Menu
Your Cart

«Мусулмоннинг 35 одоби»

«Мусулмоннинг 35 одоби»
«Мусулмоннинг 35 одоби»
«Мусулмоннинг 35 одоби»
«Мусулмоннинг 35 одоби»
«Мусулмоннинг 35 одоби»
«Мусулмоннинг 35 одоби»

«Мусулмоннинг 35 одоби»
(янги нашр)

Ушбу китобда Ислом дини кўрсатмаларига асосланган гўзал одоб-ахлоқ, таълим-тарбия, инсонийлик фазилатларини бойитишга хизмат қилувчи ҳамда инсон руҳиятини камолотга етказувчи гўзал намуналар ўрин олган. Шунингдек, асарда Жамиятнинг энг муҳим бўғини ҳисобланмиш оила, унинг мустаҳкамлигини таъминловчи омиллар, ёшларни одобли, ҳаёли қилиб тарбиялаш, фарзандлар маънавиятига тажовуз қилиши мумкин бўлган "оммавий маданият" кўринишлари, уларнинг салбий таъсирларидан сақланиш йўллари баён қилинган. Бундан ташқари, миллатимизга хос бўлган қўшничилик, меҳмондорчилик, таъзия, тўй-ҳашам, касални зиёрат қилиш суҳбатлашиш, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, бир сўз билан айтганда, аждодларимизнинг бой мерослари асосида шаклланган гўзал одоблар батафсил ёритилган. 

Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган 6ўлиб, ундаги пурмаъно, юксак одоблар ўқувчилар маърифатини янада бойитишга хизмат қилади, деган умиддамиз.



Муаллиф:
 Абдулфаттоҳ Абу Ғудда
Нашрга тайёрловчилар: Абдушукур Муродов, Достон Мустафоев
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 112 бет
ISBN: 978-9943-8145-4-7
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 18 июндаги 02-07-3931/1-сонли хулосаси асосида тайёрланди.



МУНДРИЖА

Кириш   

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда ҳаёти ва ижоди   

Муқаддима   

Мулойимлик ва чиройли хулқ билан уйга кириш ва чиқиш   

Уйга кириш ва чиқишда хонадон аҳлига салом бериш   

Уйга кираётган вақтида келгани ҳақида хонадон аҳлига хабар бериш    

Ўз уйига киришда изн сўраш   

Ўзга хонадон эшигини тақиллатиш   

Эшикни тақиллатувчи кимсадан кимлиги сўралганида, тўлиқ исмини айтиб, ўзини танитиши 

суннат экани ҳақида   

Мезбон томонидан меҳмонга айтилган узрни қабул қилиш  

Бировнинг уйига кирганда кўзни сақлаш   

Уй остонасида оёқ кийимни ечиш ва кийиш   

Мезбон томонидан кўрсатилган эҳтиромни қабул қилиш   

Мезбон уйида ўзини тутиш ва у ердаги жиҳозларни текширишдан сақланиш   

Зиёрат учун муносиб вақт танлаш ва мезбон билан муомала қилиш   

Зиёрат асносида катта ва кичик ёшли кишилар билан суҳбат қилиш   

Меҳмондорчилик пайтида кишилар билан саломлашиш ҳамда у ердаги фазилат соҳибларига ҳурмат кўрсатиш   

Мезбон уйида бошқа меҳмонлар билан ўтириш   

Мусулмон кишининг ўзидан катталар билан бирга юриши, сўзлашиши ва бошқа муомалаларидаги одоби   

Илм ва ёш бобида тенг инсонларнинг суҳбатлашуви   

Зиёфат давомида аввал ёши катта ва олимлар, сўнгра ўнг томондаги кишилардан бошлаш   

Мусулмон кишининг ота-онаси билан суҳбат қилиши ва юриш-туриши  

Ота-онага яхшилик қилиш ва уларнинг фарзандга қилган яхшиликларини ёдда тутиш   

Сафардан келувчини кутиб олиш ва унинг ташқи кўриниши  

Мезбоннинг меҳмон билан таом, ичимлик ва таҳорат борасидаги одоби  

Мусулмон киши бемор биродарини бориб кўриш билан зиммасидаги бурчни адо қилиши ва савоб олиши ҳамда бу иш Ислом ҳақларидан экани  

Бемор инсонни зиёрат қилиш асносида вақт, кийим ва сўз танлаш  

Бемор зиёратига борган мусулмон либоси ва жисми поклигига эътибор бериши, суҳбат асносида нохуш нарсалардан йироқ бўлиши   

Мусулмон кишининг нохуш хабарни етказиши   

Мусулмон кишининг таъзия билдириши   

Вафот этган киши хақига раҳмат ва мағфират сўраб дуо қилиш   

Мажлис ва суҳбат асносида овозни пастлатиб мурожаат қилиш   

Суҳбатдош айтаётган гапни билса ҳам, уни тинглаш   

Мажлисда савол сўраш ва мунозара қилиш   

Мунозара одоби   

Мунозаранинг турлари   

Суҳбат асносида савол-жавоб қилиш   

Муслима опа-сингилларимизнинг аҳллари ва яқинларини зиёрат қилишлари ва унда бўладиган суҳбат ҳақида   

Ухлаётган инсонлар бўлган хонадонга кириш   

Никоҳ маросимида қатнашиш ва унда икки ёшни табриклаш    

Хотима


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 17 июлдаги 4081-рақамли хулосаси асосида чоп этилди.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Мусулмоннинг 35 одоби»
20 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3573
  • Вазни: 0.15кг
  • ISBN: 9789943814547
Сотилган сони: 289
Кўрилган сони: 25203
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.