Menu
Your Cart

«Муаллими соний» (Ал-муаллим)

«Муаллими соний» (Ал-муаллим)

«Муаллими соний» (Ал-муаллим)

Асрлардан бери ўрганилиб келинадиган араб алифбоси бугунги кунда ҳам юксак аҳамиятга эга. Айниқса, мазкур алифбони ўрганиш мустақилликнинг илк йилларида янада авж олди. Ҳозирги кунимизгача араб алифбосига доир кўплаб қўлланмалар чоп этилди. Шулардан, Аҳмад Ҳодий Мақсудий тарафидан тузилган «Муаллими соний» рисоласининг ўрни беқиёсдир. Мамлакатимизда ушбу рисола асосида кўплаб китоблар нашр қилинди. Унга қўшимча маълумотлар, тўлдиришлар ва изоҳлар берилиб, янада бойитилди.


Қўлингиздаги қўлланманинг дунёга келишида ҳам, айнан мазкур «Муаллими соний» китоби туртки бўлди. Ушбу рисолага жузъий қўшимчалар киритиб, уни «Ал-Муаллим» деб номладик. Бундай номни қўйишимиздан мақсад, алифбони ўргатиш маҳоратли мутахассис ва етук истеъдод соҳиблари, яъни муаллимлар зиммасига ҳавола этилганлиги билан боғлиқ.

Зеро, Янги Ўзбекистон мураббийларининг бу борадаги тажрибалари ва араб алифбосини ўрганиш йўлида жидду жаҳд қилган барча талабгорларнинг интилишлари барчамизга аёндир. Шуни таъкидлаш жоизки, илмий жамоамиз томонидан мазкур рисолага ўзгача ёндашдик, яъни китобга айрим ўзгартиришлар киритган ҳолда, унинг асл ҳолини тиклаш асосий мақсад қилиб олинди. Шунинг билан бирга, ўрганилаётган ҳарфга алоҳида эътибор берилиб, улар махсус катаклар ичида кўрсатилди 2 ҳаракатлар учун ҳам алоҳида ранг берилди. Алифбога доир баъзи бир қоидалар қисқача қилиб тушунтирилди. Шунигдек, фонетикага тааллуқли қоидалар ҳам китоб сўнгида мухтасар қилиб берилган. Ўрганувчиларга янада қизиқарли бўлиши учун саноқ сонлар, олмошлар ва ҳафта кунлари ҳақида ҳам маълумот берилган.


Китоб сўнгида эса қўшимча машқлар ёрдамида мутолаани яхшилаш ачун жой ажратилган. Рисола билан танишар экансиз, унинг халқчил ва долзарб услуби, даларнинг соддалигига гувоҳ бўласиз. 



Муаллиф: Аҳмад Ҳодий Мақсудий

Тузувчи: Сардорхон Жаҳонгир

Нашриёт: «TURON-ILM-FAN» номидаги НМИУ

Сана: 2023

Ҳажми: 104 бет

Ўлчами: 60×84 1/8

ISBN: 978-9943-8567-2-1
Муқоваси: юмшоқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Муаллими соний» (Ал-муаллим)
29 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: C4491
  • Вазни: 0.28кг
  • ISBN: 9789943856721
Сотилган сони: 6
Кўрилган сони: 4136
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.