Menu
Your Cart

«Аёллар Оламининг Султони Хадича» (Розияллоҳу Анҳо)

«Аёллар Оламининг Султони Хадича» (Розияллоҳу Анҳо)
«Аёллар Оламининг Султони Хадича» (Розияллоҳу Анҳо)
«Аёллар Оламининг Султони Хадича» (Розияллоҳу Анҳо)
«Аёллар Оламининг Султони Хадича» (Розияллоҳу Анҳо)

«Аёллар Оламининг Султони Хадича» (Розияллоҳу Анҳо)


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қуёшга ўхшатсак, саҳобаи киромлар қуёш атрофидаги сайёраларга менгзашади. Ҳар бир сайёра ўз қобилиятига қараб ўша қуёшдан нур олади, уни ўзида акс эттиради.

Шубҳасиз, саҳобалар розияллоҳу анҳум Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг атрофларида туриб энг ёрқин нурлардан баҳраманд бўлганлар. Ўша нурлар ҳануз бутун оламни мунаввар қилиб келмоқда.

Сизу биз ана шу нур тушган тарафга юрсак, башорат қилинган энг муборак манзилларга етиб борамиз. Дунёдаги энг тўғри йўлнинг энг азиз йўловчиларига айланамиз. Албатта, бунга саҳобаи киромларни етарлича идрок этиш билан эришилади.


Мазкур буюк шахсиятларни ўрганиш йўлида бир услуб қўлладик. Сир эмаски, саҳобалар ва яна қанча муборак зотлар нубувват сандонида олмос ҳолига келтирилган инсонлардир. Яъни улар набавий мадрасанинг мударриси бўлган Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларида тарбия кўрганлар. Шундай экан, ушбу талабаларга ўз муаллимларидан беназир илмлар юққани аниқ. Ажабо, қайси саҳобага нубувват қуёшидан қанчалик нур насиб этган экан? Ўша нур нималарда намоён бўлди? Мана шу саволга жавоб излашга тушдик.

Саволга жавоб топиб ҳам ишимиз битмади. Асл масала билан шундан кейин тўқнаш келдик. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан саҳобаи киромларга ўтган у муборак нурларни қандай қилиб бугунги кунимизга элтамиз? Яна ҳам муҳими, у ҳаётбахш нурлардан қай йўсин фойдалана оламиз? Мана шу асл масала бўлди.

Шунга кўра, саҳобалар дунёсига қилган сафаримиздан икки асосий мақсад кўзланган эди.

Биринчиси ‒ ҳар бири йўлчи юлдуз ҳисобланган, бизларни ҳақ ва ҳидоятга етказишда йўлбошчи бўлган асҳоби киромни тўғри идрок этиш.

Иккинчиси ‒ улар билан орамиздаги замон ва макон чегараларини бузиб, ўртада мустаҳкам кўприк ўрнатиш. Ўша муҳтарам наслнинг ҳайратга солувчи ҳаётларидан бугунги кунимизга ибрат олиб кириш. Муҳими, билганларимизни қалбимизу вужудимизга сингдириш.

Демак, саҳобалар мактабининг талабасига айланар эканмиз, елкамизга икки муҳим вазифа юкланади. Бири идрок қилиш бўлса, иккинчиси ўрганилганларни ҳаётга татбиқ этишдир.

Қўлингиздаги камтарона уриниш Асри саодат боғларига қилган сафаримизнинг илк мевасидир. Иншааллоҳ, ушбу сафаримиз ҳали узоқ давом этади. Саҳобалар оламининг шахсиятлари билан танишишда сизлар билан мактабдош бўламиз.

«Саҳоба иқлими» рукни остида тайёрлаган туркум китобларимиз бир неча йиллар аввал айни шу мавзуда олиб борган суҳбатларимизнинг оққа кўчирилганидир.

Ҳамфикр дўстларимизнинг таклифларига қулоқ тутиб, яхшиликларга васила бўлсин дея баъзи тузатиш ва қўшимчалар билан ўша дарсларимизни сиз азизларга тақдим этяпмиз. Шу сабаб асарнинг баъзи ўринларида китоб усули ўрнига хитоб усули учраса, ҳайрон бўлманг.

Ушбу рисола саҳобаи киромларни танишда, уларга муҳаббат қўйишда васила бўлиши, улар қолдирган мероснинг ҳаётийлигини таъминлашда ёрдам бериши мазкур сатрлар муаллифи учун чексиз саодатдир.

Ҳаракат ва ғайрат биздан, натижа эса Аллоҳдандир!


Муҳаммад Амин Йилдирим

19-рабиъул аввал, 1432 / 22-феврал 2011

Айюбсултон, Истанбул



Муаллиф:
 Муҳаммад Амин Йилдирим
Таржимон: Ўткирбек Муҳаммад Cобир
Нашриёт: «Nasim kutub»
Ҳажми: 128 бет 
Сана: 2024 йил
ISBN: 978-9943-9436-7-4
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 10 февралдаги 03-07/824-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.


Мундарижа


Тақдим

Тоҳира Хадича розияллоҳу анҳо

Тожира Хадийча розияллоҳу анҳо

Муборак никоҳ

Аёллар оламининг султони

Хадичаи кубро

Мўминларнинг онаси

Хотима

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Аёллар Оламининг Султони Хадича» (Розияллоҳу Анҳо)
42 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: C4767
  • Вазни: 0.19кг
  • ISBN: 9789943943674
Сотилган сони: 89
Кўрилган сони: 7525
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.