Янги
«Муаллими соний»
ТАҚДИМ
Аҳмад Ҳодий Мақсудий (раҳматуллоҳи алайҳ 1868-1941) ўз даврининг таниқли маърифатпарвари бўлиб, "Муаллими соний" ва "Ибодати исломия" асарлари билан шуҳрат қозонган. Асарлари кўп ададда нашр қилиниб келади. Мустақил Ўзбекистонда ҳам мазкур асарлар қайта-қайта нашр қилиниб, ўқувчиларнинг меҳрини қозониб келмоқда."Муаллими соний" асари нашр қилинганидан бери Куръони каримни ўрганувчилар учун энг қулай ва энг афзал қўлланмалардан бири бўлиб қолмоқда. Чунки асарда араб тили ҳарфлари кўрсатиб берилгандан сўнг икки ва уч ҳарфни қўшиб ўқиш, кейин сўзларни, ундан сўнг бир-икки калималарни қўшиб ўқиш ўргатилади. Ундан кейин Куръон ўқиш қоидалари тажвиддан энг муҳим қоидалар қисқача, лекин тушунарли ҳолда кўрсатиб берилган. "Олтита диний калима" баёнидан сўнг Фотиҳа сураси ва Қуръони каримнинг охиридан 25 та сура осон ва равон ўқиладиган ҳарфлар билан берилган.
Mуаллиф: Аҳмад Ҳодий Мақсудий
Нашрга тайёрловчилар: Масъудхон ИСМОИЛОВ, Ҳамидуллоҳ АМИНОВ, Ботиржон АБДУЛЛАЕВ, Умаржон ШЕРАЛИЕВ
Нашриёт: «Movarounnahr»
Ҳажми: 48 бет
Сана: 2018 йил
ISBN: 978-9943-12-511-7
Ўлчами: 14x21 cm (84×108 1/16)
Муқоваси: юмшоқ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йил 15 мартдаги 1518-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.
«Муаллими соний»
21 500 сўм
- Stock: Сотувда бор
- Код: 7077
- Вазни: 0.05кг
- ISBN: 978-9943-12-511-7
Сотилган сони: 0
Кўрилган сони: 14