Menu
Your Cart

«Дуо ибодатнинг мағзидир»

«Дуо ибодатнинг мағзидир»
«Дуо ибодатнинг мағзидир»
Тез кунда
«Дуо ибодатнинг мағзидир»
«Дуо ибодатнинг мағзидир»

«Дуо ибодатнинг мағзидир»

МУҚАДДИМА

Бутун оламлар Парвардигорига ҳамду саноларимиз бўлсин. Инсонларни иймонга чақириб, зулматдан нурга чиқарувчи, ҳидоят эшикларини очувчи, Робби билан бандалари ўртасида элчи, элчиларнинг саййиди ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг хонадон аҳллари ва саҳобаларига Аллоҳнинг салавоти ва саломлари бўлсин.
У зот Аллоҳ таолонинг йўлига ҳикмат ва чиройли ваъз насиҳатлар билан даъват қилдилар. У кишининг даъватлари қуёш нуридек ер юзига жуда тез тарқалди. Қуръонни Жаброил алайҳиссалом воситаларида Роббисидан қабул қилиб олиб, уни бизга етказдилар. Умматларига икки дунё саодатига етишишлари учун Қуръонни, суннатни, саҳобаларни йўлчи юлдуз қилиб қолдирдилар. Роббиларига қандай юзланиб, қалб билан боғланиб, дуо қилиш таълимини бердилар. У зот: «Дуо ибодатнинг миясидир», дедилар.
Аллоҳ таоло дуо қилган бандасини севади. Инсон ожизлигини ҳис қилиб, Аллоҳга ҳар ишда мухтожлигини билиб, дуо қилса, қилган дуоси ижобат бўлади.
Ибн Арабий қуйидагиларни айтадилар:
«Илик аъзоларнинг қувватидир. Дуо ибодатнинг илигидир. У билан обидларнинг ибодати қувватланади. Чунки у ибодатнинг руҳидир».
Аллоҳга шукр келтиришнинг бир тури дуо қилишдир. Дуо шукрдир, дуо тавбадир, дуо ибо датнинг аслидир. Дуо - тавозеликнинг бир кў ринишидир. Дуо бандани Роббисининг олдида қуллигини намоён қилишдир. Дуо банда билан Роббисининг ўртасидаги узвий алоқадир.
Ушбу мўъжаз китобчада ибодат чоғида ва бошқа турли ҳолатларда ўқиладиган дуолар жамланди. Агар улар мўмин-мусулмонларга Аллоҳга тавба-тазарру билан гуноҳлар мағ фиратини сўраб илтижо қилишда, турли азобу ёмонликлардан паноҳ тилашда, дуоларни, зикрларни кўпайтиришда ёрдам берса, мусаннифа ниятига етган бўлар эди. Эй оламларнинг Робби! Барчамизнинг дуоларимизни қабул айла! Ўзингнинг ҳидоятингдан, мағфиратингдан, раҳматингдан бенасиб қолдирма! Омин!
Дуоларда ёд этинг,
Руҳимизни шод этинг

Муаллиф: Фотимахон Сулаймон қори қизи
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 176 бет
ISBN: 978-9943-7795-8-7
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 26 январдаги 03-07/491-сонли тавсияси ила чоп этилган


Мундарижа

Муқаддима 

Дуо ибодатдир 

Дуонинг фазилати 

Дуонинг одоби 

Дуо қилишда ҳаддан ошмаслик 

Дуоси қабул бўладиган инсонлар 

Дуо ижобат бўладиган вақтлар 

Дуо ижобат бўладиган маконлар 

Тазарру дуолари 

Паноҳ тилашдаги қилинадиган дуолар  

Тиловат саждасининг дуоси 

Намоздан сўнг ўқиладиган дуолар 

Тасбеҳ, таҳлил ва тиловатдан сўнг қилинадиган дуолар 

Ота-она ҳаққига қилинадиган илтижо-дуолар 

Марҳумлар ҳаққига қилинадиган дуо 

Ёд олиш (ҳофиза) дуоси 

Қуръони Карим хатми дуолари 

Ҳизбул баҳр дуоси 

Саййидул истиғфор дуоси 

Ёсин сурасининг фазилати 

Ёсин сурасини ўқигандан сўнг ўқиладиган дуо 

Воқиъа сурасининг фазилати 

Воқиъа сурасидан сўнг ўқиладиган дуо 

Истихора намози ва дуоси  

Янги ойни кўрганда ўқиладиган дуолар 

Рамазон ойининг фазилати 

Саҳар ва ифтор вақтида қилинадиган дуолар 

Қадр кечаси 

Ҳаж ва умрада қилинадиган дуолар 

Қуръони каримда келган шифо оятлари  

Фотиҳа сураси 

Оятул курсий 

Ихлос сураси 

Муъаввизатайн 

Фалақ сураси 

Ан-нас сураси 

Суннати набавийяда келган шифо дуолари 

Беморни кўриш учун борганда ўқиладиган дуо 

Қуръони каримда келган барча дуолар 

Аллоҳ таолонинг муборак исмларининг маъноси 

Сўз охирида 

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Дуо ибодатнинг мағзидир»
35 000 сўм
  • Stock: Тез кунда
  • Код: 3382
  • Вазни: 0.31кг
  • ISBN: 9789943779587
Сотилган сони: 49
Кўрилган сони: 25338
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.