Бу китобнинг фарзанд тарбиясига доир бошқа китоблардан фарқи унинг ота-оналар боласини ҳақиқатда яхши кўришига ва бунинг натижасида фарзандлар ҳам ота-оналарга меҳрибон, итоатли бўлишига хизмат қилишидадир. Ундаги маълумотларни шунчаки ўқиб қўймаслигингизни, балки уларга диққат билан амал қилишингизни сўрайман. Ана шундагина натижага эришасиз. Албатта, бу ерда айтилган ишлар тегирмонда ун тортишдек оғир вазифалар эмас. Ҳаммаси жуда осон. Сиздан меҳр-эътибор, ғамхўрлик, энг асосийси, қунт қилиш талаб қилинади. Шундай қилиб фарзанд тарбияси бўйича иккинчи китобимни сизларга тақдим қилаётганимдан қалбим қувонч, хавф ва ражо туйғулари оғушидадир. Ушбу сатрларда бирор яхшилик топсангиз, Аллохдан, хато ва нуқсонлар бўлса, камина ходимингиздан деб билишингизни умид қиламан.


Муаллиф:
Ғиёсиддин Юсуф
Нашриёт: «Kitobdornashr» нашриёти
Ҳажми: 96 бет
Сана: 2023 йил
Бичими: 84×108 1/32
ISBN: 978-9943-8645-2-8
Муқоваси: юмшоқ

Мундарижа

Сўзбоши

Ҳомилага муносабат

Янги туғилган болага муносабат

1-3 ойлик болага муносабат

4-7 ойлик болага муносабат

1-2 ёшли болага муносабат

2-3 ёшли болага муносабат

4-5 ёшли болага муносабат

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болага муносабат

Ўсмир фарзандларга муносабат

Тарбия қачондан бошланади

Ҳақиқий

Болалар билан самимий суҳбатлашиш учун 50 та савол

Болалар қалбини забт этиш учун 25 тавсия

Фарзандингиз билан ўйнаш учун 7 сабаб

Болалар ва телевизор

Ғарб мултфилимларини нимаси ёмон

Ота-она учун 8 тақиқ

Танбеҳ берманг

Болани ўзига ишониши учун нима ҳалал беради

Фарзандга ишонч билдириш

Болалар учун нафс тарбияси

Болалар китобсевар бўлиши учун нима қилиш керак

Бақирмаслик учун 4 қадқм

Боланинг психологик эҳтиёжи
Фарзанд билан алоқани мустаҳкамлаш дастури

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Боламни яхши кўраман»
16 500 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4127
  • Вазни: 0.10кг
  • ISBN: 9789943864528
Сотилган сони: 67
Кўрилган сони: 7527
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.